62
100 китоб тўплами
Яйраш
майдончаси асфальтланган, у ерга минерал
моддалар учун махсус ёғоч охурлар жойлаштирилган. Та-
каларни озиқлантириш махсус озиқлантириш столларида,
рационлар асосида амалга оширилади.
Яйраш майдонча-
сидаги охурлар устига қуёш нурларини тўсувчи (қамишдан
тўқилган) соябонлар қўйилган. Бўлимдаги ҳар бир катакча-
лар ёғоч тахта тўсиқлар билан ажратилган.
Бинонинг умумий узунлиги 75 м, эни 24 м, баландли-
ги 8,5 м, ҳар бир бўлимда (металл ускуналарда)
ичимлик
сув идишлари жойлаштирилган. Бино махсус қалин
тахтадан (узунлиги 15 м, эни 8 м, баландлиги 1,60 см бўлган)
катакчаларга бўлинган, бўлимда жами 50-60 бошдан эчкилар
сақланади.
Улоқларни озиқлантириш кунига (15 кунлик ёшига
қадар) 4 марта, кейинроқ 3 мартадан амалга оширилади.
25-расм. Эчкилар боқиладиган охур
63
Эчкичилик
78–
китоб
ЭЧКИЛАРНИНГ ГЎШТ МАҲСУЛДОРЛИГИ
Бўрдоқига боқилган эчкиларнинг гўшти қўй гўштига
нисбатан ёғдор ва барча кўрсаткичлари бўйича қўй гўшти
билан рақобатлашади. Энг мазали ва сифатли гўшт 7-10
ойлик яйловда семиртирилган улоқ ва ахта қилинган
такалар гўштидир. Ёғ кислоталарининг миқдори бўйича
эчки гўшти қўй ва қораулоқ гўштига ўхшаш, лекин пишиш,
эриш ҳароратининг пастлиги билан улардан фарқ
қилади. Эчкилардан олинган ёғда ҳеч қандай таъм ва ҳид
бўлмайди, аммо қари такаларнинг ёғини озиқ-овқатда
ишлатиб бўлмайди, ундан техник мақсадда фойдаланиш
мумкин. Эчки гўшти ўз таркибида А (ританол), Bi (тиамин)
ва В
2
(рибофлавин) витаминлари бўлиши билан бошқа
қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг гўштидан юқори туради.
Эчкиларнинг гўштдорлиги
асосан уларнинг тириклиги
65
Эчкичилик
78–
китоб
даврида ўрганилади ва аниқланади.
Эчкиларнинг семизлик даражаси МДХ 5111-55 андоза
(стандарт) талабига кўра аниқланади ва улар қуйидаги
категорияларга бўлинади:
Қўл ёрдамида ушлаб аниқланадиган ҳолатлар: ўртадан
юқори бел ва думғаза қисмидаги
мускуллар яхши ривож-
лангани, бел ва думғаза қисмидаги умуртқа поғоналари
суяклари бўртиб чиқмагани, яғрини кам ҳолда бўртгани, бел
қисмининг териси остидаги ёғ тўплами, бели ва қовурғалар
орасидаги ёғ тўплами ўртачалиги.
Ўрта семиз даражадаги эчкиларни бел ва думғаза
қисмидаги мускулларининг ўртача ривожлангани, маклок
ва бел қисмидаги умуртқа поғонасининг
суяклари енгил
бўртгани, думғазасининг поғона суяклари аниқ бўртгани,
бел қисмида ёғ тўплами ўртача, қолган жойларида эса кам
тўпланганини қўлда ушлаб аниқлаш мумкин.
Ўртадан паст мускуллари яхши ривожланмаган, бел
ва думғаза қисмидаги умуртқа поғонасини
суяклари,
қовурғалари бўртган, яғрини ва маклок суяклари аниқ бўртиб
чиққан тери остидаги ёғ тўплами қўл билан чамаланмайди.
Қайд этилган семизлик даражасидаги талабларга жавоб
бермайдиган эчкилар семизлик даражаси бўйича озғин
категориясига киритилади.
Эчкиларнинг гўшт маҳсулдорлиги қуйидаги кўрсаткичлар
билан ифодаланади: нимталанмаган гўшт массаси, ички ёки
чарви ёғ массаси, сўйим массаси, сўйим чиқими, нимтадаги
суяк ва мускулларнинг (гўшт) ёғ тўқималари, гўштнинг
кимёвий таркиби, қўш маҳсулотлар сифати ва чиқими шулар
жумласидандир.