Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet120/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   179
Bog'liq
фито

Қўзғатувчининг белгилари. Cercospora beticola. Ўсимлик органларида ривожланган доғлар устида, кам миқцорда, патогеннинг мицелий ва конидия ҳосил қилувчи органларидан иборат бўлган майин кулранг моғор пайдо бўлади. Конидиофоралар баъзан жуда кам ҳосил бўлади, баргларнинг ҳар 2 томонида, барг тешикча (устьица) ларидан ёки тўғридан-тўғри эпидермисни тешиб, биттадан ёки бир нечтадан бўлиб чиқади, одатда, ҳужайраларга бўлинмаган, баъзан 1-2 септали, оч-қўнғир, қизғиш-қўнғир тусли, ўлчами 30-235x4-5 мкм. Конидиялар ингичка-тескари-тўқмоқ ёки деярли бигиз нинаси шаклли, рангсиз, кўп (35 тагача) септали, ўлчами 30-365x3-5 мкм.
Замбуруғ конидиялари экин ичида шамол, ёмғир, ҳашаротлар, ерга ишлов бериш асбоб-ускуналари ва деҳқонлар воситасида тарқалади. Касаллик 10-25°С орасида ва 70% дан юқори намликда тез ривожланади, 5°С дан паст ва 30°С дан юқори ҳароратда ривожланмайди.
Ўсимлик қолдиқлари ва уруғда қишлайди. Лавлагига церкоспороз баъзи бегона ўтлардан (олабўта, эшакшўра ва б.қ.) ҳам ўтади. Лавлагидан кейин такроран экилган лавлаги, кузги буғдойдан кейин экилганига нисбатан церкоспороз билан 5 баравар кучлироқ зарарланади.
Кураш чоралари. Ниҳоллар илдиз емирилишига қарши курашда тавсия қилинган тадбирларни қўллаш; чидамли навлар яратиш ва экиш; ҳосилни йиғиб олгач, тезда омборхоналарга жойлаш; далада 1-2 кунга қолдирилса, илдизмевалар сўлимаслиги учун уларни 15-20 см баландликдаги тупроқ билан кўмиб қўйиш; вегетация даврида фунгицид пуркаш лозим (Полевой, 1960; Герасимов, Осницкая, 1961; Масленников и др., 1974; Пересыпкин, 1982; MacNab et al.,1983; Вянгеляускайте и др. 1989; Сагдуллаева и др., 1990; Сычев, Мизунов, 1991; Рашидов ва б., 1998; Ганиев, Недорезков, 2005).
Лавлагининг ун-шудринг касаллигини Erysiphe cjmmunis f.betae аскомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик барча минтақаларда, жумладан Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларида ҳам кенг тарқалган. Хўраки ҳамда қанд лавлаги зарарланади. Қирғизистонда қанд лавлагида кўпинча церкоспороз билан бирга учрайди.
Зарарланган баргларнинг икки томонида ҳам оқ, сийрак, майин, замбуруғнинг конидиофора ва конидияларидан иборат бўлган моғор ривожланади; моғор тезда ўсиб, баргларнинг кўп қисмини эгаллайди ва қалин қатламга айланади.
Ёз охирида қатлам ичида ва устида қўнғир, сўнгра қора тус олувчи клейстотецийлар пайдо бўлади. Замбуруғ экин ичида конидиялари билан тарқалади; ўсимлик қолдиқлари, уруғлик илдизмевалари ва тупроқда клейстотецийлар ёрдамида қишлайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish