9.2. Ишлаб чиқариш чанги ва унинг инсонга таъсири.
Ишлаб чиқаришдаги кўп ишларни бажаришда чанг ҳосил бўлади.
Улар келиб чиқиш манбаларига кўра, табиий ва сунъий чангларга бўлинади.
а) Табиий чанглар - инсон таъсирисиз ҳосил бўлади. Бундай чанглар туркумига шамол ва бўронлар таъсирида қум ҳамда тупроқнинг эррозияланган қатламлари учиши, ўсимлак ва ҳайвон оламида, вулқонлар отилиши бошқа ҳолларда пайдо бўладиган чангларни киритиш мумкин.
б) Сунъий чанглар – ишлаб чиқариш корхоналари ва қурилишларда инсоннинг бевосита таъсири натижасида ҳосил бўлади.
Келиб чиқиш хусусияти бўйича органик, минерал ва аралашма чангларга фарқланади. Чангларнинг зарарли таъсири унинг кимёвий таркибига боғлиқ. Чангнинг катталиги, уч гуруҳга бўлинади:
-катталиги 10 мкм.дан катта бўлган чанглар. Бундай чанглар ўз оғирлиги таъсирида ерга қўнади;
-катталиги 10 мкм.дан 0, 25 мкм.гача бўлган чанглар. Улар ерга жуда секинлик билан тушади ва майда чанглар деб юритилади.
-катталиги 0,25 мкм.дан кичик бўлган чанглар, улар ерга қўнмай ҳавода учиб юради. Чангнинг инсон организмига таъсири, энг аввало, нафас олганда юзага келади. Бунда ҳаво билан нафас олиш, асосан, нафас органларини зарарланиши: бронхит, пневмо-кониоз ёки умумий реакция (заҳарланиш, аллергия) ривожланишини вужудга келтириши ва чангнинг ўпка йўлига кириши пневмания, сил, ўпка ракининг келиб чиқишига шароит яратиши мумкин. Қўрғошин, мис ва бошқа металларнинг чанги инсон организмига заҳарловчи модда сифатида салбий таъсир кўрсатади.
Чангнинг ҳосил бўлиши ва тарқалишига қарши курашда технологик жараёнлар автоматик усулларга ўтказилган ҳалда жиҳозларнинг зичлиги оширилиб, маълум масофадан туриб бошқариш тизимларига ўтиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
9.3. Нафас олиш органларининг индивидуал ҳимоя воситалари.
Нафас олиш органлари фильтрловчи ва изоляцияловчи индивидуал ҳимоя воситалари ёрдамида ҳимояланади. Фильтрловчи индивидуал ҳимоя воситалари ҳажм бўйича нафас олинадиган ҳавода кислород 18 % дан кам бўлмаганда ва зарарли моддалар концентрацияси чекланганда қўлланилади.
ЧАНГГА ҚАРШИ РЕСПЕРАТОРЛАР:
а-,,Лепесток"; б-,,Астра-2": в-Ф-62 Ш; г-Ф-62 ШМ; Д-У-2к; е-РП-К.
Нафас олиш органларини ҳимояловчи воситаларнинг фильтрловчи элементлари махсус ФПЦ-15 ёки ФПП-70 материалларидан тайёрланади. Нафас олиш органларини ҳимоялашда чангга қарши респираторлар (лепесток, Астра-2, Ф-62Ш, Ф-62ШМ, У-2к, РП-К) дан ва газга қарши РУ-60М, РПГ-67 респираторларидан кенг фойдаланилади (9.10.-расм).
Чангга қарши респираторлар аэрозолларнинг рухсат этилган энг кам концентрацияси 200 гача бўлганда фойдаланилади. Газга қарши респираторлар газ ва буғларнинг рухсат этилган энг кам концентрацияси 15 гача бўлганда ишлатилади. Чангга қарши респираторларни фойдаланиб бўлинганлигини мезони нафас олишни
а б
Газга қарши респираторлар: а-РУ-60 М; б-РПГ-67.
оғирлашганлиги ва фильтрларни хизмат муддати ҳисобланади (9.4-жадвал).
9.4.-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |