Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Дефолиантлар ва десикантлар



Download 1,79 Mb.
bet50/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   179
Bog'liq
фито

Дефолиантлар ва десикантлар. Дез-6, бутифос, фолекс каби (фосфорорганик дефолиантлар ҳамда таркибида арсенат ва натрий хлорид мавжуд бўлган десикантларнинг меъёри оширилиб қўлланилиши ғўза барглари тез қуриши ва ўсимликда осилиб, тўкилмай қолишига, тўпланган ҳосил ифлосланиши ва тола нави пасайишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳаво ифлосланиши. Ҳаво таркибида ҳар хил газлар (озон, олтингугурт диоксиди, аммиак, этилен) мавжудлиги ғўзани зарарлаши мумкин. Энг кўп кузатиладиган ҳол - ҳар хил машиналар чиқарадиган ишлатилган газларнинг қуёш нури таъсирида озон ҳосил қилиши ва ҳавони ифлослантиришидир. Озон ғўза барги тўқималарини нобуд қилади, фотосинтезни камайтиради, барг қаришини тезлаштиради. Олдин пастки, сўнгра юқоридаги барглар зарарланади. Барглар сарғаяди, кичик қизғиш ёки қўнғир доғчалар билан қопланади, сўнгра барг бронза тусига киради, ерга тўкилади. Фильтр ёрдамида тозаланган ҳаво воситасида ўтказилган тажрибаларда озон кўсаклар миқдорини камайтириш ҳисобига ғўза ҳосилини 15-20 фоизга пасайтириши исботланган.
Озоннинг ҳаводаги миқдори об-ҳаво шароитлари, шамол йўналиши ва ифлослантириш манбаларининг далага нисбатан жойлашган ўрни билан боғлиқ. Шамол шаҳарлардан далаларга кўп эсадиган жойларда озон зарари ҳам баланд бўлиши кузатилади. Ҳавода олтингугурт диоксидининг ғўзага зарари фақат темир эритадиган заводлар яқинида кузатилади; белгилари озон билан зарарланишга ўхшайди.
Бошқа нопаразитик касалликлар. Тупроқ зичланиши. Тупроқнинг пастроқ жойлашган қатламлари зич бўлиши ёки трактор юрганда қотиб қолиши илдиз яхши ривожланмаслигига, сувни, азот ва калий моддаларини ўзлаштириши камайишига, ўсимликнинг сув танқислигига ва бошқа стресс шароитларга чидамлилиги пасайишига олиб келади. Агар зичланиш бевосита чигит остида бўлса, ёш илдиз олдин горизонтал йўналишда (ён томонга), сўнгра пастга қараб ўсади, саёз жойлашади. Ўсимлик бўйи пасаяди, ниҳол касалликлари кузатилади.
Қаткалоқ. Тупроқ устки қатлами кучли ёмғирдан сўнг иссиқ ҳавода қотиб қолиши чигит унишига тўсқинлик қилади, баъзан ниҳоллар тупроқ остидан умуман чиқа олмайди.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish