Қироатни ўрганиш


Ҳозир ҳам бирор қироат яратиш мумкинми?



Download 323,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/22
Sana22.06.2022
Hajmi323,57 Kb.
#692971
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Qiroatni õrganish

Ҳозир ҳам бирор қироат яратиш мумкинми?
Аввало шуни яхши англаш керакки, қироат имомлари аслида маълум бир устознинг
қироатига таянганлар, фақат айрим ўринлардагина, саноқли калималардагина бошқа
саҳоба ва тобеинларнинг нақлларини ижтиҳод асосида қабул қилганлар. Қолаверса,
улар саҳоба ва тобеинларнинг бевосита ўзларидан таълим олган эдилар. Уларнинг илм
ва фазлларига, қироатларига саҳобаи киромлар ва тобеинлар гувоҳ бўлиб, эътироф
этишган. Бу зотлар билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўртасида асосан бир
ёки иккита восита бўлган, холос. Уларнинг қироатларида Набий соллаллоҳу алайҳи
васалламнинг таълимлари акс этиб бўлган. Энди бошқа янгилик қилиш мумкин эмас,
бунинг имкони ҳам йўқ. Чунки ўша даврдаги қироатларнинг шаклланишига асос бўлган
билим, вазият ва шароитнинг ўзи йўқ. Бу борада энди қилинадиган уриниш фақат адашув
ва фитна бўлади, холос. Шу боис, Ислом уммати асрлар оша ўша имомларга эргашишга
иттифоқ қилиб келган. Унга хилоф чиқиш бидъат бўлади. Буни ҳам худди янги фиқҳий
мазҳабга эҳтиёж қолмаганига қиёс қилиш мумкин.
11 / 22


Қироатни ўрганиш
Қироат, ривоят, тариқа ва ҳарф
Ҳар бир илмда бўлгани каби, қироат илмида ҳам бир қанча истилоҳий сўзлар –
терминлар (атамалар) мавжуд. Уларни яхши фарқламай туриб, бу борада бирор нарсани
яхши англаш қийин. Уларнинг асосийлари «ҳарф», «қироат», «ривоят», «тариқа»
истилоҳларидир.
Қироат илми истилоҳида «ҳарф» деб бир калиманинг маълум бир шаклда ўқилишини
айтилади. Мисол учун, Ҳамза Ибн Абу Лайлодан айрим ҳарфларни олган, дейилса,
баъзи калималарни маълум бир шаклда ўқишни ўргангани тушунилади. Шунингдек, ҳарф
сўзи умумий бир услубда ўқишга ҳам ишлатилади. Масалан, Алқама Ибн Масъуднинг
ҳарфида ўқирди, дейилса, Ибн Масъуднинг қироатида ўқирди, деб тушунилади.
«Қироат» сўзи аслида «ўқимоқ» деган маънони англатади. Қироат илми истилоҳида эса,
«қироат» деганда Қуръон ўқиш илми имомларидан бирининг Қуръон ўқишда нақл ва
ривоятга асосланган ҳолда бошқа имомлардан бошқача йўл тутиши, қироат қилиши
тушунилади. Бунда турлилик бир нутқ товуши ўрнига бошқасини айтишда бўладими, ёки
нутқ товушларини талаффуз қилишда турлича нутқ қилишда бўладими, барибир. 
Бошқача қилиб айтганда, бирор қироат имоми томонидан йўлга қўйилган маълум
ҳарфларнинг тартибли равишдаги жамланмаси «қироат» бўлади.
Банно раҳматуллоҳи алайҳи: «Қироат – Қуръон калималарини адо этиш ва нақл
қилувчига нисбат берган ҳолда улардаги турлиликларни билиш суратидир. У суннат ва
ижмоъга асосланган бўлади», деган.
Закариё Ансорий дейди: «Қироат – бу Қуръоннинг ҳар бир бўғинини устозлар ўргатгани
каби ўқишдир».
Ушбу таърифлардан маълум бўладики, қироат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан ишончли кишилардан иборат муттасил, яъни – узлуксиз санад билан нақл
қилинган бўлиши шарт, бўлмаса қироат ҳисобланмайди. Мазкур ўн қироатнинг барчасида
бу шарт мавжуд. 
«Ривоят» аслида «сув билан қондириш» маъносидан келиб чиққан. У луғатда бирор
хабарни кўриб ё эшитиб, нақл қилишни англатади. Қироат илмида эса, «ривоят» атамаси
бирор қироат имомининг қироати шогирдлари томонидан нақл қилинишига ишлатилади.
Қироат имомлари қироатда айрим ўринларни икки­¬уч хил ўқиган ва одатда унинг
бирини бир шогирдига, иккинчисини бошқасига ўргатган. Унинг қироатидаги бу турлилик
шогирдларининг нақлида акс этган. Шу боис, бир қироатнинг ривоятлари орасида бироз
фарқ мавжуд. Хуллас, имомнинг қироатини ўрганиб, бошқаларга ўргатиш «ривоят»
бўлади ва бу ишни амалга оширган шогирд «ровий» деб юритилади. 
«Тариқа» луғатда «йўл», «тутум» маъноларини билдиради. Истилоҳда эса, қироат
ровийларидан бирор қироат имомининг қироати бошқалардан фарқли нақл қилинишига
айтилади. Қироатдаги ровийдан қуйида бўлган ҳар қандай ўзига хос йўналиш «тариқа»
дейилаверади.
Мисол: Имом Осим Қуръони Каримни тобеинлардан ўзи ўрганган шаклда қироат қилган
бўлиб, унинг ушбу ўзига хос ўқиши «қироат» дейилади. Унинг қироатини Ҳафс ва Шуъба
деган шогирдлари ривоят қилган. Аммо Осим айрим калималарни икк­и¬уч хил ўқитган.
Уларнинг бир турини Ҳафс, иккинчисини Шуъба ривоят қилган. Ҳафс ривоят қилгани
«Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти» деб, Шуъба нақл қилгани «Шуъбанинг Осимдан
12 / 22



Download 323,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish