+ора металлургия корхоналарини, айниқса чўян эритиш заводларини (домна печида эритилади) жойлаштиришда энг аввало ёқилғи ва хом-ашё катта аҳамиятга эга. Бир тонна чўянни олиш учун тахминан икки тонна темир рудаси, 1.2 тонна ёқилғи-коксланувчи кўмир лозим. Рудада темирнинг (Fe) миқдорига, бой ёки бой эмаслигига қараб завод уч кўринишда жойлаштирилади: ёқилғи яқинида (темир руда кони «бой»), хом-ашё яқинида (рудада Fe миқдори юқори эмас) ва иккаласининг ўртасида (ёқилғи ва хом-ашё учун транспорт харажати деярли бир хил). Учинчи вариантда сув ҳамда истеъмол омиллари ҳам эътиборилидир.
+ора металлургияга кирувчи ферросплав (темир қотишмалари) заводлари «электрталаб» ҳисобланади: 1 т. ферросплав учун 8-9 минг кВтғс. электр энергия сарфланади. Бинобарин, бундай заводлар арзон электр манбаларига яқинроқ жойлаштирилади.
Рангли металлургия саноатига кирувчи корхоналар турли-туман (аллюминий, мис, кумуш, олтин, қўрғошин, қалай ва ҳ.к.). Улар табиатда алоҳида-алоҳида учрамайди. Шунинг учун рангдор металларни қазиб олишда комплекс, комбинат усули қўлланилади.
Тоғ металлургия комбинатлари хом-ашё районларида (сабаби-рангдор металлар миқдори рудада жуда оз) қурилади, бевосита тозаланган металл эса истеъмол районларида ва хусусан арзон электр энергияга яқин жойда ўрнаштирилади: тозаланган ёки «рафинация» қилинган миснинг бир тоннасига 9-10 кВтғс.гача, аллюминийга 18-19, титан ва никель учун 50 минг кВтғс.-гача электр энергияси ишлатилади. Шу билан бирга рангдор металлургия корхоналарини жойлаштиришда экология омилининг ҳам ўрни сезиларли.
Машинасозликнинг таркиби бойлиги сабабли, унга таъсир қилувчи омиллар тури ҳам ҳар хил. Чунончи, металлни кўп талаб қилувчи оғир машинасозлик (вагонсозлик, тоғ-кон ва шахталар учун асбоб-ускуналар ва ҳ.к.) қора металлургия районларида кам, аммо малакали ишчи кучи керак бўлган приборсозлик, электротехника, ҳисоблаш техникалари каби нозик ва аниқ машинасозлик фан-техника тараққиёти марказларида жойлаштирилади.
+ишлоқ хўжалиги машинасозлиги кўп ҳолларда истеъмол районларида ривожланади. Масалан, Ўзбекистонда пахта терими, Украинада ғалла ва қанд лавлаги, Белоруссияда-картошка ва зиғир, Молдавияда узумчилик, +ирғизистонда пичан ўрувчи ва пресловчи машиналар ишлаб чиқарилади. Демак, мамлакат нимага ихтисослашса ўша соҳага хизмат қилувчи машинасозлик тармоғи ташкил этилади. Бу қонуният бошқа тармоқларга ҳам тегишли. Чунончи, Карелияда ўрмон, Уралда-қора металлургия, Донбассда –шахта, Ўзбекистонда-тўқимачилик, Иркутскда-олтин саралаш машинасозлиги ривожланган ва ҳ.к.
Шундай қилиб, машинасозлик маҳсулотига қараб уни жойлаштиришга хом-ашё (металл), ишчи кучи, истеъмол, илму-фан, географик ўрин омиллари таъсир кўрсатади. Табиийки, денгиз кемасозлиги қуруқлик ичкарисида эмас, порт шаҳарларда жойлаштирилади. Худди шунга ўхшаш станоксозлик, электротехника, тракторсозлик каби жуда кўп машинасозлик тармоқлари ўзига хос ҳудудий ташкил қилиш хусусиятларига эга. Албатта, бу саноат тармоғи учун кооперация шакли муҳимлиги туфайли унинг марказлари қулай транспорт географик ўринга эга бўлишлари ҳам лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |