Қироатни ўрганиш
2. Араб тили асосларига мос келиши, (қайсидир бир кўринишига бўлса ҳам). Чунки
Қуръон соф араб тилида нозил қилинган ва бу ҳақиқат Қуръони Каримнинг бир нечта
оятларида таъкидланган. Аммо бу шартга мутлақ асос ўрнида эмас, қувватловчи омил
сифатида қаралади. Зеро, қироатларда асосан нақлга таянилган. Зотан, Зайд ибн
Собит розияллоҳу анҳу таъкидлаганидек, «Қироат ‒ эргашиладиган суннатдир».
Қолаверса, Қуръон араб тилига эмас, араб тили Қуръонга қиёсланади. Имом Жазарий
бунга араб тилида одатда учрамайдиган бир қанча ҳарфларни мисол қилиб келтирган.
3. Усмон мусҳафи хатига мувофиқ келиши. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи
васалламдан нақл қилинган қироатларни кўтариш хусусиятига эга.
Қуръонни нақл қилишда асосий шарт тавотур шартидир. Агар у топилса, кейинги
шартларга қарашга ҳожат йўқ. Чунки улар қироатлардаги айрим калималарнинг
ўқилишини нақл қилишда тавотур даражаси топилмаган тақдирда ёрдамчи, қувватловчи
бўлиб хизмат қилади ва уларни машҳурлик даражасидан тавотур даражасига
кўтарилишига хизмат қилади.
Ушбу шартларга жавоб берган барча қироатлар саҳиҳ, мақбул ҳисобланади ва уларни
инкор этиш жоиз эмас. Аммо шартлардан бирортаси топилмаса, у қироат заиф, шозз ёки
тўқима бўлади. У ўн қироат имомларидан нақл қилинган бўладими, ёки бошқасиданми,
фарқи йўқ. Ушбу қироатларнинг тафсилоти қироат турларида ўз ифодасини топади. Шу
боис, уламолар нақл қилинган қироатларни бир неча турга ажратганлар.
Қироат турлари
Қироатлар илмий тадқиқотлар асосида беш турга бўлинади:
1. Мутавотир қироатлар. Мазкур шартларнинг барчаси топилган ва тавотур – ёлғонга
келишиб бўлмайдиган даражадаги кўпчиликдан шунча ёки ундан кўп ададдаги кишилар
ривоят қилиши натижасида ҳосил бўлган силсила орқали нақл қилинган қироатлар. Бу ўн
қироат имомларидан нақл қилинган бўладими, улардан бошқа имомлардан нақл қилинган
бўладими, фарқи йўқ. Мазкур ўн қироатнинг барчаси мана шу тарзда ривоят қилинган.
Чунки уларнинг ҳар бирини сон¬саноқсиз қорилар катта бир жамоа устозлардан, бутун
бир шаҳар аҳолиси авлоддан авлодга нақл қилган.
Уламолар «Мутавотир қироатларни қабул қилиш шарт, улардан бирортасини рад этиш
мумкин эмас, куфр ҳисобланади», деганлар.
2. Саҳиҳ қироатлар. Қироатларнинг бу туркумида ҳам юқорида айтилган қироат
шартлари топилади. Бироқ уларнинг нақлдаги даражаси мутавотир мартабасига
етмайди. Бу тур қироатлар икки қисмга бўлинади:
а) Машҳур қироатлар. Санади саҳиҳ, ровийлари ишончли, мўътабар кишилар бўлган,
араб тили асосларига ва мусҳафга мувофиқ келган, қироат уламолари ўртасида машҳур
бўлган, аммо санаддаги табақаларда тавотур ҳосил қиладиган даражада кўпчилик
топилмаган қироатлар. Мазкур ўн қироатнинг айрим тариқалари, ҳарфлари мана шу
даражада нақл қилинган.
Машҳур ҳарфлар ‒ қироат аҳкомлари ҳам мутавотирлар каби қабул қилинади ва ёрдамчи
шартлар асосида мутавотир даражасига кўтарилади.
15 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |