Иш д а ф т а р и факултет Курс гуруҳ



Download 3,01 Mb.
bet53/58
Sana28.04.2022
Hajmi3,01 Mb.
#587426
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
farmatsevtik kimyo ish daftari (2)

Terpinum hydratum
P-Mеntandiol-1,8



Mеntol
Mentholum
1,2-izopropil-5-mеtiltsiklo-gеksanol-1



Validol
Validolum.









Терпенгидратнинг чинлигини аниқлашда, унинг иссиқ сувдаги эритмасига бир неча томчи концентрланган сульфат кислота кушилганда аралашма лойкэланади ва хушбуй гунафша гулининг ҳидини эслатувчи тўйинмаган циклик спирт — α- терпинеол ва эвкалиптолга ўхшаш дегидратланган бошқа моддалар ҳосил бўлади.



Қуруқ ҳолдаги терпингидратга темир (III) хлориднинг спиртдаги эритмасидан қўшиб буғлантирилса, бир вақтнинг узида идишда қизил бинафша ва яшил ранг пайдо бўлади. Уни бензолда эритилса, эритма кўк рангга бўялади.
Давлат фармакопея кўрсатмаси бўйича ментол ва валидолнинг чинлигини аниқлаш учун уларга концентрланган сульфат кислота иштирокида, шу кислотада тайёрланган ванилин эритмасидан қўшиб, чайкатиб, сўнгра унга сув солинганда аралашма қизил-малина рангга ўтади.

Моноциклик қатор терпен препаратларининг чинлигини аниқлашда уларнинг физикавий хоссалари ва константларидан ҳам фойдаланилади. Ментолнинг миқдори ДФ кўрсатмаси асосида бавосита нейтраллаш усули бўйича аниқланади. Бунинг учун препаратнинг маълум миқдорига сирка ангидридининг сувсиз пиридиндаги эритмасидан қўшиб, колбани кайтар совутгичга улаган ҳолда тегишли вақтгача қайнатилади. Сўнгра реакция натижасида ажралиб чиққан ҳамда реакцияга киришмай қолган сирка ангидридининг сув билан парчаланиб ҳосил қилган сирка кислотасини, фенолфталеин индикатори иштирокида натрий гидроксиднинг 0,5 моль/л эритмаси билан титрланади.

Валидолнинг миқдори ундаги изовалериан кислотани ментол эфири бўйича нейтраллаш усули ёрдамида аниқланади. Бунинг учун препаратнинг маълум миқдорига калий гидроксиднинг 1 моль/л спиртдаги эритмасидан ортиқча қўшилади. Сўнгра колбани қайтар совутгичга улаган холда 5 соат давомида сув хаммомида қайнатилади. Аралашма совутилгандан сўнг ундаги реакцияга киришмай қолган калий гидроксиднинг ортиқчасини фенолфталеин индикатори иштирокида хлорид кислотанинг 0,5 моль/л эритмаси билан титрланади.

Терпингидрат бронхит касаллигини даволашда балғам кўчирувчи, сийдик йўллари касалликларида эса антисептик модда сифатида қўлланади.
Препарат кукун ва таблетка холида 0,25—0,5 г дан чиқарилади. Ментолни сиртдан оғрик қолдирувчи ва тумов (шамоллаб қолганда) га қарши 0,5—5% ли спиртдаги ёки ўсимлик мойларидаги эритмалари ишлатилади. Уни стенокардияда спазмолитик модда сифатида 5% ли спиртдаги зритмасидан қандга томизиб, тил остига қўйилади. Бу мақсадда кўпинча валидол қўлланади. Одатда валидолдан 5—6 томчи қандга томизилади ёки 0,06 г препарат сақлаган таблеткаси тил остига қўйилади.
Моноциклик терпен гурух препаратлар оғзи маҳкам ёпиладиган идишларда, салқин жойларда сақланади. Сақлаш жараёнида уларнинг учувчанлигини ва бошқа баъзи хоссаларини назарда тутиш керак.

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish