Қироатни ўрганиш
илмларда олдингилардаги ҳиммат ва ғайрат топилмаслиги каби омиллар сабаб бўлган.
Чунки ҳар бир қироатни алоҳидадан, битта¬битта хатм қилиб ўрганиш учун йиллар
давомида қироат билан машғул бўлиш керак. Бунга эса аксар инсонларнинг қурби,
имконияти етмайди. Шу боис, уламолар қироатларни жамлашга рухсат берганлар. Агар
шундай қилинмаса, қироатлар унутилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас эди. Мутавотир
қироатларни сақлаш эса Ислом умматига фарздир. Зеро, қироатларни сақлаш Қуръонни
муҳофаза қилишнинг айни ўзи. Бу эса уммат зиммасидаги фарзи кифоядир.
Аммо қироатларни тиловат учун жамлашга келсак, буни айрим уламолар макруҳ
санашган. Бироқ, кўпчилик олимлар, қироат устозлари, жумладан, имом Жазарий ҳам
жоиз деб билганлар ва уни ман қилишга ҳеч қандай шаръий асос йўқ, чунки уларнинг
ҳаммаси ҳам Қуръон, фақат маълум шартларга амал қилса бўлди, деб айтганлар.
Қироат илми уламолари қироатларни жамлашнинг бир қанча шарт ва одобларни ҳам
ишлаб чиққанлар ҳамда ушбу мавзуга бағишлаб алоҳида китоблар ҳам ёзганлар. Улардан
хулоса қилиб айтганда, қироатларни таълим ёки тиловат ўрнида жамлашнинг асосий
тўртта шарти бор:
1. Вақф ‒ тўхташ қоидаларига риоя қилиш. Чунки бу бевосита оятнинг маъносига дахл
қилади;
2. Ибтидо ‒ бошлаш қоидаларига риоя қилиш. Бу ҳам вақф каби аҳамиятга эга.
3. Қироатларни бир¬бирига кириштириб юбормаслик. Яъни бир ўқишда бир қироатдан
битта қоидани, иккинчисидан бошқа бир қоидани олиб, аралаштириб ўқиш мумкин эмас.
Шу боис, бир нафасда бир қироатда ўқиш лозим.
4. Қироатни гўзал адо эта билиш. Яъни тажвид қоидаларига қатъий амал қилиш,
қоидаларни чалкаштирмаслик. Энг муҳими, қироатларни жамлаши тиловатнинг
равнақини, гўзаллигини оширишга хизмат қилиши, унинг шукуҳига футур етказмаслиги
шарт. Ўйин, енгилтаклик, ўзини кўрсатиш каби салбий ҳолатлар аралашаслиги лозим.
Қироатларни мазкур шартлар асосида жамлаш учун қорида қуйидаги сифатлар
топилиши лозим:
Биринчи: Ахлоқий шартлар. Қироатларни жамламоқчи бўлган қори мусулмон, оқил,
ишончли, мўътабар, омонатдор, каттаю кичик гуноҳлардан ўзини сақлаган тақводор,
одамгарчиликка футур етказадиган ишлардан холи инсон бўлиши керак. Акс ҳолда, у
Қуръонга зарар етказиши мумкин.
Иккинчи: Илмий шартлар. Қироатларни бир ўқишда жамламоқчи бўлган кишида бунинг
учун етарли илм ва малака бўлиши лозим. Бўлмаса, у юқорида айтилган шартларга амал
қила олмайди, Қуръонга зарар етказади. Мазкур илмий шартлар қуйидагилар:
1. Қуръони Каримни пухта ёд олган бўлиши. Камида ўзи ўқимоқчи бўлиб турган қисмни
пишиқ ёд билиши лозим.
2. Қироат илмининг усул ‒ умумий ва фарш ‒ маълум калималардаги қоидаларини тўла
ўзлаштирган бўлиши. Чунки бусиз ҳеч қачон қироатларни жамлаш мумкин эмас. Бунинг
учун «Шотибия», «Тоййиба», «АдДурра» каби мазкур қоидаларни жамлаган китобларни
ёддан билиши лозим.
3. Тажвид қоидаларини назарий ва амалий суратда устозлардан ўрганиб, пухта
ўзлаштирган бўлиши ва гўзал адо эта олиши.
4. Қироат қоидаларини устоздан ўрганишда ўта хушёрлик билан пухта ўзлаштириб,
мустаҳкам эгаллаган бўлиши.
5. Усмон мусҳафи расмидаги асос қоидаларни ўзлаштирган бўлиши.
6. Араб тили қоидаларини, асосларини яхши билиши. Бу илмда оқсоқлик қироатларни
18 / 22
Do'stlaringiz bilan baham: |