6. Инерцияга асосланганлиги. Минтақа инфратузилмасида объектлар узоқ муддатни кўзлаб ишлатилади, шунинг учун уни ривожлантириш асосан мавжуд объектларларни тўлиқ сақлаган ҳолда уларда янги элементларни барпо этиш билан боғлиқдир. Бундай инерцияга асосланганлиги қулай ҳисобланади, чунки инфратузилмани тубдан реконструкция қилиш жуда катта харажатларни амалга оширишга олиб келади. Шунинг учун минтақа инфратузилмасининг мавжуд тизимлари истиқболли инфратузилма тизимларини ривожлантириш учун асос бўлиб хисобланади.
2.Минтақа инратузилмасини ривожлантиришда давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг роли.
Замонавий бозор иқтисодиётида ишлаб чиқариш инфратузилмаси алоҳида ўрин эгаллайди ҳамда унинг ривожланиш даражасидан миллий иқтисодиётнинг барча структурали элементларини фаолияти самарадорлиги боғлиқ бўлади. Ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг мажбурий шарти бўлиб давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасидаги функционал-молиявий ваколатларни оқилона тақсимлаш ҳисобланади.
Давлат минтақаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга икки йўл билан таъсир этиши мумкин:
1) тўғридан-тўғри таъсир
2) билвосита таъсир
Давлатнинг минтақалар ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришда тўғридан-тўғри таъсир этишда унинг асосий функцияси бўлиб маҳаллий ҳокимият органларига зарурий функционал-молиявий ваколатларни топшириш ҳисобланади. Давлатнинг минтақалар ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришда билвосита таъсири махсус қонунлар ва меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат буюртмалари, давлат имтиёзларини бериш, субсидиялар ва бошқа преференцияларни бериш йўли билан амалга оширилади.
Давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг минтақаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришдаги роли минтақавий сиёсатни амалга ошириш билан белгиланади. Бундай сиёсатнинг асосий вазифалари бўлиб устуворли йўналишларда ресурсларни жамланишини таъминлаш, давлат ва маҳаллий ҳокимият органлари, фан, тадбиркорлик тузилмалари ва бошқа субъектларнинг ўзаро кооперацияси ва стратегик шериклиги учун зарурий шароитларни яратиш ҳисобланади.
Минтақаларда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни натижадорлиги нафақат инфратузилманинг ҳудуддаги табиий, тарихий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа шароитларга мослигидан, балки уни бошқариш самарадорлигидан ҳам боғлиқ.
Минтақа ишлаб чиқариш инфратузилмаси давлатнинг тартибга солиш ҳаракатлари таъсири остида шаклланади. У мулкчилик шаклига кўра икки қисмдан иборат: давлат ва хусусий. Ишлаб чиқариш инфратузилмасининг асосий қисми давлатга тегишли бўлади ва бюджет томонидан молиялаштирилади. Шундай бўлсада, ишлаб чиқариш инфратузилмасидаги давлат ва хусусий секторларининг нисбати бир томондан давлат сиёсати билан шакллантирилса, иккинчи томондан бозор субъектларининг тадбиркорлик фаоллиги билан шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |