Унсимон қурт (Камсток курти)
(Pseudococcus).
Зараркунанданинг илмий номи
(Pseudococcuscomstocki).
Нимфалар ва балоғатга етган урғочиси анор дарахтининг
барглари, гуллари ва меваларининг шарбатини сўриб
озиқланиб, уларга жиддий зарар етказади. Натижада
барглар сарғаяди, тўкилади ва мева юмшайди. Барглар
вирус таъсирига ўхшаб бужмаяди.
59
Анор етиштириш
51–
китоб
27-расм. Анор новдаси ва мевасидаги Унсимон қурт
Унсимон қурт ажратадиган ширада қурумли моғор
қоплами юзага келиши мумкин. Зарарланиш оқибатида
мева тўкилиши мумкин.
Қарши кураш чоралари.
Диметоат, балиқ мойи ва совун
аралашмаси барча препаратлар ичида унсимон қуртни
назоратга олишда энг самарали натижаларни берган.
Кимёвий таъсири узоқ муддатга сақланувчи препаратлар
қўлланилганда яхши самара беради.
Биологик курашда чумолилар халақит бермаса ёки
инсектицидлардан қўлланилмасагина самара беради.
Зараркунанданинг табиий душманлари узумда учрайдиган
унсимон қуртни анор дарахтларида иқтисодий зарар
етказмайдиган даражада ушлаб туради. Анор дарахти
60
100 китоб тўплами
йиртқич ҳашаротлари ва паразитлари унсимон қуртнинг
табиий душманлари ҳисобланади. Узумда учрайдиган унсимон
қуртларнинг паразит душманлари бу – Энциртидлар оиласига
мансуб барча қовоқарилардир. Бу табиий душманлар ўзлари
якка тартибда ёки бўлмаса кимёвий препаратлар билан
бирга қўлланилганда зараркурандаларни етарлича назорат
қила олиш қобилиятига эгадир.
Ўргимчак кана.
Баргларнинг остки қисмида ялтироқ оқ-
жигарранг доғлар намоён бўлади ва куянинг кўпайиши рўй
беради. Зарарланган барглар буралади ва секин тўкилишни
бошлайди. Зарари мева бандидан бошланади ва жигарранг
ўзгариш мева пўсти бўйлаб ҳаракатланиб унинг ёрилишига
сабаб бўлади. Мева ёриқларида ўргимчак кана ва уларнинг
ажралган пўсти кузатилиши мумкин. Бошқа нуқсонлар мева-
нинг турли жойларида пайдо бўлиши мумкин ва ёрилган
жойдан ташқарида рангсизланиш кузатилмайди.
Қарши кураш чоралари.
Зарарни кузатиш май ойининг
ўртаси ва охирларида бошланади. Май ойининг ўртасидан
токи охиригача лупа (15-20x) ёки микроскоп билан мева
банди атрофида бор йўқлигини кузатиб бориш лозим.
Агар ўргимчак кана пайдо бўлса, дарҳол олтингугурт билан
ишлов берилади. Меваларни ўргимчак канадан ҳимоя
қилиш учун, олтингугуртни май охири ёки июнь бошларида
бир ой оралиқ танаффус билан бир мартадан уч мартагача
қўлланилади. Олтингугурт илиқ об-ҳаво шароитида яхши
самара беради. Эритиладиган олтингугурт йиртқичлар учун
камроқ самара беради.
61
Анор етиштириш
51–
китоб
Do'stlaringiz bilan baham: |