3
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Сўнгги йилларда глобаллашув жараёнлари
инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча жабҳа ва соҳаларини қамраб олмоқда.
“Глобаллашув жараёнининг тобора тез ва чуқур кириб келаётганлигининг
асосий омили ва сабаби хусусида гапирилганда шуни объектив тан олиш
керакки, - дейди Президент Ислом Каримов - бугунги кунда ҳар қайси
давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки
жаҳон миқиёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай боғланиб
бораяптики, бирор мамлакатнинг бу жараёндан
четда туриши ижобий
натижаларга олиб келмаслигини тушуниш, англаш қийин эмас. Шу маънода
глобаллашув – бу аввало ҳаёт суръатларининг беқиёс даражада тезлашуви
демакдир”
1
Ҳозирги пайтда унинг ғоят ўткир кенг қамровли таъсирини деярли
барча соҳаларда кўриш, ҳис этиш мумкин. Айниқса, давлатлар ва халқлар
ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг кучайиши,
хорижий
инвестициялар, капитал товарлар замонавий камуникация ва ахборот
технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли
маданиятларининг умуминсоний негизда уйғунлашуви цивилизациялараро
мулоқотининг янгича сифат касб этиши ва булар борасидаги
имконитларнинг
ортиши - табийки, буларнинг барчаси глобаллашув
таъсирининг натижасидир.
Шунингдек, бугунги кунда глобаллашув жараёни билан боғлиқ тобора
кенг ёйилиб бораётган "оммавий маданият" деб ном олган маданиятнинг
ёшларга таъсири, унинг ижобий томонлари билан бирга салбий томонларига
ҳам алохида эътибор берилмоқда. "Оммавий маданият" нинг бугунги кунда
инсонларнинг онги ва тафаккурини эгаллашнинг,
уларнинг азалий, асрлар
синовидан ўтган маънавий қадриятлар тизимидан айиришга қаратилганлиги
ҳамда уни ёйишга бўлган ҳаракатлар энг хавотирли ҳолатлардан бирига
1
Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Т.:Маънавият, 2008. –Б.111.
4
айланиб бормокда. Шу билан бирга "Оммавий маданият" инсонлар учун
мутлақо ёт бўлган маънавий ва ахлоқий, тубанлик иллатлари, ҳамда шарқ
халқлари тасаввурларига, тарихий-маданий анъаналарига, шарқона одоб ва
аҳлоқ нормаларига зид қарашлар, порнографик асарлар, сийқа
санъат ва
ғайриахлоқий асарларининг кириб келаётганлиги билан бугун миллий
маданиятларга, миллий ўзликни англашга катта хавф солмоқда. Бу масалалар
юзасидан
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
қуйидагиларни таъкидлайди: "Биз бугун юртимизда янги ҳаёт барпо этар
эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор беришимиз лозим. Яъни,
коммунистик мафкура ва ахлоқ нормаларидан воз кечилганидан сўнг
жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун
мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз
ичига олган "оммавий маданият" ёпирилиб
кириб келиши мумкинлиги
барчамизга аён бўлиши керак
1
Глобаллашув ялпи, комплекс табиат касб
этиб, унинг таъсири ахборот соҳасига, маънавий ҳаётга, сиёсатга, иқтисодга,
социал соҳаларга ёйилди. Глобалашув тобора кучайиб бораётган тўфонга
ўхшаб бормокда. Глобаллашув жараёнлари дунё қиёфасини тубдан
ўзгартирмоқда, геосиёсий таъсир доиралари қайта тақсимланмоқда, Ғарб
маданияти инсониятга ҳаммабоп ва илғор андоза сифатида тақдим
қилинмоқда ҳамда зимдан ғарблаштириш сиёсати амалга оширилмоқда,
кишилар онгига таъсир кўрсатиш даромадли бизнесга айлантирилмоқда. Бу
бизнес энг аввало санъат ва маданиятни тарғиб этишга қаратилмоқда ва сир
эмаски, инсон қалбига йул топишда санъат ва маданиятдек қудратли куч
мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам баъзи етакчи
деб номланмиш давлатлар
томонидан дунёда ҳукмронлик қилиш ва ўз манфаатларини қондириш
орқали "оммавий маданият" кўринишида инсонлар онги ва қалбига ёт
ғояларни сингдиришда мафкуравий курашни амалга оширмоқдалар ва шу
тариқа дунёда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам хавфлироқ
тус олмоқда.
1
Каримов И.А. Ўзбекистониинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. –Т.: Ўзбекистои, 2000. –Б.28.
5
Кўриниб турибдики глобалашув жараёни жуда мураккаб жараёндир.
Мазкур масалани ўрганиш татқиқ этиш жуда муҳим бўлиб, у қуйидаги
ҳолатлар билан белгиланади.
-
глобалашув жуда мураккаб жараён бўлиб, у салбий ва ижобий
хусусиятларга эга;
-
глобалашув жараёнларининг халқлар маданияти ва инсон маънавий
оламига таъсири жуда катта;
-
глобалашув шахсни шакиллантирувчи жамиятнинг маданий-маънавий
соҳаларига
таъсир этиб, муайян ўзгаришларга олиб келади, анъанавий
қадриятлар тизимини издан чиқаради.
-
глобалашув таъсирида рўй берган ўзгаришлар инсоннинг маънавий –
ахлоқий, психологик қиёфасига таъсир ўтказади.
Бундан ташқари, мазкур мавзу мафкуравий таҳдидлар яъни глобалашув
шароитида юзага келган “оммавий маданият”нинг таъсири остида етакчи
давлатлар томонидан ўз манфаатлари йўлида ёш мустақил ривожланаётган
мамлакатларга қарата мафкуравий курашларни ҳамда ёшлар онгига ёш
ғояларни сингдириш борасидаги ҳаракатларнинг
олдини олиш ва
курашидаги таълим-тарбиянинг тутган ўрни уни ривожлантириш ҳамда
мустаҳкамлаш масалаларини ўрганишдан иборат. Юқоридаги мулоҳазалар
танланган мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: