Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш



Download 4,28 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/58
Sana25.02.2022
Hajmi4,28 Mb.
#261153
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58
Bog'liq
Ŏğitlar

Магнийли ўғитлар. Магний хлорофилл таркибига киргани 
учун ўсимликлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. У углеводлар 
алмашинувида иштирок этади. Кальций билан бир қаторда 
протоплазманинг физикавий-кимёвий ҳолатини белгилайди. 
Ўсимликлар генератив қисмларининг шаклланишида 
магнийнинг аҳамияти катта. Ўсимлик қисмлари бўйлаб 
ҳаракатланиб, фосфор билан биргаликда меваларда, асосан 
уруғ муртагида тўпланади.
Тупроққа солинадиган азотли, фосфорли ва калийли 
ўғитлар меъёрининг оширилиши ўсимликларнинг магнийга 
бўлган талабини ҳам кучайтиради. Озиқланиш муҳитида 
магний танқис бўлганда, у барглардан ўсимликнинг ҳосил 
қисмлари томон интилади, натижада баргларда магнийга 
нисбатан очиқиш белгилари (оқ доғлар пайдо бўлади ва улар 
эрта тўкилади) кузатилади. Тупроқда магний миқдори % нинг 
ўндан бир улушидан 1-1,5 % гача етиши мумкин. Тупроқнинг 


33
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–китоб
20 см ли қатламида калий ва кальцийнинг ялпи захираси мос 
равишда 60-80 ва 20-30 т/га ни ташкил этса, магний захираси 
12-15 т/га дан ошмайди. Магний захираси тўлалигича барқарор 
кимёвий бирикмалар шаклида учрайди. Нордон тупроқлар 
шароитида ўсимликларда магнийли минерал ўғитларни 
қўллашга талаб кучаяди.
Темирли ўғитлар. Темир ўсимликларда кам миқдорда 
учраса-да, унинг танқислиги ёш баргларда хлороз касаллиги 
(хлорофилл етишмовчилиги)ни юзага келтиради. Ўсимлик 
таркибидаги темир миқдори фоизнинг юздан бир улуши 
атрофида. Мазкур элемент ўсимлик танасида жадал 
ҳаракатланиши билан ажралиб туради. Темир танқислиги 
кўпроқ серкарбонат тупроқларда, мевали дарахтларда яққол 
кўринади.
Темир тутган минерал ўғит сифатида таркибида 47-53 
фоиз темир сульфат тутган темир купорос кенг ишлатилади. 
Ўғитлар таркибидаги темир тупроққа тушгач, тезда ўсимликлар 
томонидан ўзлаштирилмайдиган шаклга ўтади, шу боис уни 
ишлатиш олдидан гўнг ёки торф билан аралаштириш яхши 
натижа беради.
ЕТИШМАСЛИГИ 
ОРТИҚЧАСИ 
ТЕМИР


34
100 китоб тўплами
Кейинги даврларда темирнинг комплекс бирикмалари –
хелатлардан фойдаланиш йўлга қўйилди. Улар осон эрийдиган 
ва тупроқда кучсиз муқимланади. Бундай комплекс бирикмалар 
асосини аминополисирка кислоталар ташкил этади. Шу 
асосда олинадиган эритмалар ҳидсиз, зичлиги 1,4 г/см
3
дан 
кичик бўлиб, 7-10% темир тутади. Кўпроқ илдиздан ташқари 
озиқлантиришда ишлатилади.

Download 4,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish