Ўртача даромад - сотилган бир бирлик маҳсулотга тўғри келадиган даромаддир, яъни:
. (3)
Чекли даромад ( ) - бу қўшимча бир бирлик неъматни сотиш натижасида умумий даромаднинг ўсган қисми , яъни:
. (4)
Демак, рақаобатлашган бозорда талаб чизиғи ўртача ва чекли даромадлар чизиғи билан ифодаланади.
Агар абцисса ўқи бўйича маҳсулот миқдори ни ва ординат ўқи бўйича товар нархини жойлаштирсак, улар ўртасидаги боғлиқлик горизонтал ўқга нисабатан параллел чизиқ билан ифодаланади ва бу чизиқ рақобатлашган бозорда ҳаракат қилувчи фирма маҳсулотига бўлган талаб чизиғини беради (1-расм).
1-расм. Рақобатлашган бозордаги нарх, ўртача ва чекли даромад.
Расмдан кўриниб турибдики, рақобатлашган бозордаги талабнинг нарх бўйича эластиклиги чексиздир , яъни абсолют эластик. Бу дегани, рақобатлашган бозорда бирор сотувчи ўз товари нархини кичик миқдорга оширса, у ўзининг барча харидорларидан ажралади, агар нархни кичик миқдорга камайтирса, у ўзига бозордаги барча харидорларни тортади.
Мисол. Рақобатлашган бозорда бир хил сифатли апельсин сотилмоқда. Сотувчининг умумий, ўртача ва чекли даромадларини ҳисоблаймиз. Ушбу ҳисоб-китоблар қуйидаги жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Сотилган апельсин миқдори,
|
Апельсин нархи,
|
Ўртача даромад,
|
Ялпи даромад,
|
Чекли даромад,
|
0
|
75
|
75
|
0
|
-
|
1
|
75
|
75
|
75
|
75
|
2
|
75
|
75
|
150
|
75
|
3
|
75
|
75
|
225
|
75
|
4
|
75
|
75
|
300
|
75
|
5
|
75
|
75
|
375
|
75
|
6
|
75
|
75
|
450
|
75
|
7
|
75
|
75
|
525
|
75
|
8
|
75
|
75
|
600
|
75
|
9
|
75
|
75
|
675
|
75
|
10
|
75
|
75
|
750
|
75
|
Чекли даромад ялпи даромаднинг берилган қийматидан олдингисини айириш билан аниқланади. Маслан,
.
2 Қисқа муддатли оралиқда ишлаб чиқариш ҳажмини аниқлаш ва фойдани максималлаштириш.
Рақобатлашувчи фирманинг ишлаб чиқариш омиллари нархининг ошишига акс таъсири. Рақобатлашган бозорда ҳаракат қилаётган фирма ишлаб чиқариш омилларидан бирининг нархи ошганда қандай қарор қабул қилишини кўриб чиқамиз.
Бозордаги нарх ва фирманинг бошланғич (ишлаб чиқариш омиллари нархи ўзгармагандаги) чекли харажати ва фирма фойдасини максималлаштирувчи ишлаб чиқариш ҳажми бўлсин дейлик (2-расм).
2-расм. Чекли харажатнинг ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқлиги.
Фараз қилайлик, ишлаб чиқариш омилларидан бирининг нархи ошди дейлик. Омил нархининг ошиши чекли харажат ни юқорига чапга га силжитади. Нима учун деганда, ҳар бир ишлаб чиқариладиган маҳсулот харажати ошади. Фойдани янги чекли харажатда максималлаштирадиган ишлаб чиқариш ҳажми ни ташкил қилади, яъни ҳажмда .
Шундай қилиб, ишлаб чиқариш омили нархининг ошиши фирмани маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга мажбур қилади. Агар фирма ишлаб чиқаришни ҳажмда давом эттирганида штрихланган соҳага тенг бўлган зарарни кўрган бўлар эди. Штрихланган соҳа фирма фойдасининг йўқотилиши мумкин бўлган қисмини ифодалайди.
Қисқа муддатли оралиқда фирма капитали размери ўзгармайди, шунинг учун у фойдани максималлаштирадиган ўзгарувчан ишлаб чиқариш омиллари ҳажмини танлаши лозим бўлади. Маълумки, фойдани максималлаштириш бу умумий даромад билан умумий харажатлар айирмасини максималлаштириш демакдир, яъни
. (5)
Агар абцисса ўқи бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини, ордината ўқи бўйича - умумий даромадни жойлаштирсак, даромаднинг масулот ҳажмига боғлиқлиги координата бошидан чиқувчи нур билан ифодаланади. Умумий харажатлар эса ўзгармас ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан ҳосил бўлади (2-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |