Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш


Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш



Download 0,54 Mb.
bet11/21
Sana26.04.2022
Hajmi0,54 Mb.
#581938
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш (Маъруза матни)

Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш кўпроқ истеъмол омилига қараб амалга оширилади (бу маҳсулотлар ҳам барча учун ва доимо зарур). Шунингдек, уларнинг транспортда ташиш имкониятлари, сифатининг бузилмаслиги ҳам инобатга олинади. Жумладан, ёғ-мой ишлаб чиқариш, консерва, вино саноати, қанд лавлаги ва тамакини қайта ишлаш кўпроқ хом ашё районларида, гўшт, сут саноати шаҳар жойларга яқин қурилади. Кондитер фабрикалари бевосита шаҳарлардан жой олади.
Ун саноати, дон маҳсулотлари комбинатлари ҳам аксарият ҳолларда кичик шаҳарларда, ғаллакор районларда ёки уларга яқин бўлган шаҳарларда ривожланади. Келтирилган ундан турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш истеъмол районларида-шаҳарларда ташкил қилинади. Бундай марказларда баъзан йирик ёғ-экстракция, консерва ва вино саноати, тамаки ферментация корхоналари қурилиши мумкин.
Шундай қилиб, озиқ-овқат саноатининг ҳудудий таркиби асосан истеъмол ва хом ашё омиллари таъсирида шаклланади. Айни вақтда бу тармоқ қишлоқ хўжалиги билан бевосита боғлиқлиги туфайли агросаноат мажмуалари кўринишида ҳудудий ташкил этилади.
Полиграфия саноати кўпроқ шаҳарларда, хусусан пойтахт шаҳарларда жой олади. Сабаби- бундай шаҳарларга матбуот, китоб, газета ва журналларни нашр қилдириш ўзига хос вазифа (функция) ҳисобланади.
Биз юқорида саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш масаласида омиллардан эмас, саноат тармоқларининг хусусиятларидан келиб чиқдик. Омиллар таъсири эса умумий ҳолда олдинги маърузалардан баён қилинган. Бу ерда фақат шуни эслатиш лозимки, ҳозирги шароитда саноат тармоқлари ва корхоналарни айнан қаерда жойлаштириш, уларнинг техник-иқтисодий хусусиятларидан ташқари, бозор муносабатлари-талаб ва таклиф, солиқ ва кредит, нарҳ-наво ва минтақавий сиёсатлари таъсирларида амалга оширилади.
Энг муҳими жойлаштирилган корхона тадбиркор учун ҳам, давлат учун ҳам қулай ва арзон бўлиши керак. +улайлик –транспорт харажатлари кам, экологик жиҳатдан мақбул, арзон демакдир. Келажакда маҳсулот қийматига, таннархига унга ишлатилган хом ашё сарф-харажатлари, яъни «ресурс учун тўлов» ҳам киритилиши керак. Зеро, бозор муносабатлари даврида у ёки бу ресурсни қазиб олган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, атроф-муҳитга кўрсатилган зарар албатта қопланиши лозим.



Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish