Қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалари, касалликлари ва уларга қарши кураш чоралари



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/39
Sana30.06.2022
Hajmi3,13 Mb.
#720698
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
module zashita rasteniy

Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар:
Янги сабзи экинини эски экин майдонидан 1,0 
км узоқликда ташкил этиш; ерларда кузги шудгорлаш ўтказиш; сабзи 
кўчатларини сийраклатиб қўйиш. 
Кимёвий усул:
пашшаларни ёппасига учиш даврида рухсат этилган 
препаратлар билан ишлов берилади. 
4.8-расм. Карам оқ капалаги.
4.9-расм. Пиёз пашшаси.
4.10-расм. Сабзи пашшаси.


26
Полиз қўнғизи
- барча полиз экинларини личинка ва қўнғизлари кемириб 
зарарлайди. Қўнғизлари тупроқни юзага қатламида, ўсимлик қолдиқлари 
остида қишлайдилар. Тухумларини баргларни остки қисмига тўп-тўп қилиб 
(20-40 та дан) қўядилар. Қўнғизларни 1300 тагача тухум қўядилар. Полиз 
қўнғизи бир йилда 2-3 марта авлод бериб ривожланади (4.11 расм).
Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар:
барча полиз экинлари экилган майдонларида 
ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиб йўқотиб ташланади; ерни чуқур шудгор 
қилиш лозим; полиз экилган майдонни 100 м радиусида бегона ўтлар йўқотилади. 
Кимёвий усул:
фенкил, 20% эм.к.-0,5 л/га(қовун); Циракс,20% эм.к.- 0,08л/га, Ципы,25% эм.к. – 0,24-
0,32 л/га (қовун,тарвуз – илдизқирқар тунламлар) – 0,06 л/га полиз қўнғизи ва бошқа рухсат этилган 
препаратлар билан ишлов берилади. 
Сабзавот экинлари касалликлари
Помидорнинг фузариоз сўлиш касаллиги
- вилт помидорнинг пастки 
барглари, кўпинча бир томонидан, сарғайиши ва ўсимликлар сўлғин 
бўлиб қолишидан бошланади. Сўлган барглар қурийди, бироқ тушмасдан, 
новдаларда осилиб қолади (4.12 расм). Новдалар ҳам ўсимликнинг бир 
томонида сўлиши мумкин, кейинчалик бутун ўсимлик сўлийди. 
Новдалар устида сариқ чизиқчалар пайдо бўлади. Зарарланган 
ўсимликлар сўлишдан олдин заифлашади ва бўйи жуда паст бўлиб 
қолади. зарарланган помидор ўсимликларининг илдиз бўғзида пушти 
моғор кўриниши мумкин. Замбуруғнинг хламидоспоралари тупроқда 
11 йилгача сақланиши, қўзғатувчи уруғ орқали ҳам ўтиши мумкин.
Кураш чоралари.
Иссикхоналарда тупроқни илдиз етган чуқурликкача, одатда 25 см 
гача буғ билан зарарсизлантириш муҳим аҳамиятга эга. Фузариоз 
сўлишнинг жуда кучли ривожланиши кузатиладиган минтақаларда 
зарарсизлантирилган тупроққа чидамли навларни ёки пайванд қилинган помидор кўчатларини 
экиш тавсия қилинади. Уруғликни самарали фунгицид билан дорилаш, алмашлаб экиш, ўсимлик 
қолдиқларини йўқотиш, экин яхши ўсиши ва ривожланиши учун зарур агротехника қоидаларига риоя 
қилиш, ўсимликларнинг қўшимча томирлари ривожланиши учун тупроқ устига мульча солиш, касал 
кўчат ва ўсимликларни юлиб олиб ташлаш, ортиқча азотли ўғит бермаслик, сўлишга чидамли навларни 
экиш – тупроқни зарарсизлантиришга қўшимча кураш чоралари деб ҳисобланади. Биологик кураш 
чораси сифатида Trichoderma замбуруғи асосида олинадиган Триходермин препаратини қўллаш ҳам 
яхши натижалар беради. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish