Рецепиент мамлакатлар иқтисодиётига эса ишчи кучи миграцияси қуйидагича ижобий самара беради:
хориж ишчиларининг кириб келиши юқори даражадаги сафарбарликни келтириб чиқаради, миллий иқтисодиётнинг таркибида айрим тармоқларини шакллантиради;
иммигрантлар миллатнинг ёш таркибини яшартиради, чунки одатда эмиграция қилинганлар ёшлардан иборат бўлади;
қабул қилиб олаётган мамлакатлар харажатларини тежашга эришади, чунки ўз ишчи кучларини билим ва малакасини оширишга жўнатаётган донор мамлакатлар буни олдиндан тўлашган бўлади;
иммигрантлар ички бозор ҳажмини оширадилар, товар ва хизматларга талабни ва ишлаб чиқариш хажмини оширадилар;
ишчи кучи импорти товарнинг рақобатбардошлигини оширади, чунки арзон ишчи кучи келиши билан ишлаб чиқариш харажатлари тежалади;
иммигрантларнинг вақтинчалик бўш турган маблағлари, қабул қилувчи давлат томонидан ўз иқтисодиёти учун молиялаштирилади;
иммигрантлар демографик ҳолатни яхшилайдилар, бу айниқса, умумий аҳолиси таркибида қариялар улуши юқори ҳисобланган Ғарбий Европа мамлакатлари учун хосдир;
Меҳнат миграциясининг рецепиент давлатлар учун салбий томонлари эса қуйидагиларда намоён бўлади:
8.3. Меҳнат миграциясининг давлат томонидан тартибга солиниши ва унинг асосий кўринишлари
Ишчи кучи миграцияси давлат қонунчилиги ва халқаро актлар ёрдамида тартибга солиб турилади. Миллий қонунчиликда 2 хил тенденция ёнма-ён юради:
очиқ иқтисодиёт шароитида, яъни меҳнат ресурсларининг эркин ҳаракати;
протекционизм шароитида, яъни миграция жараёнининг чекланганлиги.
Давлат миграция сиёсати – ишчи кучи экспорти ва импортини тартибга солиб турувчи давлатнинг мақсадли фаолияти ишчи кучи миграциясининг давлат томонидан тартибга солиниши бевосита меҳнат мигрантларининг манфаатларини ҳамда ишчи кучини экспорт ва импорт қилувчи мамлакатларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ.
Давлат миграция сиёсати – ишчи кучи экспорти ва импортини тартибга солиб турувчи давлатнинг мақсадли фаолияти ишчи кучи миграциясининг давлат томонидан тартибга солиниши бевосита меҳнат мигрантларининг манфаатларини ҳамда ишчи кучини экспорт ва импорт қилувчи мамлакатларнинг манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ.
Давлат миграция сиёсатини тартибга солишнинг турли мақсад ва усулларидан келиб чиқиб эмиграция ва иммиграция сиёсатига ажралади.
Давлатнинг эмиграция сиёсати – билвосита тартибга солиш яъни маъқул бўлган эмиграция иқлимини яратиш ва бевосита тартибга солиш яъни эмиграция оқимларининг ҳажми ва таркибини мақсадли равишда тартибга солишни кўзлайдиган саёсат.