+ишло+ хыжалик ишлаб чи+ариш фондлари ва


ТУПРОҚ ВА УНИНГ УНУМДОРЛИГИ



Download 1,7 Mb.
bet20/100
Sana04.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#482579
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   100
Bog'liq
Қишлоқ хўжалиги географияси ва иқтисодиёти

ТУПРОҚ ВА УНИНГ УНУМДОРЛИГИ




Режа:

  1. Тупроқ ҳақида умумий тушунча

  2. Тупроқ ҳосил қилувчи омиллар

  3. Ўзбекистонда тарқалган тупроқлар

  4. Тупроқлардан тўғри фойдаланиш

Тупроқ деб литосфера(ер пўсти)нинг энг устки, унумдорлик хусусиятларига эга бўлган ва ўсимликлар ўса оладиган қатламига айтилади.
Тупроқ бир қатор омиллар таъсирида пайдо бўлади. Бунда тупроқ ҳосил қилувчи она жинс-яъни тоғ жинслари, сув, ҳаво ва турли организмларнинг таъсирида мураккаб жараёнлардан сўнг тупроқ шаклланади.
Тупроқ унумдор қисмининг шаклланишида нураш муҳим ўрин тутади. Нураш деб тоғ жинсларининг иқлим, сув ва организмлар таъсирида парчаланишига айтилади. Нураш физик, кимёвий ва биологик турларга бўлинади. Нураш натижасида аллювиал, делювиал, пролювиал, эллювиал, эол, лёсс ётқизиқлари ҳосил бўлади.
Аллювиал ётқизиқлар-дарё сувлари олиб келиб ётқизиши натижасида ҳосил бўлган дарё ётқизиқлари.
Элювиал ётқизиқлар-нураш жараёнида ҳосил бўлган ва ва ўз жойини ўзгартирмаган маҳсулотлар.
Делювиал ётқизиқлар-тоғнинг юқори қисмида жойлашган қор ва ёмғир сувларининг юқоридан тоғ этакларига томон ҳаракатланиши натижасида тоғ жинсларининг ювилиб тушиши ва тоғ этакларида тўпланиши.
Пролювиал ётқизиқлар-сел оқимлари таъсирида ювиб олиб тушилган тоғ жинслари.
Эол ётқизиқлар-шамоллар учириб олиб келиб ётқизиши натижасида ҳосил бўлган ётқизиқлар.
Лёсс ётқизиқлари-таркибида қум бўлмаган майда жинсли, юмшоқ қатлам.
Тупроқ ҳосил бўлишида иқлим, релъеф, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таъсири жуда кучлидир. Иқлим-тупроқ ҳосил бўлишидаги асосий омиллардан биридир. У тупроқ шаклланишига ҳарорат ва ёғин-сочин миқдори орқали таъсир кўрсатади. Иқлим ўз навбатида ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва нурашга ҳам таъсир кўрсатади.
Ер шарсимон бўлганлиги учун қуёшдан келаётган иссиқлик ер шарида нотекис тақсимланади. Бунинг натижасида иқлим минтақалари ҳосил бўлади. Бу иқлим минтақаларида ҳаво ҳарорати ва ёғин-сочин миқдори бир-биридан фарқ қилади. Қишлоқ хўжалигида ҳарорат деганда фақат фойдали ҳарорат ҳисобга олинади. Ўсимликларнинг вегетация давридаги 10-00 С дан юқори бўлган ҳароратга фойдали ҳарорат дейилади. Ўсимлик ва организмлар ҳам тупроқ ҳосил бўлишида муҳим ўрин тутади. Негаки, улар тупроқ ҳосил қилувчи маҳсулотларга таъсир кўрсатмаса тупроқ ҳосил бўлмайди. Организмлар тупроқдаги органик қолдиқларни парчалаб чириндига айлантиради, ўсимликлар уларни ўзлаштиради. Ўсимликларнинг вегетация даври тугагач, тупроқ бетида уларнинг қолдиқлари қолади. Бу қолдиқлар иқлим, микроорганизмлар таъсирида чириндига айланади.
Тупроқ ҳосил бўлишида инсон, яъни антропоген омил ҳам катта таъсир кўрсатади. Инсон тупроққа икки йўл билан таъсир кўрсатади:
1.Тупроқдан нотўғри фойдаланиш. Инсон тупроқ(ер)дан фойдаланиш жараёнида агротехник тадбирларга риоя қилмасдан унга нотўғри ишлов бериши натижасида унинг унумдорлигини пасайтириб юбориши ва табиий хусусиятларини издан чиқариб юбориши мумкин.
2.Тупроқдан тўғри фойдаланиш. Тупроқ(ер)га ишлов бериш, агротехника қоидаларга қатъий амал қилиш, ирригация ва мелиорация тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш орқали тупроқ унумдорлигини ошириб бориш мумкин.
Ўсимликларнинг тупроқдаги чиринди миқдорига, тупроқдаги иссиқликка талаби жуда катта.
Тупроқ чириндиси тоғ жинслари, ўсимлик ва организмларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлади. Чиринди тупроқни ўсимлик учун зарур бўлган озуқа элементлари билан бойитади. Тупроқ унумдорлигини таъминлайди, иссиқлик хоссаларини яхшилайди, ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратади. Шунинг учун ерларни айниқса, гумус миқдори кам бўлган тупроқларни чиринди билан бойитиб бориш зарур.
Дала экинларини экиш муддатлари тупроқ ҳароратига боғлиқ. Тупроқ иссиқлик режими орқали ўсимликларнинг униб чиқишига, ривожланишига, вегетациясига ва тупроқдаги организмлар фаолиятига ҳам катта таъсир кўрсатади.
Ўзбекистонда тарқалган тупроқлар. Мамлакатимизда табиий шароитнинг хилма-хиллиги, яъни тоғ жинслари, ер усти тузилиши, гидрологик шароит, арид контенентал иқлим, ўсимлик ва организмлар таъсирида турли хил тупроқлар шаклланган.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish