Ишлаб чиқилган



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/92
Sana14.07.2022
Hajmi1,34 Mb.
#797425
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92
Bog'liq
2.2.-Умумий-психология-Чиқаришга

 
 


24 
3. Психология фанининг ривожланиш тарихи ва босқичлари 
Психология фанининг вужудга келиши, шаклланиши, ривожланиши 
тўғрисида батафсил маълумот бериш ушбу курс учун шарт эмас, чунки унинг 
психология тарихи соҳаси мавжуддир. Шунга қарамасдан, психология 
фанининг пайдо бўлиши ҳақидаги айрим илмий материаллар, маълумотлар 
юзасидан қисқача мулоҳаза юритиш мақсадга мувофиқ. 
Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти давомида қадимги 
одамлар табиий ҳамда ижтимоий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 
ибтидоий жамоа аъзоларининг психологик хусусиятларини аниқлаш, улардан 
шахслараро муносабатларда оқилона фойдаланиш, ўзининг хатти-ҳаракати, 
шахсий фаолияти ва муомалага киришишида уларни ҳисобга олишга 
интилиб яшаб келганлар. Кўп минг йиллик ижтимоий ҳаёт тажрибаларига 
асосланган равишда одамлар шахснинг индивидуал (лотинча 
individuum
алоҳида, яккаҳол одам) хусусияларини жон билан боғлашга ва унинг таъсири 
билан изоҳлашга ҳаракат қилишган. Қадимги одамларнинг тасаввурларига 
қараганда, инсон танасида жон жойлашган бўлиб, у шахсга оид хусусиятлар, 
хислатларни вужудга келтириш имкониятига эга эмиш. Қадимги 
аждодларимизнинг “жон” тўғрисидаги тасаввурлари шунга боғлиқ, 
мутаносиб тушунчасини келтириб чиқарди ва бунинг натижасида анимизм 
(лотинча 
anima
“жон” деган) таълимоти инсоният томонидан кашф қилинади. 
Ибтидоий халқларнинг тасаввурларида руҳ инсоннинг танаси билан узвий 
боғлиқ ҳолда ҳукм суради, гўёки яшайди. Шунинг учун ижтимоий 
ҳодисалар, ҳатто онг, шунингдек, реал воқеликлар (ўлим, уйқу, бехуш 
бўлиш, бетоблик) кабиларни содда тарздаги моддийлик (мавжудлик) нуқтаи 
назаридан талқин қилишга уринганлар. Содда тафаккур шакллари билан 
қуролланган қадимги одамлар атроф-муҳит тўғрисидаги ранг-баранг 
ҳолатлар, ҳодисалар моҳиятини илмий жиҳатдан далиллаш имкониятига эга 
бўлганлиги сабабли идрок қилинган нарсани унинг ҳақиқий моҳияти тарзида 
акс эттиришган. Уларнинг тасаввурларида қуйидагича талқинлар кенг ўрин 
эгаллаган: 
1)
ўлим – уйқунинг бир тури, лекин руҳ баъзи бир сабабларга кўра 
танага қайтиб келмайди; 
2)
туш кўриш – уйқудаги танани тарк этиб юрган ҳаракатдаги руҳнинг 
таассуротидир; 
3)
руҳ – инсоннинг айнан ўзидир; 
4)
руҳнинг эҳтиёжлари, турмуш шароитлари тирик одамникидан 
тафовутланмайди; 
5)
марҳумларнинг руҳлари муайян машғулотлар тизимига, ижтимоий 
қонун-қоидаларга риоя қилувчи ҳамжамиятни яратар эмиш; 


25 
6)
тирик инсонлар билан марҳумларнинг руҳи бир-бирига боғлиқ 
бўлиб, моддий жиҳатдан ўзаро алоқадордирлар. 
Қадимги инсонлар табиатининг қудрати (куч-қуввати) олдидаги 
заифлиги туфайли якка шахс ҳам, жамоа ҳам руҳга итоаткор тарзида 
тасаввур этилиши натижасида дин, ибодат тушунчалари пайдо бўлади. 
Инсониятнинг ижтимоий тарихий тараққиёти давомида меҳнатни 
режалаштириш, ишлаб чиқариш муносабатлари, ишлаб чиқариш кучлари ва 
уларнинг табақалашуви, одамлар тафаккурининг ривожланиши туфайли 
жоннинг (руҳнинг) моддийликдан ташқари хусусияти, кўриниши юзасидан 
ғоялар вужудга келади. Бунинг натижасида анимистик тасаввурлар ўрнини 
руҳни борлиқнинг натуралистик (лотинча 
natura
табиат маъносини 
англатувчи) фалсафий манзараси тарзида изоҳлаш намоён бўла бошлади: 
1.
Руҳ оламининг ибтидосини ташкил қилувчи нарсалар (сув, ҳаво, 
олов)нинг инсонлар ва ҳайвонларга жон бағишловчи шакли (Фалес 
эрамиздан олдинги VII – VI асрлар, Анексимон V аср, Гераклит VI-V асрлар); 
2.
Эрамиздан олдин ижод қилган юнон файласуфларининг илмий 
изланишлари натижасида материянинг жонлилиги, яъни гилозоизм (юнонча 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish