Iroq tadbiri ssenariysi



Download 32,1 Kb.
Sana30.04.2022
Hajmi32,1 Kb.
#597972
TuriСценарий
Bog'liq
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ САДОСИ


SO’NGGI QO’NG’IROQ TADBIRI SSENARIYSI
СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ САДОСИ
(Битирувчи синфлар учун байрам тадбири сценарийси.)
Саҳна байрамона безатилган: деворларда турли рангдаги шарлар, биринчи синфга илк қадам қўйган ўқувчилар қўлидан тутган устозлари акс этган суратлар, дарсликлардан намуналар келтирилган расмлар илинган. Деворларга “Ҳайр болалик”, “Ҳайр мактаб”, “Битирувчи -2016” деб ёзилган рўзномалар илинган. Ҳамма кўтаринки руҳда. Чорлаш музикаси чалиниб, саҳнага чиройли кийинган, қўлларида гуллар билан бошловчи ўқувчилар чиқиб келади ва сўз бошлайди.
1-Бошловчи:
Бугун дўстлар бу гулшанда
Байраму айём ўзгача
Мустақил эркин чаманда
Гуллаган ҳар ён ўзгача
Шогирдлар устоз қошида
Табригу калом ўзгача
Муаллимлар мадхида
Таъзиму салом ўзгача
2-Бошловчи:
Ассалом устозлар! Меҳри гўёлар
Юраги қуёшу қалби дарёлар
Сизга ҳам меҳмонлар, дилда эҳтиром
Қўллар кўксимизда дермиз ассалом
1-Бошловчи: Ассалому алайкум, ушбу табаррук масканга йиғилган азиз меҳмонлар, ҳурматли устозлар, қадрли ўқувчилар ва ота-оналар.
Ассалому алайкум сўнгги қўнғироқ байрамига келган жажжи ўғил-қизлар!
2-Бошловчи: Мана биз орзиқиб кутган 25 май куни ҳам етиб келди, аммо мана шу дамда мана шу азиз мактаб қўйнида, синфдошлар даврасида лоақал бир кун, бир кунгина қолгингиз келади, лекин хаёт, вақт фақат олдинга интилади….
Шундай қилиб бугунги тадбиримизни очиқ деб эълон қиламиз! Даврамизга “2014- йил битирувчилари” ни таклиф қиламиз!
(Даврага карнай-сурнай ва мусиқа садолари остида битирувчилар кириб келиб, ўз жойларини эгаллайдилар.)
1-Бошловчи: Ассалом она юрт хурлар ўлкаси
Тариф тавсиянгни йўқ ниҳояси
Сенга бағишланар муқаддас қўшиқ
Бу ўзбек элининг ўз мадҳияси
(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи олиб кирилади.)
2-Бошловчи: Энди навбатни мактабимиз раҳбари М.Абдувохидовага берамиз!
Мактаб раҳбари битирувчиларни табриклаб, аълочи ва жамоатчи ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар тарқатади. Келган меҳмонлар билан таништиради ва уларга сўз беради.
1-Бошловчи: Энди тадбиримизнинг бадиий қисмини бошлаймиз ва даврага 9-“А” синф ўқувчиларини таклиф қиламиз. Марҳамат.
9-“А” синф ўқувчилари ижросида замонавий рақс ижро этилади.
1-Бошловчи:
Мен қуллиқ қиларман эй улуғ даргох
Тафаккур илмининг илк кошонаси
Кўнглим кун-кўзимга ёқдинг шамчироқ
Ярқиради завқ-шавқ остонаси
2-Бошловчи:
Харфлар каштасин илк бора тугиб
Устозлар измида танидим олам
Умр йўлларининг сабоғин ўқиб
Меҳр уммонида улғайди одам..
Энди навбатни 9-“Б”синф ўқувчиларига берамиз. Улар Амир Жўраевнинг “Мактабим мадҳияси” номли шеърини айтиб беришади.
Нурафшон ҳур ўлкам фарзанди бизлар,
Авлодлар баҳтига нур соч, мактабим.
Яшнаган чамандай бағрингда бизлар,
Табаррук остонам, жоним мактабим.
Илму ҳар жабхадан ўрганиб сабоқ,
Устозлар зиёсин тавоф айламоқ,
Чиниқиб, завқланиб, баркамол қувноқ,
Ўсмоқлик насиб этсин ҳар кимга, ўртоқ.
Аждодлар рухлари бизда куч-қанот,
Тарихнинг ўчмас бир шодаси ўзининг,
Сендадир баҳтимиз, сендадир нажот,
Ҳаётимда мангу қол, мактабим менинг
Мустақил Ватаним дилбанди бизлар,
Тенглар ичра тенгмиз-мангу ҳур –омон,
Маърифат боғидан самони кўзлар
Бўл омон, яшайвер тургунча жаҳон!
1-Бошловчи:
Сўнгги қўнғироқ бу сўз дилимизга гоҳ қувонч, гоҳ мағзунлик бахш этади.Қувончлиси шуки, биз илмнинг яна ҳам юксак чўққиларига парвоз қиламиз.
2-Бошловчи:
Мағзунлиси шуки биз бугун илк болалик даври билан, таълим берган ҳаёт илмидан бизни хабардор қилиб, илм сирларидан огоҳ қилган онадек азиз устоз мураббийларимиз билан ҳайрлашамиз. 9-синф ўқувчиларини табриклаш учун навбатни ёшларимизнинг севимли санъаткорларига берамиз.
Санъаткорлар бир жуфт қўшиқ ижро этадилар.
1-Бошловчи:
Мактабимизнинг анъанавий рамзий калитини 9-“А” синф ўқувчиси М.Тўхтаназарова 2016-йил бититувчи 8-“А” синф ўқувчиси А.Инатуллаевага топширади.
9-синф ўқувчиси: Мен қўлимдаги мактабнинг анъанавий рамзий калитини топширар эканман, сизларни яъни кейинги йил битирувчиларини-мактабни кўз қорачиғидек асрашга, устозларни ҳурмат қилишга, кичикларга иззатда бўлишга даъват этаман.
8-синф ўқувчиси: Мен зўр мамнуният билан мактабнинг анъанавий рамзий калитини қабул қилар эканман, мактабни кўз қорачиғидек асрашга, устозларни ҳурмат қилишга, кичикларга иззатда бўлишга маъсулиятни ҳис этган холда ўзим ва тенгдошларим номидан ваъда бераман!
2-Бошловчи:
9-синф ўқувчиларининг устозларига айтадиган дил изхорлари бор экан навбатни ўз-ўзидан уларга берамиз.
Шеърлар айтилади, гуллар берилади.
Навбатни “Дўстлик” МФЙ вакилларига берилади.Махалла оқсоқоли битирувчиларга улкан омадлар ва оқ йўл тилайди.
1-Бошловчи:
Мактаб деганда кўз олдимизга устозларимиз, уларни машаққатли меҳнатлари-ю, кунни-тунга улаб беришлари гавдаланади.
2-Бошловчи:
Биз қанча мактаб ва устозлар ҳақида гапирмайлик озлик қилади. Биз ҳаётимиз давомида неларга эришмайлик, қаерларда бўлмайлик қалбимизнинг бир четида қадирдон гўшамиз, азиз мактабимиз соғинчи яшайди.
Мактаб битирувчилари О.Муталходжаев ашуласи садолари остида 1-синф ўқувчиларига гуллар тақдим этишади.Сўнг 1-синф ўқувчилари ўз шеърларини айтиб берадилар.
1-Бошловчи:
Нур ёғилиб оламга
Авжланар рақс мароми
Кўрк бағишлар байрамга
Асли қизлар хироми.
9-“А” синф ўқувчилари рақсга тушадилар.
2-Бошловчи:
Энди сўз навбатини бугунги битирувчиларимзнинг қўлларига қалам тутқазиб алифбони ўргатган бошланғич синф ўқитувчисига берамиз.
Ўқитувчининг ўз сўзида битирувчиларнинг мактабдаги фаолияти хақида илиқ фикрларини билдиради.
Ўқувчилар ижросида мактаб хаёти хақида сахна кўриниши ижро этилади.
9 “Б” синф ўқувчилари 1-синфга келишганларидаги холатларини акс эттирувчи қизиқарли сахна кўринишини ижро этишади.
Навбатни синф ўқувчиларининг ота-оналарига берилади.Улар фарзандларини бугунги шодиёна билан табриклаб, уларга таълимнинг кейинги босқичларида хам муваффақиятлар тилашади.
1-Бошловчи:.
Йиллар ўтиб улғайсак бир кун
Ёшлигимиз хаёл бўлади
Айтилмаган дил сўзлар учун
Юракларда армон тўлади.
2-Бошловчи:
Битирувчиларнинг гимнига айланиб қолган “Ҳайр мактабим” қўшиғини мактабимизнинг барча битирувчилари ижро этадилар.
1-Бошловчи:
Болалик хисларим уйғотган макон
Мен ортга қайтолмай тонглари тиниқ
Рад этгум келмоқда, чин дилдан ишон
Чалинмай турақол сўнгги қўнғироқ
2-Бошловчи:
Айрилгим келмайди мунис мактабдан,
Кўнглимда ёқди у абадий чироқ
Яширгим келмайди мен кўз ёшларим
Чалинмай турақол сўнгги қўнғироқ…
1-Бошловчи:
Мана дўстлар ҳаяжонли дақиқалар ҳам етиб келди!
Қўнғироқ чалиш учун фахрли навбатни 9-“А” синқ ўқувчиси М.Тўхтаназарова ва 1-синф ўқувчисига берамиз.
2-Бошловчи:
Бизни етуклик оламига кузатган мўътабар ва мунаввар мактабимизнинг меҳр тўла дуоси бўлмиш сўнгги қўнғироқ дилларимизда ҳамиша жаранглаб тураверади.
Хайр!
Муқаддас
Мактабим!
Мактаб ҳақида қўшиқ янграйди. Каптарлар ва шарлар учирилади.
Download 32,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish