Ишанджанов Лазиз Собирджанович



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/16
Sana21.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#56864
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
globallashuv sharoitida madaniyatlararo integratsiya masalalari

 
 


21 
1.2. 
Глобаллашув жараёни тўғрисида замонавий ёндашувлар ва 
маданиятлараро интеграция масаласи 
Сўнгги йилларда глобаллашув жараёнлари инсон ҳаёти ва фаолиятининг 
барча жабҳа ва соҳаларини қамраб олаётган долзарб ҳамда кескин 
муаммоларни юзага чиқармоқда. Глобаллашув байроғи остида дунёни қайта 
тақсимлашга қаратилган жиддий ҳаракатлар кўзга ташланмоқда. 
Глобаллашув, бир томондан, дунё ҳамжамияти ҳаётини, жаҳон сиёсати ва 
ҳалқаро муносабатларини белгилаб берувчи етакчи омилга айланмоқда, 
иккинчи томондан эса, алоҳида олинган давлат ва ҳудудлар ички сиёсатини 
таркиб топган умумдунёвий шароит билан мувофиқлаштириш заруратини 
келтириб чиқармоқда. Шунинг учун ҳам турли соҳа олимлари глобаллашув 
жараёнларига ўз муносабатини билдириш, бу жараёнларнинг оқибатларини 
талқин этиш ҳамда келажакка таъсирини ўрганишга ҳаракат қилмоқда.
Глобаллашув жараёнларининг бошланишини олим ва сиёсатчилар турли 
давр ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётидаги ўзгаришлар билан 
боғлашади. Таниқли немис социологи Ульрих Бек бу ҳақда шундай ёзади: 
“Иқтисодий глобаллашув қачон бошланди, деган савол тўсиқларга тўла 
чакалакзорга етаклайди.Айрим олимлар (Иммануэль Уоллерстайн) 
“капиталистик дунё тизими” нинг бошланишини XVI аср бошидаги 
мустамлакачиликнинг пайдо бўлиш даври, бошқалар байналминал 
концернларнинг 
пайдо 
бўлиши 
билан 
боғлайди. 
Яна 
баъзи 
мутахассисларнинг фикрича, глобаллашув мустаҳкам валюта курсининг 
бекор қилиниши ёки шарқий блокнинг инқирози билан бошланган”
1

Глобаллашув жараёнининг бошланиши ва сабабларини аниқлашда 
қарашларнинг кўплиги унинг моҳияти борасидаги фикрларнинг ранг-
баранглиги билан боғлиқ. Жумладан, глобаллашувни анча кенг-давлатлараро 
ва ҳудудлараро муносабатларнинг кенгайиши билан боғлиқ ҳодиса сифатида 
1
Бек У. Что такое глобализация ? Ошибки глобализма – ответы на глобализацию. –М.: Прогресс-Традиция, 
2001. –
С.42.


22 
талқин этувчи олимлар уни Шарқ ва Ғарб мамлакатлари ўртасидаги 
алоқаларнинг кенгайишини таъминлаган Буюк Ипак йўлининг шаклланиш 
даври билан боғлайди. Глобаллашув масалаларини тадқиқ этган таниқли 
олимлардан бири И.Валлерстайн глобал иқтисодиётнинг («жаҳон 
капиталистик иқтисодиёти») пайдо бўлишини XVI асрга тақаган бўлса, 
Р.Робертсоннинг фикрича, бу жараён ХV асрда бошланган, 1870 йилдан XX 
аср ўрталарига қадар кенг миқёс касб этган ва “совуқ уруш” тугагандан сўнг 
янги йўналиш касб эта бошлаган. Рус олими В.М.Рюмин эса 
глобаллашувнинг уч босқичини ажратади ва ҳар босқични жаҳонда содир 
бўлган муайян воқеа-ҳодисалар билан боғлайди. Жумладан, унинг фикрига 
кўра, XV аср охири –XVI аср бошларини қамраб олган биринчи босқич-буюк 
жўғрофий кашфиётлар (Американинг кашф этилиши, Ҳиндистон томон 
денгиз йўлининг очилиши ва ҳ.к.) билан боғлиқ, иккинчи босқич-саноат 
инқилоби ҳамда бозор алмашинувиниг кенгайиши натижасида вужудга 
келган ягона жаҳон бозори маконининг шаклланиши натижасида бошланган
(XVIII 
аср), учинчи босқич эса XX аср охирида пайдо бўлган замонавий 
ахборот технологиялари мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги қатъий 
чегараларни бузганлиги билан боғланган. 
Албатта, глобаллашув борасидаги бу ва бошқа фикрлар муаллифлари ўз 
нуқтаи назарини муайян даражада асослаб берган. Бизнинча, глобаллашув 
жаҳон миқёсидаги интеграциялашув жараёни ва ҳодисалари сифатида талқин 
этилса, унинг янги ҳодиса эмаслиги ҳақидаги фикр асосли туюлади. 
Дарҳақиқат, Ўрта асрлардаги салиб юришлари оқибатида Шарқ ва Ғарб 
маданиятларининг муайян даражада уйғунлашуви ёки Англияда тўқув 
дастгоҳининг пайдо бўлиши Ҳиндистондаги миллионлаб тўқувчиларнинг 
хонавайрон бўлишига олиб келгани, Франция республикачилик ғояларининг 
пайдо бўлиши Шарқдаги якка ҳукмдорлар ҳокимиятини заифлаштиргани, 
масалан, Россияда декабристлар ҳаракатига туртки бўлганини тасдиқлайди. 
Дунёни манфаат бошқаради, деган гап бор. Шу нуқтаи назардан, 
глобаллашув жараёнларининг асос-моҳиятини фойда ва даромад ташкил 


23 
этган капиталистик муносабатларнинг такомиллашувисиз тасаввур этиб 
бўлмайди. Бу, ўз навбатида, ижтимоий-сиёсий тизим ва иқтисодиётни 
либераллаштиришни талаб этади. Тадқиқотчи Б.Умаров бу ҳақда шундай деб 
ёзади: “Илмий адабиётда либерализм таълимоти Уйғониш (Ренессанс) 
Ислоҳотчилик (Реформация) даври ҳамда Ньютон илмий инқилоби маҳсули 
сифатида баҳоланади. Дарҳақиқат, ўша замонларда илгари сурилган илғор 
ғоя ва таълимотлар феодал жамиятининг инқирози ҳамда буржуазия озодлик 
ҳаракати жараёнида вужудга келган мафкуранинг ўзагини ташкил этади. 
Дастлаб XVII асрда энг ривожланган мамлакат-Англияда вужудга келган 
маърифатпарварлик ғоялари аста-секин Франция, Германия, Голландия каби 
мамлакатларда ҳам кенг тарқала бошланди”
1

Б.Умаров фикрларини давом эттириб, айтиш мумкинки, Европада XVIII 
асрда кенг миқёс касб этган маърифатчилик ҳаракати ижтимоий-сиёсий 
ҳаётни янги тартиботлар асосида ташкил этишга қаратилган, 1789-1794 
йиллардаги Буюк француз инқилоби бошлаб берган ва жаҳоний миқёс касб 
этган туб ислоҳотларга замин ҳозирлаган эди. Асосини либерализм ғоялари 
ташкил этган мафкура таъсирида араб миллатлари, Туркия, Эрон ва ниҳоят, 
Марказий Осиё ҳудудида ижтимоий-сиёсий ҳаётни ислоҳ этишга қаратилган 
маърифатчилик ҳаракати авж олди, илгари “тараққиёт йўлидан четда қолган” 
халқлар глобал жараёнларнинг субъекти ва объектига айлана бошлади. 
Юқоридаги фикр-мулоҳазаларга таяниб, давримиздаги глобаллашув 
жараёнлари жаҳон тараққиётининг тадрижий ривожи, дунёдаги турли 
давлатлар ва ҳудудлар ўзаро боғлиқлигининг бениҳоя кучайиши ҳамда инсон 
ҳаёти ва фаолиятиниг барча жабҳаларида жиддий ўзгаришларга олиб келган 
янги босқич экани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Шу асосда бугунги кунда 
глобаллашувга миллат ва давлат чегараларини инкор этувчи “жаҳон 
жамияти” ни шакллантираётган инсоният ҳаётидаги объектив ҳамда табиий 
жараён, дея таъриф бериш мумкин.
1
Умаров Б. Глобаллашув зиддиятлари. –Т.:Маънавият, 2006. –Б.29.


24 
Глобаллашув мазмун-моҳияти борасида ҳам мутахассислар ўртасида 
якдиллик йўқ. Бу жараён билан боғлиқ концепцияларнинг ранг-баранглиги, 
биринчидан, мазкур жараённинг ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларини 
(маънавий, маданий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий) қамраб олгани билан 
боғлиқ бўлса, иккинчидан, масалага ёндашув, тадқиқотчиларнинг кўзлаган 
мақсадлари, мафкуравий қарашлар ўртасидаги фарқ ва ўзига хослик билан 
белгиланади.
Шу билан бирга, глобаллашув моҳияти ва хусусиятларига доир қараш ва 
концепцияларнинг кўп бўлишига қарамай, бу борадаги асосий ёндашувларни
ажратиш мумкин.Булар-иқтисодий, экологик, тамаддуний, сиёсий 
ёндашувлардир. 
Иқтисодий ёндашув глобаллашувни меҳнат, капитал, товар ва 
хизматларнинг умумжаҳон бозори тараққиёти билан боғлайди. 
Белоруссиялик олим Е.Мешайкина фикрича, “Глобаллашув XX аср охири
XXI 
аср бошларида жаҳон иқтисодиётидаги энг характерли ҳодисалардан 
биридир. Жаҳон бозори ва меҳнатнинг халқаро тақсимоти таркибидаги 
жиддий ўзгаришлар аксарият давлатларни қамраб олган мослашиш 
жараёнларини юзага келтириб, глобал хусусият касб этди”
1

Глобаллашув муаммоларининг иқтисодий жиҳатларига асосий эътибор 
қаратган мутахассислар, уни жамият ривожининг постиндустриал босқичи 
сифатида талқин этиб, глобаллашув жараёнларининг моҳияти-моддий 
неъматлар ишлаб чиқаришдан хизматлар ва ахборот ишлаб чиқаришга 
қаратилиши билан белгилайди. Хусусан, Г.Поченцовнинг фикрича, 
«Коммуникация жамият учун, уни ташкил этувчи ва моддий характерга эга 
бўлган бошқа тармоқлар сингари, стратегик муҳим аҳамиятга эга инсоният 
тамаддуни тобора ахборотлашиш томон юз тутмоқда. Асосий маҳсулот 
сифатида ахборот ишлаб чиқараётган Япония сингари давлатлар XXI аср 
лидерларига айланмоқда»
2

1
Мешайкина Е. Процесс глобализации и управление предприятием // международного право и 
международных отношений. –2002. –№4. –С.59 
2
Поченцов Г. Теория и практика коммуникации. – М.:Центр, 1998. –С.342.


25 
Экологик ёндашув глобаллашувни ер сайёрасидаги экологик вазиятнинг 
ёмонлашуви ва шунга мувофиқ иқтисодий тараққиётнинг чегарасини 
белгилаш билан боғлиқ равишда талқин этади. 1972 йили “Рим клуби” нинг 
топшириғи билан Д.Медоуз бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан 
“Тараққиёт чегараси” номли китоб тайёрланди. Унда аҳолининг ўсиш 
суръатлари билан боғлиқ саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган 
эҳтиёжнинг ошиб бориши бутун инсоният учун ҳалокатли оқибатларга олиб 
келишидан огоҳ этган ҳамда бунинг олдини олиш бўйича тегишли тавсиялар 
берилган эди. Орадан атиги 20 йил ўтгач, бу вақт ичида қилинган таҳлил ва 
ҳисоб-китоблар асосида, “технологияларнинг такомиллашуви, билим 
доирасининг кенгайгани ҳамда табиатни муҳофаза этишга қаратилган сиёсат 
анча қатъийлашгани”-га қарамай, инсоният “мувозанат ва барқарорлик 
чегараси” дан ўтиб кетганлиги таъкидланди
1
. Бугунги кунда табиат ва атроф 
муҳит ҳолатининг кескин ёмонлашгани, биосферага техноген таъсирнинг 
кучайиши оқибатида сайёрамизда тиклаб бўлмас ўзгаришлар содир 
бўлаётгани кўпчиликни саросимага солмоқда. Экологиянинг бузилиш сабаб 
ва оқибатлари хусусида мутахассисларнинг изланишлари инсоният 
тамаддунининг ўта нозиклиги ҳақидаги хулосага олиб келади. Бу, ўз 
навбатида, инсоният тақдири бир хил эканлиги ҳамда бутун жаҳонни қамраб 
олган инқирозий жараёнларнинг кучайиб ва кенгайиб бориши ҳақидаги 
фикрни уйғотади. Масалан, муаммонинг бир қиррасига эътибор қаратган 
У.Бекнинг фикрига кўра, экологик саросима ҳолатига тушган тафаккур 
одамларнинг муайян гуруҳлар ва уларнинг ишларига нисбатан зўравонлик 
актларини содир этишга йўналтирилиши мумкин. “Бир пайтнинг ўзида 
таҳдидларнинг кучайиши космополитик тафаккурни уйғотади… Жамият 
хавф-хатар билан кураш асносида шаклланади; глобал хавф-хатарга қарши 
кураш асносида эса глобал жамият яратилади”
2

1
Медоуз Д.Х., Медоуз Д.Л, Рандерс И. За пределами роста. – М.,1994. –С.24. 
2
Бек У. Что такое глобализация Ошибка глобализма -ответы на глобализацию. –М.:Прогресс-Традиция, 
2001. –
С.74


26 
Дарҳақиқат, иқлимдаги глобал ўзгаришлар, уларнинг ҳалокатли 
оқибатлари ҳозирги кунда бутун жаҳон ҳамжамиятини чуқур ўйга солмоқда. 
Хусусан, олимларнинг тахминларига кўра, Ердаги ҳароратнинг кўтарилиши 
натижасида қисқа вақт ичида сайёрамиздаги ўсимлик ва жонзотларнинг 
учдан бир тури йўқ бўлиб кетади, тропик ўрмонлар ўрнини саванна, саҳро 
эгаллайди, айрим оролларда жойлашган давлат ва ҳудудлар сув остида 
қолади ва ҳ.к. Бундан хавотирга тушган 150 давлатнинг 2500 дан ортиқ 
олимлари зудлик билан 2007 йил 7 майда XV Умумжаҳон метерологик 
конгрессига 
тўпланишди. 
Бугунги 
кунда 
аксарият 
олим 
ва 
мутахассисларнинг фикрича, инсоният тобора тезлашиб бораётган суръатлар 
билан ҳалокат сари кетмоқда. “Инсониятнинг биргина фаровонлиги эмас, 
балки унинг борлиги, ҳаётининг ўзи хавф остида. Бу- «қиёмат куни» 
ҳақидаги сафсаталар эмас, балки математик ҳисоб-китобларга таянган илмий 
башорат”
1
,-
деб ёзади россиялик олим И.Ильинский 
Глобаллашув жараёни ва унинг оқибатлари умумтамаддуний миқёсда 
маданиятшунослик ва социология фанлари нуқтаи назаридан ўрганилмоқда. 
“Рим клуби” бу йўналишда демография муаммолари, ишсизлик, очлик, 
ижтимоий адолатсизлик, маънавий қадриятларнинг емирилиши, эътиқоднинг 
сусайиши каби қатор масалаларни тилга олади. Сўнгги йиллардаги 
глобаллашувни англашга бўлган ҳаракатлар асосида бугунги кунда уни 
“жаҳон ҳудудининг аста-секинлик билан замонавий институтлари ривожини 
таъминловчи ва уларнинг ўзаро муносабатлари механизмларини 
такомиллиштириб борувчи капитал, товар ва хизматлар тўсиқсиз 
ҳаракатланадиган, ғоялар ҳамда уларни ифода этувчилар эркин тарқаладиган 
яхлит маконга айланиши жараёни”
2
сифатида талқин этишга олиб келмоқда.
Умумтамаддуний глобаллашувнинг маданият соҳасидаги кўриниш ва 
натижалари ҳам кўпгина олимларнинг диққат марказида бўлмоқда. Рус 
олими В.Д. Дианова ҳозирги дунёнинг характерли белгиларидан бири 
1
Ильинский И.М. Глобализация- фундаментальный вызов системе образования // Глобализация: проблемы 
международного сотрудничества и решение общечеловеческих задач. – Саратов, 2005. –С.58. 
2
Володин А.Г., Широков Т.К. Глобализация: истоки, тенденции, перспективы // Полис. –1995. –№5. –С.84. 


27 
сифатида “нафақат маданиятлар ўртасидаги фаол дифлог, балки диффузия, 
конвергенция, яқинлашув, ассимиляция, ижодий ўзаро таъсир ва ҳ.к. 
тушунчалар орқали ифодалаш мумкин бўлган маданиятларнинг ўзаро бир-
бирига киришиши, сингиши”
1
ни тилга олади. Албатта, бирон-бир маданият 
бутун инсоният тарихида мустақил тарзда ривожланмаган. Улар қадимдан 
ўзаро мулоқатга киришган, бир-бирига таъсир ўтказган, бир-бирини бойитиб 
келган. Қолаверса, ҳар қандай миллий маданият ўзга алоқа ва таъсир 
асносида фаол ривожланиши, тараққий этиши мумкин. Аммо бугунги кунда 
миллий маданиятлардаги ўзгариш ва жараёнлар технологик инқилоб, 
иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётдаги глобаллашув жараёнлари таъсирида 
кечмоқдаки, шу жиҳатдан глобаллашув аслини олганда, халқларни изчиллик 
билан маҳаллий манфаат, миллий анъана, қадрият ва ахлоқий меъёрлардан 
узоқлаштириш мақсадига хизмат қилмоқда.
Бутун дунёни қамраб олган ва жўшқинлик билан кечаётган ҳамда 
маданий инқилоб сифатида талқин этиш мумкин бўлган бу жараёнлар икки, 
бир-бирига зид, тескари ҳаракатни юзага келтирди. Бир томондан, дунёда 
етакчилик қилаётган, мазкур жараённи фаол бошқаришга интилаётган 
давлатлар (асосан, ривожланган Ғарб давлатлари ва АҚШ) ягона умумжаҳон 
маданияти шаклланишини исташмоқда. “Бугунги кунда бутун дунё миллий 
маданиятларни қайта ишловчи алоҳида улкан “домна печи”га айланмоқда”
2

Бу билан глобаллашув миллий маданиятларнинг ўзига хослиги йўқолиши, 
кам сонли халқларнинг ўз тилини унутиши, ҳаттоки, йўқолиб кетиш 
ҳолатларини юзага келтиради. Бир пайтнинг ўзида маданият либосини 
кийган, аслида манқуртлик касаллиги кўринишларидан бири- “оммавий 
маданият” умумжаҳон маданиятига айланмоқда. Ҳозирги кунда “маданият 
иқтисодиёти”, “маданият индустрияси” каби тушунчалар тез-тез 
қўлланмоқда. Миллий ишлаб чиқаришнинг кенг ёйилиши ва миллий 
1
Дианова Д.М. Культурный плюрализм в условиях глобализма // Россия и Грузия: диалог и родство 
культур: Сборник материалов симпозиума. –Вып. №1. –СПб.: Санкт-Петербургское философское общество, 
2003. –
С.93. 
2
Клубов А.В., Халиков М.С., Клубова О.А. Глобализация социально- экономический жизни: история и 
современность // Социология и политология. –2005. –№1. –С.138. 


28 
маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқиши, Туркияда ишлаб чиқарилгин 
“Мерседес”, Хитойда ишлаб чиқарилган япон техникаси, бутун жаҳонни 
эгаллаган “Макдональд”, “Кока-кола” каби ҳодисалар мазкур тушунчалар 
доирасида бўлиб, оммавий маданиятни нусхалаб кўпайтириш ва у орқали 
дунёда ҳукмронлик қилиш вазифасини ўтамоқда. Маданият рамзлари ва 
маданий ахборот оммавий ишлаб чиқариш “глобал маданият” нинг 
шаклланишига олиб келди. Ўз-ўзидан аёнки, кучли давлатлар ўз ҳаётий, 
аввало, маданий рамзларини ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга 
солади, масалан, ўз “яшаш тарзлари” ва маданиятларини бошқа ҳудудларга 
ёйиш каби. Бошқача айтганда, маданий рамзлар интервенцияси орқали 
дунёни ўз таъсири остига олишга ҳаракат қилади. Шу жиҳатдан Мануэль 
Кастельснинг фикрлари диққатга сазовор: “Ахборотлашган жамиятда,-деб 
ёзади у, -ҳокимият фундаментал поғонада маданий кодларга кириб боради. 
Одамлар ва институтлар эса улар орқали ҳаётни тасаввур этади ҳамда 
тегишли қарор, жумладан, сиёсий қарорлар қабул қилади. Шу маънода, 
ҳокимият, у реал бўлганда, номоддий бўлади”
1

Ўз навбатида, маданий унификациялаш, маданий ранг-барангликни 
инкор этишга бўлган ҳаракатлар маданий идентификациялаш, яъни маданий 
ўзига хосликни сақлаб қолишга интилишни юзага келтирмоқда. 
Ниҳоят, глобаллашувга сиёсатшунослик нуқтаи назаридан ёндашган 
мутахассислар жаҳонда янги тартиботнинг ўрнатилиши билан боғлиқ глобал 
сиёсий жараёнлар, глобаллашув ва аксилглобаллашув, глобаллашув ва 
ҳудудчилик зиддиятларини тадқиқ этади.
Албатта, глобаллашув муаммоларига турли соҳалар бўйича ёндашув 
ҳамда талқинлар бир-бирини инкор этмайди. Аксинча, улар бир-бири билан 
чамбарчас боғлиқ. Зеро, глобаллашув инсон ва жамият ҳаётининг барча 
тармоқларини қамраб олган жараёндир. Хусусан, у объектив жараён 
сифатида, аввало, иқтисодиётининг турли жабҳалари ўртасида кучайиб 
1
Кастельс М. Информационная эпоха: экономика, общество и культура. –М.: Изд-во ВШЭ, 2000. –С.502-
508.


29 
бораётган боғлиқликни акс эттиради. Иқтисодий ўсиш жаҳон бозорини 
эгаллаш, хом ашё ва энергия зазираларидан фойдаланиш ва ҳ.к.га интилиш 
билан боғланиб кетади. Бу, ўз навбатида, давлат ва ҳудудларнинг сиёсатини 
белгилайди. Жумладан, АҚШ демократик бошқарув тамойилларини бутун 
дунёда жорий этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки терроризмга қарши 
кураш ниқоби остида хом ашё захираларига бой ҳудудларни ўз таъсир 
доирасига олишга ҳаракат қилаётгани бугунги кунда барчага аён. Ва аксинча, 
сиёсий глобаллашув иқтисодий жараёнларнинг йўналишига ўз таъсирини 
ўтказади. Худди шундай, бир томондан, иқтисодий ўсиш, даромад кетидан 
қувиш, табиатга техноген таъсирнинг кучайиши экологик хавф-хатарлар 
ортишига олиб келаётган бўлса, иккинчи томондан, инсоннинг яшаш макони 
бўлган Ер сайёраси табиатида рўй бераётган салбий ўзгаришлар иқтисодий 
ўсиш суръатларини, иқтисодиёт йўналишларини қайта кўриб чиқишга 
мажбур этмоқда.
Глобаллашувнинг кўлами, даври, кечиши, йўналишлари, муаммолари 
хусусидаги нуқтаи назар, қараш ва талқинларнинг бениҳоя кўплигига 
қарамай, бугунги кунда кечаётган жараёнлар ҳали тўлиқлигича англаб 
етилган ҳамда баҳоланган деб бўлмайди. Шунинг учун глобаллашув 
таъсирида тобора чуқурлашиб бораётган муаммо ва зиддиятларни ҳал этиш 
учун уларни янада чуқурроқ тадқиқ этиш, назарий асослаш ва илмий 
баҳолаш зарур. Зеро, юқорида келтирилган айрим қарашлар асоссиз бўлмаса-
да, глобаллашув ўта кенг талқин этилиши ёки уни жамият ҳаётиниг муайян 
жабҳаси билан боғлаш тарихий умумлаштириш ва тўғри хулоса чиқаришга 
тўсқинлик қилади. Масалан, глобал муаммолар инсониятнинг бутун тарихи 
давомида мавжуд бўлган, дея тахмин қилиш мумкин. Бироқ, савол туғилади: 
ундай бўлса, нега глобаллашув концепциялари нисбатан яқинда, XX асрнинг 
60-
70 йилларида пайдо бўла бошлади? Агар бундай муаммо ва жараёнлар 
аввал ҳам бўлган бўлса, ўтмиш мутафаккирлари бунга эътибор 
бермасликлари ва таърифламасликлари мумкин эмас эди. Шундай экан, 
қатор олимларнинг “сайёрамиз бутун тарихи давомида глобаллашув билан 


30 
“бошқоронғу” бўлган”
1
лиги ҳамда “биринчи инсоният тамаддунлариёқ 
яққол кўзга ташланадиган максимал кенгайишга мойиллик бор эди, фақат 
бунинг учун зарур техник воситаларнинг йўқлиги глобал жараёнларнинг кенг 
қулоч ёйишига имкон бермаган” лиги
2
ҳақидаги фикригагина қўшилиш 
мумкин. Мазкур муаммоларнинг бугунги кундаги “глобаллашувнинг ғоялари 
ва чуқур маъносини фақат уларни ўтмишдаги ўхшаш маънавий ҳамда 
ижтимоий жараёнлар билан боғлиқ ҳолдагина тушуниш мумкин” лиги 
ҳақидаги хулосалар ўринлидир. Чунки, инсоният тарихи узлуксиз жараён 
бўлиб, ўтмишга мурожаат этмай, янги ҳодисаларни тўғри баҳолаб бўлмайди. 
Шу нуқтаи назардан Д.В.Ивановнинг қуйидаги фикри эътиборга лойиқ: 
“Агар Робертсон, Уотерс, айниқса Терборн кетидан бориб, XV аср, айниқса, 
III 
асрдан бошлаб ҳар қандай халқаро, маданиятлараро мулоқот ва 
европаликларнинг жуғрофий кашфиётларини глобаллашув деб ҳисобласак, 
унда “глобаллашув” тушунчаси билан исталган ҳодисани ифодалаш ва бир 
пайтнинг ўзида аниқ ҳеч нарсани назарда тутмаслик мумкин. Турли 
кўламдаги, турли сифат ва хусусиятга эга ҳодисаларни тенглаштириш, 
“глобаллашув” ни ҳозирги замондаги жараёнларнинг ўзига хос жиҳатларини 
ифодаловчи аниқ илмий тушунчадан одамларнинг жойдан-жойга кўчиши ва 
уларнинг сайёрадаги фаолияти натижалари каби маъносиз фактга, абстракт 
ишорага айлантиради”
3

Дарҳақиқат, юқоридаги ўхшатишни давом эттириб айтиш мумкинки, 
глобаллашув ҳодисаси ҳақида ҳали у “туғилмаган” давр билан боғлиқликда 
гапириш мантиқсиздир. Глобаллашув ҳодисасининг “туғилиши” ни эса XX 
аср иккинчи ярми билан боғлаш тўғрироқ бўлади. Аниқроғи, “глобаллашув” 
тушунчасининг пайдо бўлиши ва кенг исиеъмолга кириши 1983 йили эълон 
қилган мақолаларидан бирида “globality” сўзини қўллаган америкалик 
социолог Р.Робертсон номи билан боғлиқ. (Айрим манбаларда бу атамани 
1
Клубов А.В, Халиков М.С., Клубова О.А. Глобализация социально- экономический жизни: история и 
современность // Социология и политология. –2005. –№1. –С.143. 
2
Ўша ерда.
3
Иванов Д.В. Эволюция концепции глобализации. // 
http://www.soc.pu.ru/
 - 11.04.2009.


31 
дастлаб америкалик олим Т.Левитт 1983 йили “Гарвард бизнес ревью” 
журналида чоп этилган мақоласида тилга олганлиги қайд этилади
1
.) 
Инсоният тараққиётининг постиндустриал даврини белгиловчи янги 
ҳодиса сифатида глобаллашувнинг ижобий ва салбий натижалари мавжудки, 
улар ҳақида биз олдинги параглафда тўхталиб ўтган эдик. Умуман 
глобаллашув жараёни, унинг хусусиятлари, асосий йўналишлари 
масалаларига оид хорижий олимларнинг юзлаб ишлари мавжуд. Мавжуд 
тадқиқот ишларида глобаллашув жараёнининг халқлар маданияти ва инсон 
маънавий оламига таъсири масаласи турлича талқин қилинган, баъзан бир-
бирига зид фикрлар ҳам илгари сурилган. Мазкур масала бугунги кунда ўта 
долзарблик касб этишига қарамай, улар алоҳида ўрганилмаган. Қолаверса, 
глобаллашув жараёнининг Ўзбекистоннинг маънавий-маърифий ва 
ижтимоий-сиёсий ҳаётига салбий таъсирини эътиборга оладиган бўлсак, 
глобаллашувнинг моҳияти, йўналишлари, хусусиятларини чуқурроқ тадқиқ
ва таҳлил қилиш зарур. Айнан шу жараённи чуқурроқ таҳлил этиш орқали 
сиёсатчиларнинг тўғри йўл танлаши ва қарорлар қабул қилиши учун 
имконият яратиш мумкин. 
1
Иванов Д.В. Эволюция концепции глобализации. // 
http://www.soc.pu.ru/
 - 11.04.2009. 



Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish