Ишлаб чиқилган



Download 1,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/92
Sana14.07.2022
Hajmi1,34 Mb.
#797425
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92
Bog'liq
2.2.-Умумий-психология-Чиқаришга

Индивид 
– бу биологик, физиологик, ижтимоий, психологик 
хусусиятлари бирлигида алоҳида олинган инсондир.
Индивид
сифатида 
дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, 
шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Дунёга 
келаётган чақалоқнинг гавда тузилиши унда тик юриш учун имкониятнинг 
мавжудлигини 
тақозо 
этса, 
миясининг 
тузилиши 
ақл-ҳушининг 
ривожланиши учун имконият туғдиради, қўлларининг шакл-шамойили 
меҳнат қуролларидан фойдаланиш истиқболларининг мавжудлигини 
кўрсатади. Юқорида айтилганларнинг барчасида чақалоқнинг инсон зотига 
мансублигини таъкидланади ва бу факт индивид тушунчасида қайд этилади.
Индивид бўлиб дунёга келган инсонни шахс бўлиб шаклланиши учун 
бир қанча шартлар зарур: 
I.
Ижтимоийлик – индивид ижтимоий шароитда, яъни кишилик 
жамиятида шахс бўлиб шаклланади. 
II.
Онгга эга бўлиши – теварак-атроф тўғрисида билимга эга бўлиш, 
ўзликни англаш, билиш фаолият мақсадларини шаклланиши. 
III.
Активлиги, фаолият мақсадларига эришишга йўналтирилганлиги. 
IV.
Эҳтиёжларининг шаклланиши авваламбор маънавий, маданий, ўз-
ўзини мукаммаллаштирадиган эҳтиёжларнинг ривожланиши. 
Психологияда шахс ижтимоий муносабатларнинг субъекти ва объекти 
тарзида кўрилади. Чунки ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий 
тараққиётда фаол қатнашувчи одамгина шахс ҳисобланади. Демак, шахс – 
ижтимоий ва шахслараро муносабатларнинг маҳсули, онгли фаолиятнинг 
субъекти бўлмиш индивиддир. 
Индивидуаллик
бу кишининг ўзига хослиги, уни бошқа одамлардан 
фарқини акс эттирувчи психологик ва физиологик фазилатлар бирикмаси. 
Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири – бу унинг 
индивидуаллигидир. 
Индивидуаллик
деганда 
инсоннинг 
шахсий 
психологик 
хусусиятларининг 
бетакрор 
бирикмаси 
тушунилади. 
Индивидуаллик кишининг ўзига хослигини, унинг бошқа одамлардан 
фарқини 
акс 
эттирувчи 
психологик 
фазилатлар 
бирикмасидир. 
Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, 
ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолият 
мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги 
реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Индивидуаллик 
индивиднинг бошқалардан фарқлайдиган ижтимоий хусусиятлари ва 


68 
психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслигидир 
Психологияда шахсни бир қанча стурктуралари ишлаб чиқилган. 
Шулардан бири К.К.Платонов томонидан таклиф этилган шахснинг динамик 
функционал тузилишини кўриб чиқамиз: 
1.
Ишонч ва ишончсизлик кризиси (1 ёшгача даврдаги вақт) 
2.
Уят ва шубҳанинг акси автономлашиши (2 – 3 ёшда) 
3.
Шахснинг 
йўналтирилганлиги 
(дунёқарашлари, 
эътиқодлари, 
идеаллари, интилишлари, қизиқишлари,истаклари) Шаклланиш усули – 
тарбия. 
4.
Шахс тажрибаси – билим, малака, кўникма, одатлар. Шаклланиш 
усули – таълим. 
5.
Психик процессларнинг хусусиятлари – диққат, сезги, идрок, хотира, 
таффакур, хаёл, ҳиссиёт ирода. Шаклланиш формаси – машқлар. 
6.
Биолопсихик хусусиятлар – олий нерв фаолиятининг типи, 
темперамент, лаёқатлар, жинсий фарқ. Шаклланиш формаси – тренировка. 
Шахсни ўрганиш тарихида учта асосий босқич: фалсафий, клиник ва 
экспериментал босқичлар мавжуд. 
Замонавий психологик назарияларда ҳам учта асосий: психодинамик, 
социодинамик ва интеракцион йўналишлар фарқланади. 
Психодинамик
 
назарияларга шахсни, унинг хулқ-атворини психологик 
ёки ички субъектив характеристикалари билан таърифлайдиган назариялар 
киради. 
Социодинамик назарияларда хулқ-атвордаги асосий роль ташқи 
вазиятга берилиб, шахснинг ички хусусиятларига яхши эътибор берилмайди. 
Интеракцион назарияларда одамнинг актуал хатти-ҳаракатларини 
бошқаришда ички ва ташқи факторлар таъсири асосий принцип ҳисобланади. 
Тажриба йўли билан йиғилган фактларни анализ қилиш ва 
умумлаштириш асосида шаклланган назариялар 

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish