Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган ўғитлар ва уларни қўллаш


Илдиз ва анғиз қолдиқларини тупроқларнинг



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/60
Sana19.04.2022
Hajmi0,71 Mb.
#564187
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60
Bog'liq
91 Қишлоқ хўжалигида ишлатилидиган ўғитлар ва уларни қўллаш

Илдиз ва анғиз қолдиқларини тупроқларнинг
озиқ режимига таъсири
Юқорида ўсимликлардан қоладиган илдиз ва анғиз 
қолдиқлари чиқим қолдиқ қисмининг асосини ташкил этиши 
таъкидлаб ўтилган эди. Дуккакли-дон ва дуккакли экинлар 
қолдирадиган илдиз ва анғиз қолдиқлари экинларнинг 
озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Шу сабабли алмашлаб 
экишда ўғитлаш тизимини тузиш жараёнида бу албатта ҳисобга 
олиниши керак. Донли ва дуккакли-дон экинларнинг илдиз ва 
анғиз қолдиқлари таркибидаги углерод ва азот ўртасидаги 
нисбат (С:N) жуда кичик бўлиб, мазкур элементларнинг гўнгдаги 
нисбатига яқинлашиб боради. Илдиз ва анғиз қолдиқларининг 
минераллашиш жараёни ҳам анча жадал кечади. Шунингдек, 
улар таркибидаги озиқа моддаларининг ўсимликлар 
томонидан ўзлаштирилиш коэффициенти ҳам гўнгдаги озиқа 
моддаларнинг ўзлаштирилиш коэффициентига жуда яқин. Бу 
биринчи навбатда азотга тегишли бўлиб, дуккакли экинлардан 
қоладиган илдиз ва анғиз қолдиқлари таркибидаги азот 
биринчи, иккинчи ва учинчи йилларда 20-25, 15-20 ва 5-10% 
ўзлаштирилади. Маълумотларда келтирилишича, дуккакли 
ва дуккакли-дон экинларнинг ҳар бир тонна илдиз ва анғиз 
қолдиқлари ҳисобига 10-15 кг азот тупроққа келиб тушади.


82
100 китоб тўплами
МИНЕРАЛ ВА ОРГАНИК ЎҒИТЛАРНИ 
 
БИРГАЛИКДА ҚЎЛЛАШ
Минерал ўғитлар ва гўнгни биргаликда қўллаш уларни 
алоҳида-алоҳида қўллашдагига қараганда яхши самара беради. 
Бу биринчидан, гўнг таъсирида тупроқдаги микробиологик 
жараён фаоллигининг кучайиши ва иккинчидан, минерал 
ўғитлар таъсирида гўнг ва тупроқдаги органик моддаларнинг 
тезроқ парчаланиши билан боғлиқдир. Минерал ва органик 
моддалар биргаликда қўлланилганда, фосфорли ўғитларнинг 
тупроқ билан мустаҳкам бирикмалар ҳосил қилиши камаяди. 
Гўнг билан тупроққа маълум миқдорда микроэлементлар келиб 
тушади, қайсики, микроўғитлар қўллаш муаммосини деярли 
ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга. Гўнгнинг парчаланиш 
жараёнида ажралиб чиқадиган карбонат ангидриди ҳаво 
таркибига ўтади ва ўсимликларда фотосинтез жараёнининг 
кучайиши учун хизмат қилади.
Минерал ва органик ўғитларни биргаликда қўллашга 
айниқса, тупроқда озиқ моддалари концентрациясининг ошиб 
кетишига ўта сезгир, лекин бутун ўсиш даври давомида уларни 
етарли миқдорда бўлишини талаб қиладиган бодринг, пиёз, 
маккажўхори каби экинлар талабчандир.
Гўнг тупроқнинг асосий компонентларидан бўлмиш гумус 
миқдорига ижобий таъсир кўрсатади. Маҳаллий ўғит солинма-
ган майдонларда гумус миқдорининг йилдан-йилга камайиб 
бориши кузатилади. Республикамиз пахтачилик илмий-
тадқиқот институти олимларининг таъкидлашича, умуман 
ўғит қўлламаслик ёки минерал ўғитларга ортиқча ружу қўйиш 
оқибатида фақатгина кейинги 50-60 йил ичида тупроқдаги 


83
Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган 
ўғитлар ва уларни қўллаш
91–
китоб
гумус миқдори 25-50% га (100% га нисбатан) камайган. Амалга 
оширилган кўп йиллик стационар дала тажрибаларининг 
натижалари ҳам мазкур фикрнинг тўғрилигини тасдиқлайди.
Тупроқда гумус ҳосил бўлиши алмашлаб экиш тури, 
солинаётган минерал ва маҳаллий ўғитларнинг миқдорига 
боғлиқдир. Гўнг фонида тупроққа қўшимча равишда азотли 
ўғитлар солиш лозим, чунки ўсимликлар биринчи йилда гўнг 
таркибидаги азотни фосфор ва калийга қараганда жуда кам 
ўзлаштиради.
Гўнгни чопиқталаб экинларга қўллаш яхши самара 
беради, чунки қатор ораларига ишлов берилганда гўнг тезроқ 
минераллашади ва ундан ўсиш даври узунроқ бўлган экинлар 
унумли фойдаланади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish