КУНГАБОҚАР
Халқ хўжалигидаги аҳамияти, тарқалиши ва ҳосилдорлиги. Кунгабоқар-асосий мойли экинлардан бири. Ишлаб чиқариладиган барча мойларнинг 65 % и шу ўсимликдан олинади. Уруғи таркибида 57 % гача мой, 16,2 % протеин, 28,8 % клетчатка, 3,2 % кул бўлади. Кунгабоқар мойи асосан озиқ-овқат саноатининг барча соҳаларида ишлатилади. Мойидан маргарин, совун, алиф, бўёқ тайёрлашда, линолеум, плёнкалар, стеарин кислоталари олишда қўлланилади. Поясидан қоғоз тайёрлашда, шунингдек ёқилғи сифатида фойдаланилади. Кунгабоқар уруғидан кондитер саноатида ҳолва ва конфетлар тайёрлашда фойдаланилади. Ёғи олинган кунжараси чорва моллари учун тўйимли озуқа бўлади. Унинг поясидан силос тайёрланади. Кунгабоқар силоси одатда гуллаш даврида тайёрланади. Чунки бу вақтда тайёрланган силос ҳар томонлама тўйимли озиқ ҳисобланади. Шунингдек қорларни тўсиш мақсадларида ҳам ўстирилади.
Кунгабоқар гулидан асаларилар жуда кўп фойдаланади. Асаларилар гулларни чанглаштириб, пистанинг пуч бўлиб қолишини олдини олади. Гултож баргидан дори-дармонлар тайёрланади. Кунгабоқарнинг ватани-Шимолий Америка. У кўпроқ мўътадил минтақада, донли экинлар ҳосили йиғиб олингач, такрорий экин сифатида экилади. Кунгабоқар-бир йиллик ўсимлик. Бўйи 2-4 м, ўқ илдиз ва ён илдизлари жуда яхши ривожлангани сабабли тупроқнинг чуқур қатламларидан ҳам намлик ва озуқа моддаларни тортиб олади. Совуққа ва қурғоқчиликка чидамли ўсимлик. Уруғи 3-40 да униб чиқади. Майсалари –5-60 совуққа чидайди. 20-300 ҳаво ҳарорати унинг ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай давр ҳисобланади. Намга талабчан, ёруғсевар ўсимлик. Кунгабоқар тупроқнинг унумдор бўлишини талаб қилади. Қора, каштан, қўнғир, кул ранг, ўрмон ва бўз тупроқларда яхши ўсади. Ботқоқ, шўр ва қумли тупроқлар кунгабоқар учун ноқулай ҳисобланади. Вегетация даври 100-155 кун. Кунгабоқар картошка маккажўхори, донли ва дуккакли экинлар билан алмашлаб экилади. Бегона ўтлардан ҳоли майдонларга экиш мақсадга мувофиқ. Кунгабоқарни экиш ҳаво ҳарорати, тупроқдаги намликка боғлиқ. Шунинг учун ўртача ҳарорат 150 ва ундан юқори ҳароратли кунларда экилганда бир текис ва тўла униб чиқади.
13-жадвал
Жаҳон мамлакатларида кунгабоқар уруғи йиғими, 2000 йил
Мамлакатлар
|
Ялпи ҳосили, млн.т. ҳисобида
|
Мамлакатлар
|
Ялпи ҳосили, млн.т. ҳисобида
|
Аргентина
|
6,3
|
Венгрия, Болгария
|
0,55
|
Россия
|
3,2
|
Жанубий Африка Республикаси
|
0,53
|
Украина
|
3,0
|
Италия
|
0,43
|
Франция
|
2,0
|
Молдава
|
|
Хитой
|
1,8
|
Мьянма
|
0,28
|
АҚШ
|
1,7
|
Югославия
|
0,27
|
Ҳиндистон
|
1,2
|
Покистон
|
0,22
|
Руминия
|
0,9
|
Словакия, Бразилия
|
0,19
|
Испания
|
0,87
|
Канада, Австралия
|
0,12
|
Туркия
|
0,86
|
Қозоғистон
|
0,1
|
Кунгабоқар мўътадил минтақанинг дашт ва ўрмон-дашт табиат зоналарида энг кўп экилади.
Кунгабоқарнинг ер шари бўйича экин майдони 18,3 млн.га ни ташкил этади. У кўпроқ Осиё, Европа ва Африка қитъаларида энг кўп экилади. Кунгабоқар етиштиришда Аргентина етакчилик қилади. Россия, Украина, Франция, Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Руминия, Испания, Туркия, Болгария, Венгрия, ЖАР, Италия, Молдавада катта майдонларда етиштирилади ва бу мамлакатлар жаҳондаги асосий кунгабоқар уруғини етказиб беради (13-жадвалга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |