3.Жаҳон рақобатбардошлик индекси ва унда инфратузилма ривожланиши кўрсаткичлари. Жаҳон рақобатбардошлик индекси Жаҳон иқтисодий форумининг ҳар йилги ҳисоботида чоп этиб борилади. Рақобатбардошлик индекси мамлакатларнинг ўз фуқаролари фаровонлигини юқори даражасини таъминлаб бериш қобилиятини баҳоланади. Ушбу индекс биринчи навбатда мамлакат ўзида мавжуд ресурсларини қанчалик самарали ишлатишидан боғлиқдир. Бунда эркин бозор шароитида турмуш даражасини таъминлаш учун, қоида тариқасида, мамлакатларга доимий равишда меҳнат унумдорлигини ва товарлар/хизматлар сифатини ошириб бориш талаб этилади.
Жаҳон рақобатбардошлик индекси қуйидаги 12 кўрсаткичлар гуруҳини ўз ичига олади:
Хусусий институтлар
Инфратузилма
Барқарор макроиқтисодий муҳит
Соғлиқ-саломатлик ва бошланғич таълим
Олий таълим ва тренинг
Самарали товар бозорлари
Самарали меҳнат бозорлари
Молия бозорларининг ривожланганлиги
Технологик тайёргарлик
Бозор ҳажми
Бизнеснинг замон талабларига мувофиқлиги
Инновация
Инфратузилма ривожланганлик кўрсаткичларига қуйидаги 9 кўрсаткчилар киради: Умумий инфратузилманинг сифати
Йўлларнинг сифати
Темир йўл инфратузилмасининг сифати
Порт инфратузилмасининг сифати
Ҳаво транспорти инфратузилмасининг сифати
Авиалинияларнинг мавжуд узунлиги
Электр таъминотининг сифати
Мобиль телефон алоқаси
Стационар телефон алоқаси
Назорат учун саволлар: Хорижий мамлакатларда инфратузилма тушунчасига бўлган қандай қарашлар мавжуд?
Хорижий мамлакатларда транспорт инфратузилмасини изоҳлаб беринг.
Жаҳон рақобатбардошлик индекси нима ва унда инфратузилма ривожланишнинг қандай кўрсаткичлари мавжуд?
11 И.А.Каримов. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”: 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи 2013 йил 19 январ, №13 (5687).
2 Каримов И.А. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилга мўлжалланган иқтисодиё дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 2013 йил 18 январь.
3 И.А.Каримов. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
4 И.А.Каримов. 2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2012 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.
5 И.А.Каримов. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси, 2010 йил 12 ноябр.
6 И.А.Каримов. 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.