Ишлаб чиқилган


статуси  (ўрни)  аниқланади. Шахсни гуруҳда муносабатга киришиши  шахслараро



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/92
Sana14.07.2022
Hajmi1,34 Mb.
#797425
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   92
Bog'liq
2.2.-Умумий-психология-Чиқаришга

статуси 
(ўрни) 
аниқланади. Шахсни гуруҳда муносабатга киришиши 
шахслараро
муносабат
дейилади. Кишиларни ўзаро бир-бирларини тушунишлари, 
ҳамкорлик қилишлари 
психологик мослик
дейилади. Гуруҳий фаолиятда 
юзага келган ижтимоий психологик гуруҳ характеристикаси 
психологик 
муҳит 
дейилади. 
Шахслараро зиддият 
деб гуруҳдаги кишилар ўртасида 
юзага келган чуқур ҳис этиш бўлиб тушкунликка тушиш, мақсадларни 
йўқотиш каби ҳолат билан намоён бўлади. 
Шахснинг барқарорлиги ундаги хулқ-атворнинг муайянлиги билан 
характерланади. Лекин инсон ҳаётининг ўзгарувчан шароитларига мослашиш 
қобилиятига эга. Бу айниқса ижтимоий жамиятда кескин ўзгаришлар рўй 
берганда яққол намоён бўлади. Бундай маълум вазият талабига кўра ижобий 
ўзгариш беришни биз ривожланиш деб тушунсак ҳам бўлади. 
Тадқиқотларнинг энг муҳим ва асосий предмети бу шахсдир. Шахс 
концепцияси эса “Мен” концепция билан узвий боғлиқ. Турли маданий 
анъаналарга эга одамларга хос “шахс” муаммоси, шунингдек, ғарб 
психологик мактабларда шаклланган шахс тушунчаси бошқа маданий 
контекстга қай даражада мос тушиши, турли маданиятга тааллуқли шахслар 
ўртасида мавжуд ўхшашлик ва тафовутлар психологларни, антропологларни 
ва гуманитар фан бошқа вакилларини анчадан бери қизиқтириб келади. 
Олимлар, шахс концепциясини таркиб топтиришга асос бўлиб хизмат 
қиладиган индивидуал тафовутлар тўғрисида сўз юритиш имконини 
берадиган умумий таянч базани топиш истагида, шахс ва маданият 
тушунчаларини 
тадқиқотлар 
қандай 
маданий 
материалда 
ўтказилаётганлигидан, у назарий ёки экспериментал эканлигидан қатъий 
назар, мазмунан муштарак қилиб юбормоқдалар. 


101 
Фанга киришишдан аввал биз “шахс” тушунчасига ойдинлик 
киритишимиз зарур. Психологияда “шахс” деганда, одатда, индивидуал 
тафовутлар асосида ётадиган индивид турли вазиятларда, ташқи муҳитнинг 
турли шароитларида, бошқа одамлар билан муносабатларга киришишда 
намоён қилиши мумкин бўлган барқарор хулқий ва когнитив 
характеристикалар, чизгилар ва мойилликлар туркуми. 
Европа ва Шимолий Американинг психологик мактабларида ишлаб 
чиқилган шахс концепцияси, концепциянинг шартлари сифатида конкрет 
вазиятларнинг хусусиятлари ва ижтимоий муносабатлар характери 
қандайлигидан қатъий назар инсонийлик аломатлари барқарор ва изчил 
намоён бўлади, деб таҳмин қилади. 
Айни концепция ғарбда кўҳна анъанага айланган шахс хусусидаги 
тасаввурларга мосдир. Шахсга нисбатан бўлган бундай қараш Фрейднинг 
психоаналитик назарияси, шунингдек, унинг давомчилари бўлган Юнг ва 
Адлер назариялари асосида ётади. Ушбу концепция Маслоунинг гуманистик 
ёндашуви, Оллпортнинг чизгилар ёндашуви, Скиннернинг бихевиористик 
ёндашуви ва Роттер, Бандура ва Мишелнинг когнитив ёндашувларига 
назарий асос бўлиб хизмат қилган. 
Ушбу ёндашувларнинг ҳар бири шахснинг тараққиёт механизмларини 
тушунтирувчи турли фаразларни таклиф этсалар-да, уларнинг бир умумий 
жиҳати мавжуд, яъни уларнинг шахсга барқарор, ташқи муҳит ва вазиятлар 
таъсиридан муайян даражада озод феномен сифатида қарашларидир.
Этнография. ХХ аср бошларида ўз олдига маданият ва шахс ўртасидаги 
ўзига хос муносабатларни акс эттиришни мақсад қилиб олган бир неча турли 
ёндашувлар пайдо бўлди ҳамда ушбу муносабатларни ўрганишга қаратилган 
бир қатор методлар ишлаб чиқилди. Ушбу муносабатлар илмий тадқиқот 
предметига айланган илк тадқиқий уринишлар инсон психологиясини ўз 
илмий йўналиши нуқтаи назаридан кўздан кечирадиган этнографлар 
томонидан амалга оширилган. 
Ўз назарий тамойилларини бевосита жойларда ўтказилган тадқиқотлар 
орқали олинган материалларга асослашга уринган: Маргарит Мид, Вестон 
Лоббар, Рут Бенедикт каби олимлар, маданият ва шахсни ўрганишга 
мўлжалланган илмий ёндашувларнинг фундаментини ишлаб чиқишган 
(Margaret Mead, Weston Lobarre, Ruth Benedikt). 
Психологик ва маданий антропологиянинг кўплаб вакиллари шахс 
тараққиётида туғма, биологик омилларнинг аҳамиятини эътироф этишса-да, 
уларнинг илм-фанга қўшган асосий ҳиссаси: шахс ўзига хос маданий 
муҳитда пайдо бўладиган кучлар таъсири остида шаклланади, деган қараш 
билан боғлиқ. Ушбу нуқтаи назарга кўра, шахс биологик ва эволюцион 


102 
омиллар ҳосиласи бўлмай, балки индивид томонидан, у муайян маданият 
учун одатий бўлган амалиётларда иштирок этиши боис шу маданиятда ишга 
тушадиган, 
асосий 
психологик 
механизмларнинг 
ўзлаштирилиши 
натижасидир. 
Шахс универсал этик категория сифатида. Агар этнографик 
ёндашувнинг аксарият ютуқлари ХХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келса, 
ХХ асрнинг иккинчи ярмида кросс-культур (маданиятларни қиёслаш) 
психологик ёндашув устиворлик қилади. 
Ушбу ёндашувга биноан шахс мустақил, ҳеч қандай маданият билан 
белгиланмайдиган феномендир. Шу фаразга кўра, у экспериментал-
культурологик тадқиқотларнинг тобе ўзгарувчиси сифатида иштирок этган. 
Бундай вазиятда икки ёки ундан ортиқ ўзаро қиёс қилинаётган маданиятлар 
мустақил ўзгарувчи қилиб олинади. 
Этнографик ёндашувдан фарқли ўлароқ, кросс-культур ёндашув шахсни 
ҳар қандай кўздан кечирилаётган маданиятда бир хилда аҳамият касб этган 
феномен, универсал этик категория сифатида талқин қилади. Бироқ шахс – 
маданият томонидан белгиланмаган, универсал тарзда намоён бўладиган 
чизгилар ифодаси бўлса, уларнинг негизи нимада деган табиий савол 
туғилади. Ушбу саволга буткул бошқа-бошқа, зеро, бир-бирини инкор 
этмайдиган икки хил жавоб мавжуд: 1) эволюция мақсадларига хизмат 
қиладиган, адаптив жараёнлар функцияси бўлган туғма биологик омилларда. 
Айнан шулар негизида у ёки бу шахс хусусиятини намоён бўлишига олиб 
келадиган генетик мойиллик таркиб топади; 2) шахс шаклланишига таъсир 
кўрсатадиган, ўзлаштиришнинг маданиятга нисбатан мустақил бўлган 
тамойиллари ва механизмларининг мавжудлигида. 
Индиген шахс. Инсон шахсининг универсал аспектларини қидиришдан 
ташқари, маданий жиҳатдан ўзига хос шахсга доир чизгилар, 
характеристикалар ва паттернларни аниқлашга қаратилган кросс-культур 
психологик ёндашувнинг вакиллари кўздан кечиришаётган маданиятгагина 
хос шахсга доир чизгилар ва характеристикалар мажмуи сифатида 
ўрганадиган, маданий-специфик индиген шахс тушунчасини ҳам тадқиқ 
этадилар (Ho, 1988 ҳамда Diaz - Loving, 1998). Ушбу ёндашув доирасида 
ўтказиладиган тадқиқотлар моҳиятан психологик бўлса-да, уларда шахсга 
нисбатан этнографик нуқтаи назардан қараш ва унинг ўрганиш методлари 
таъсири сезилиб туради. 
Маданий психология. Маданият ва шахс ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни тушунишга имкон берадиган яна бир ёндашув сўнги 
йилларда маданий психология номи билан танилмоқда (Shweder, 1979 a, 
1980; Markus & Kitayama, 1998). Ушбу ёндашувга маданият ва шахсни 


103 
алоҳида феноменлар эмас, балки бир-бирини белгилайдиган ва 
ривожлантирадиган ягона тизим сифатида қараш хосдир.
Маданий 
психологик 
ёндашув 
психик 
жараёнлар, 
айни
жойда - шахснинг таркиб топиш механизмлари, шунчаки маданиятнинг 
таъсири остидагина бўлиб қолмай, балки унинг томонидан тўлиқ 
белгиланади, деган таҳминга асосланади. Бир пайтнинг ўзида, ушбу ёндашув 
вакиллари уйғун ҳаракат қилувчи шахслар жамоаси ҳам маданиятни яратади, 
деган фаразни илгари суришади. Шахс ва маданият каби феноменларни 
таҳлил қилиш чоғида уларни бирлаштириб юбормасдан, балки динамик ва 
бир-бирини белгилаб турадиган ягона тизим сифатида кўздан кечириш катта 
самара бериши мумкин. Бу, ушбу ёндашув нуқтаи назарига кўра, индивид 
хулқ-атворини биринчи марта ва абадий ўрнатилган категориялар ва 
ўлчанадиган кўрсаткичлардан механик фойдаланиш орқали тушунтириб 
бўлмайди дегани; уни тушуниш учун, энг аввало, ушбу категориялар, 
характеристикалар ва ўлчамлар биз томонимиздан ўрганилаётган маданият 
доирасида қандай мазмунга эга эканини, шунингдек, муайян маданият 
шароитларида улар қай йўсинда намоён бўлишини ойдинлаштириш жоиз 
(Markus & Kitayama, 1998). 
Маданий-психологик ёндашув ҳам, маданий антропология ҳам, кросс-
культур ёндашувнинг кучли таъсири остида бўлган, айниқса, индиген 
шахсни ва индиген психология тушунчаларини маданий жиҳатдан ўзига 
хослигини ўрганиш қисмида. Бироқ моҳиятан у барибир тубдан фарқ қилади. 
Чунки у умумбашарий маданий универсалиялар ҳамда одамзотнинг 
умумийлигини таъминлайдиган биологик ва генетик механизмлар 
мавжудлигини инкор этади. Ушбу ёндашув намоёндалари иккита бир ҳил 
маданият йўқлиги боис ушбу маданиятларни ташкил этувчи жамоалар 
аъзолари ўрталарида фундаментал тафовутлар бўлиши керак, деб 
таъкидлашади; зотан, маданият ва шахс хос маданий муҳитда бир-бирларини 
ўзаро белгилайди. 
Хулоса сифатида шуни таъкидлашимиз лозимки, турли маданиятларга 
мансуб одамларда кузатилаётган тафовутлар юзаки бўлиб, аслида барча 
одамлар ва барча маданиятларнинг табиати бир, деб эътироф этадиган кросс-
культур ёндашув билан барча одамлар ва барча маданиятлар табиатан 
фарқлидир, дея таъкидлайдиган маданий-психологик ёндашув ўрталаридаги 
тортишувни адабий манбаалар орқали кузатишимиз мумкин. Олимлар 
томонидан 
шахснинг 
баъзи 
бир 
жиҳатларидаги 
универсалликни 
исботлайдиган маълумотлар кўплаб тўпланган бўлса-да, индиген шахс 
феноменининг мавжудлигини, шунингдек, умумбашарий этик қадриятлар 


104 
хусусидаги тасаввурлар билан боғлиқ шахс жиҳатларига тааллуқли маданий 
тафовутлар мавжудлигини исботлайдиган маълумотлар ҳам топилади.
Ушбу инсон табиати ва маданиятига нисбатан моҳиятан қарама-қарши 
бўлган қарашларни уйғунлаштириш психология олдида турган ва яқин 
келажакда ҳал этилиши зарур бўлган масаладир. 
Ушбу муаммони эса “шахс” типологиясига асос бўлиши мумкин бўлган 
янгича назарий ёндашув ҳал этиши мумкин. Бизнингча, бундай мезон шарқ 
мутафаккирлари томонидан эътироф этилган “имон” категориясидир. Ушбу 
мезоннинг киритилиши билан одамларни тоифаларга фарқлаш анча 
осонлашади. Чунки, фақат биологик омиллар инсоннинг турфа феъл-
атворини белгиламайди, фақатгина ижтимоий омиллар билан ҳам чекланиб 
қолиш ярамайди. 
ХIХ ва ХХ асрдаги психология – бу асосан эмпирик психологиядир. 
Психологияда ХVII асрда пайдо бўлган бу йўналиш ХIХ ва ХХ асрнинг 
бошларида ўз тараққиётининг энг юқори чўққисига эришди. Унинг 
ютуқларига эришувига сабаб эксперимент методининг татбиқ қилиниши эди. 
Экспериментнинг предмет доираси жуда кенгайди. Юқорида айтилгандек, 
психология фанининг махсус вазифалари ва методларига эга бир қанча 
шахобчалари майдонга келди.
Эмпирик психология бир бутун нарса эмас эди. Бу психологиянинг 
ичида бир қанча йўналиш ва оқимлар мавжуд эди. Психология тарихида 
булардан анча машҳур ва муҳимлари ассоцианизм, интеллектуализм, 
волюнтаризм, гештальпсихология ва фрейдизмлар эди. Ассоциатив 
психология ҳақида юқорида гапирилди. 
ХIХ аср охирларида, аниқроғи, 1879 йилда немис олими Вилгельм 
Вундт Лейбниц университетида дунёда биринчи экспериментал психологик
лабораторияга асос солди, унда ўтказилган юзлаб тажрибалар ва 
экспериментлар психологиянинг ҳам алоҳида фан сифатида ўзини 
кўрсатишга ҳақли эканлигини исботлади. Айнан шу инсоннинг, Вундтнинг, 
психология илми мактабини яратганлигида ҳам маъно бор. Чунки Вундт 
тиббиёт фани бўйича ҳам мукаммал билимларга эга бўлди, кейин физиология 
соҳасида муваффақиятли ишлади, сўнгра фалсафага берилиб кетди. Балки, 
айнан бир қатор фанларни – ҳам гуманитар, ҳам табиий фанлар асосларини 
яхши билганлиги объектив сабаб бўлгандирки, олим инсон психологияси, 
унда рўй берадиган жараёнлар – оддий сезишдан тортиб, мавҳум 
тафаккургача бўлган жараёнларни, ҳиссий ҳолатларни амалий тарзда 
экспериментларда ўргана бошлади. Унинг мақсади – энг аввало инсон 
онгини ташкил этувчи соф элементларни ажратиб олишдан иборат эди. 
Шунинг учун ҳам психологияда у асос солган йўналиш 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish