Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари



Download 1,79 Mb.
bet23/179
Sana23.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#178058
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   179
Bog'liq
фито

Fusarium oxysporum f. vasinfectum ғўзанинг бир нечта турини,
жумладан, дарахтсимон (Gossypium arboreum), ингичка толали Миср
ёки Перу (G.barbadense=G.peruvianum), ўтсимон ёки оддий (G.
herbaceum) ва ўрта толали (G.hirsutum) ғўзани зарарлай олади; аввалги йилларда унинг иқтисодий зарари асосий хўжайин ўсимлик -
ингичка толали ғўза билан чекланган, ўрта толали ғўза эса бу касалликка чалинмаган. Миср, Судан, Ҳиндистон, Исроил каби мамлакатларда замбуруғ ҳозир ҳам фақат ингичка толали ғўзани зарарлайди.
(Fahmy,1927; Kulkarni,1934; Соловьева,1954; Armstrong, Armstrong,
1960; Швер,1964; Сидорова,Попов,1973; Каримов,1976; Мирпўлатова б.қ.,1981; Сидорова, Акмурадов,1981;Grinstein ва б.қ., 1983). Ўз навбатида, ингичка толали ғўза навларининг чидамлилиги (ва паразит ирқларининг вирулентлиги даражаси) хам бир хил эмас, уларнинг баъзилари ўта чидамли, деярли шикастланмайдиган, бошқалари бутунлай чидамсиз бўлиб, 100 фоизгача зарарланиши аниқланган (Соловьева, 1954; Комилова ва б.қ., 1971). Тажрибада замбуруғнинг чидамсиз навлардан ажратилган штаммлари фақат чидамсиз навларни, чидамли навлардан олинган изолятлар эса, ҳам чидамсиз, ҳам чидамли навларни зарарлай олиши исботланган (Акмуродов ва б.қ., 1979).
Илмий адабиётларда замбуруғ ўрта толали ғўзани зарарлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар 1960 йилдан бошлаб пайдо бўла бошлади (Armstrong, Armstrong, 1960) ва бу ҳозир исботланган (Степанов, 1971; Kapellman, Smith, 1981; Матвеев, 1984). Ўзбекистон олимлари кузатувлари ва тажрибаларида ўрта толали ғўзанинг барча туманлаштирилган ва истиқболли навлари, жумладан Тошкент-1, Тошкент-6, Ан-9, Ан-402, Оқ-олтин, Ан-Баяут-2, 108-Ф, 149-Ф, 175-Ф, С-4880, Уйчи-2, Андижон-60, Қизил Равот ва кўплаб бошқа навлари турли даражада зарарланган; айни вақтда дала шароитида баъзи ингичка толали ғўза навларининг (Темиз-14, Термиз-15, Ашхабод-25 ва б.қ.) кам зарарланиши аниқланган (Алимуҳамедов, 1989; Каримов, 1989; Ҳайдаров, 1989; Ишмухамедова, 1989). Марказий Осиё мамлакатларидан Туркманистонда фузариоз сўлиш касаллиги қўзғатувчисининг 3 та ирқи аниқланган. Улардан 2 таси 1 ёки 2 та ингичка толали, учинчиси эса ғўзанинг ҳар 2 турини ҳам зарарлашга қодирлигини исботлаган.
Экин остидаги тупроқда айни эқиладиган тур ва навларни кучли зарарловчи ирқлар (штаммлар) тўпланади: замбуруғнинг Сурхондарё вилоятида ингичка толали (Термиз-14), Қашқадарё вилоятида эса ўрта толали (Тошкент-1, 108-Ф) ғўза навларида юқори вирулентли популяциялари тўпланиши қайд этилган (Каримов, 1989). Ўзбекистонда ҳам паразитнинг 3 та ирқи қайд этилган улардан 1-ирқ фақат ингичка толали, 2-ирқ ҳам ингичка, ҳам ўрта толали ғўза навларини кучли, 3-ирқ эса фақат ингичка толали ғўза навларини кучсиз даражада зарарлаши аниқланган (Каримов, 1989). Дунёнинг бошқа қитъаларида ва мамлакатларида паразитнинг яна 5 та, жумладан АҚШда 2 та, Миср, Ҳиндистон ва Суданда 1 тадан физиологик ирқлари аниқланган. Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё, Европа, Африка ва Марказий Осиёда ўрта толали ғўза навларида 1-ирқ кенг тарқалган, 2-ирқ ҳам 1-ирққа жуда яқин ҳисобланади. Фақат ингичка толали ғўза навларини зарарлайдиган 3-ирқ Нил дарёси воҳасида кўп йиллардан бери маълум, маълумотларга кўра Тожикистонда (Менликиев, 1977) ва эҳтимол, Исроилда ҳам топилган. 4-ирқ ҳозиргача фақат Ҳиндистонда диплоид ғўзани зарарлайди. Суданда аниқланган 5-ирқ 3-ирққа яқин, аммо ундан ингичка толали ғўзанинг кўпроқ навларини зарарлай олиши билан фарқланади (Kapellman, Smith, 1981).
Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Вертициллёз вилтдан фарқли ўлароқ, фузариоз сўлиш иссиқ мавсум касаллигидир, (Hake ва б.қ., 1996). Замбуруғнинг мицелий ва конидияларининг ўсиши ва ўсимликни зарарлаши ва касаллик ривожланиши 7-10 °С ва 30-32 °С орасида кузатилади, аммо ҳарорат учун энг оптимум эса 32-34°С ни ташкил этади. Паразит учун қулай тупроқ намлиги 40 фоиз ва 70 фоиз орасида, оптимал намлик эса 50-60 фоизга тенг (Соловьева, 1954).
Юқори намлик ва 60 °С ҳароратда замбуруғ 5 дақиқада ҳалок бўлади (Соловьева, 1954), аммо қуруқ шароитда замбуруғ хламидоспоралари 80 °С иссиқда ва 20 °С совуқда қолганда ҳам яшовчанлигини йўқотмайди (Каримов, 1976).
Замбуруғнинг диплоид ва ингичка толали ғўзани зарарловчи ирқлари ишқор ёки нейтрал реакцияли қора лойтупроқ ва чўкинди лойтупроқларда, ўрта толали ғўза навларини зарарлайдиган ирқлари эса, одатда тўқ рангли қумлоқ, нордон тупроқларда қулай ривожланади (Kapellman, Smith, 1981).
Касалликнинг ғўзада ривожланиш цикли ва манбалари. Замбуруғ ғўза илдизларининг ўтказувчи томир системасига илдизлардаги ҳар хил яралар орқали ёки соғлом илдиз қобиғини бевосита тешиб киради. Ҳатто соғлом ўсимликлар илдиз қобиғи устида хам кўп миқдорда замбуруғ пропагулалари мавжудлиги кузатилган. Замбуруғ ўтказувчи томир системасига киргач, касаллик ривожланади. У ҳосил қиладиган микроконидиялари ўтказувчи томир системаси ичидаги фаол нафас олиш оқимлари ва ўсимлик ширалари ёрдамида юқори қисмларда жойлашган илдиз, поя ва баргларда тарқалади. Касаллик ривожланган фазаларида замбуруғ ғўзанинг энг тепа қисмларидаги органлардан ҳам ажратиб олинган (Kapellman, Smith, 1981).
Фузариоз сўлишнинг қўзғатувчиси тупроқда 0-60 см (Соловьева, 1954), баъзида 1 м (Fahmy,1927) гача чуқурликда, эркин ҳолда ёки ғўза ва бошқа мойли экинлар қолдиқларида ҳамда бошқа органик материалларда узоқ муддат сақланади. Тупроқда ўсимлик қолдиқлари мавжудлиги ёки йўқлиги паразит ривожланишини чекламайди. Замбуруғ касалликнинг асосий манбаси ифлосланган тупроқда - ўзининг хламидоспоралари ёрдамида жуда тез кўпайиши мумкинлиги, антогонист микроорганизмларга қарши қаттиқ қаршилик кўрсатиш қобилияти мавжудлиги, унинг тупроқда ривожланиши учун V.dahliae га нисбатан анча қулайроқ шароит туғдиради (Соловьева, 1954).
Касалликнинг бошқа манбалари қаторига зарарланган уруғлик чигит, сув, ерга ишлов бериш асбоблари, механизмлар қисмлари ва зарарланган ғўзапоя киради. Уруғлик чигит 16-20 фоизгача зарарланганлиги кузатилган (Соловьева, 1954; Каримов, 1976; Hake ва б.қ., 1996). Ҳатто фузариоз билан кам зарарланган чигитни зарарланмаган далаларга экиш ўта хавфли, чунки, замбуруғ тупроқка тушгач, унинг узоқ сақланиши ва жуда осон кўпайиши тупроқни паразитдан тозалашни жуда мушкуллаштиради.
Фузариоз сўлишнинг дала ичида ёки бир даладан иккинчисисга асосан сув ёрдамида тарқалиши аввал Ўзбекистонда (Соловьева, 1954), сўнгра Исроилда (Grinstein ва б.қ., 1983) исботланган. Тажрибалар замбуруғ билан зарарланган даладан ифлосланиб чикқан сув, қўшни далада 50-70 фоиз ниҳол нобуд бўлишига олиб келганлигини кўрсатди (Соловьева, 1954). Исроилда ўтказилган тажрибада замбуруғ ўлчами 72 ва 96 м2 бўлган 2 та манбадан эгатлардан окқан сув йўналиши бўйича 3 йил ичида 140 метрга тарқалган. Далага ҳар йили бир неча марта перпендикуляр йўналишларда ишлов берилган бўлса ҳам, касалликнинг бошқа йўналишларида тарқалиши жуда кам бўлган (3 йилда 4-8 м). Бу тажрибадан кўринадики, замбуруғнинг культивация пайтида (механик) тарқалиши жуда чекланган.
Касаллик манбалари қаторига замбуруғнинг vasinfectum формаси билан зарарланишга мойил экин турлари, бегона ўтлар (саломалайкум) (Hake ва б.қ., 1996) ҳамда фузариозга чидамли, аммо паразитга ўз илдизларида бошпана берувчи баъзи экинлар (Климова, 1971) ҳам киради.
Касалликни ҳисобга олишда айнан вертициллёз вилт учун таърифланган усуллар қўлланилади.
Қарши кураш чоралари. Фузариоз сўлиш касаллиги билан курашда вертициллёз вилтга қарши тавсия қилинган деярли барча чоралар қўлланилади ва яхши самара беради. Шу билан бирга, фузариоз сўлишга чидамли ёки толерант ингичка толали ғўза навларини яратиш ва амалиётда қўллаш олимлар томонидан энг юқори самарали ва муаммони кескин ечишни таъминловчи усул сифатида қайд этилган (Соловьева, 1954; Каримов, 1976; Маҳмудов, 1981, Мирпўлатова ва б.қ., 1981; Сидорова, 1983 ва бошқалар). Вертициллёз вилтга қарши юқори даражада чидамли навлар дала шароитида фузариоз сўлишга ҳам чидамли навлар яратиш вазифасини уйғунлаштириш имконини беради. Айни чамонда паразит ва хўжайин эволюцияси бир-бирига боғлиқ ҳолда кечиши ва вақт ўтиши билан паразитнинг чидамли навларни ҳам зарарлай оладиган ирқлари пайдо бўлиши фузариоз сўлишга чидамли янги навлар яратиш соҳасидаги тадқиқотларни доимий равишда олиб бориш лозимлигини кўрсатади.
Уруғлик сифатида зарарланган чигитни ишлатиш қатъиян ман этилади. Иқлими нам минтақаларда тупроғи фузариоз сўлиш қўзғатувчиси билан зарарланган далаларда етиштирилган пахтадан уруғлик олмаслик лозим. Замбуруғ тупроқда экин экилмаган ва ўсимлик қолдиқлари мавжуд бўлмаган шароитда ҳам узоқ вақт сақланишини эътиборга олиб, касалликка қарши курашда беда, шоли, жўхори, қовун, тарвуз, лавлаги, буғдой билан алмашлаб экиш самара бермаслигини (Соловьева, 1954) кўзда тутган ҳолда, бегона ўтларга қарши кураш, ўғит қўллаш, уруғлик чигит тайёрлаш ва экиш, тупроқ қўзғатувчи билан зарарланишини кўрсатувчи хариталар тузиш ва улардан фойдаланиш хақидаги тавсияларга амал қилиш лозим.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish