+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва


К У Н Ж У Т Халқ хўжалигидаги аҳамияти ва тарқалиши



Download 1,7 Mb.
bet51/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти

К У Н Ж У Т
Халқ хўжалигидаги аҳамияти ва тарқалиши. Кунжут-тропик экин, асосан мой олиш мақсадида экилади. Кунжут мойли экинлар ичида энг кўп мой берадиган ўсимлик ҳисобланади ва бу жиҳатдан у мойли экинлар ичида алоҳида ажралиб туради. Кунжут уруғи таркибида мой 48-63 %, оқсил 16,3-19 %, эрувчи углеводлар 15,7-17,5 % ни ташкил этади. Кунжутдан олинган мойнинг сифати жуда юқори бўлиб озиқ-овқат, қандолат, консерва саноатида ва тиббиётда кўп фойдаланилади. Шунингдек, унинг уруғидан жуда юқори сифатга эга бўлган ҳолва ва маргарин каби маҳсулотлар таёрланади.
Кунжут Арабистон, Месопотамия, қадимги Греция ва Кичик Осиёда эрамиздан олдин, Хитойда эрамизнинг бошларидан экила бошланган.
Ўрта Осиёга қадимги Ҳиндистон (Панжоб) орқали кириб келган. Ҳиндистонга эса Эфиопия орқали келтирилган.
Кунжут бир йиллик, ўтсимон, поясининг баландлиги 1-1,7 м гача бўлган тик ўсувчи ўсимлик. У иссиқлик, ёруғликка талабчан, вегетеция даври қисқа, 75-120 кун давом этади. Совуққа чидамсиз, -30 да совуқ уради. Шунинг учун унинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратиб бериш зарур. Уруғи 15-180 ҳароратда уна бошлайди. Иссиқлиги 200 бўлган нам тупроқда тез унади. 3-4 кунда униб чиқади. Ҳаво ҳарорати 23-250 бўлганда унга бир меъёрда ўсиши учун энг қулай ҳарорат ҳисобланади. Кунжут намликни кўп бўлишини ёқтиради, айниқса униб чиқиши ва гуллаш даврида намликка талабчан. Агар тупроқда намлик етишмаса кам гуллайди ва ҳосилдорлиги кескин камаяди. 3-4 марта суғорилади. У қурғоқчил ва иссиқликка чидамли. Бўз тупроқларда, ғовакли, унумдор ва бегона ўтлари кам бўлган тупроқларда яхши ўсади. Оғир, соз ва шўрланган тупроқлар унинг учун ноқулай ҳисобланади.
12-жадвал
Жаҳон мамлакатларида кунжут уруғи йиғими, 2000 йил

Мамлакатлар

Ялпи ҳосили, млн.т. ҳисобида

Мамлакатлар

Ялпи ҳосили, млн.т. ҳисобида

Мамлакатлар

Ялпи ҳосили, млн.т. ҳисобида

Хитой

0,72

Мьянма

0,3

Уганда

0,1

Ҳиндистон

0,55

Судан

0,22

Нигерия

0,07

Жаҳон мамлакатларида 2000 йил 2,7 млн. кунжут уруғи йиғиб олинди. Кунжут уруғи Хитой, Ҳиндистон ва Мьянмада энг кўп етиштирилган. Шунингдек Африка мамлакатлари ҳам Осиё мамлакатларидан кейинги ўринларни эгаллайди (12-жадвалга қаранг)





Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish