~ 276 ~
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида//Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2017. – № 6 (766). – 32-б.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 майдаги ПҚ2344-
сонли “Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва
уларнинг ресурс базасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
қарори//Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2015.
- № 18. – 3-4-б.
3. Жадвал муаллиф томонидан Ўзбекистон
Республикаси Марказий
банкининг интернет-сайти – www.cbu.uz сайти маълумотлари асосида тузилган.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22
июлдаги 19/14-сонли (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2015 йил 13 августда 2709-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) “Тижорат
банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори//Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами. – Тошкент, 2015. - №32. – 141-152-б.
5. Basel Committee on Banking Supervision. www.bis.org.
6. Расм Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
бюллетени ва www.cbu.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган.
ИННОВАЦИЯНИНГ МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТГА ТАЪСИРИ
Абдувалиева Дурдона
молия таълим йўналиши талабаси 2-курс 201-гуруҳ
Инновация инглизча “
innovation”
сўзидан олинган бўлиб, бугунги кунда
бозор талабига мос равишда жараёнларнинг сифат ва самарадорлигини оширишга
хизмат қиладиган янгиликларни ишлаб чиқиш, уни ҳаётга тадбиқ этиш назария ва
амалиётнинг чамбарчас боғланиб кетиши билан боғлиқ жараёнларга айтилади.
Инновация интеллектуал фаолият натижаси ҳисобланиб, янги-янги усул ва илмий
тадқиқотларнинг барча соҳалардаги жараёнларга кўрсатаётган
таъсири
тушунилади. У тадқиқотчининг илмий фаттазияси, гипотезаси, ижодий жараёни,
конструкторлик ва рационализаторлик фаолияти давомида пайдо бўлади. Бунга
мисол қилиб бозорга чиқарилаётган янги сифат ва кўринишга эга бўлган
маҳсулотларнинг пайдо бўлишини келтириш мумкин.
Инновация – аввалгига қараганда сифатли ва янги товарлар, ишни ташкил
қилишнинг янги методи, амалиётда олди-сотдининг янги кўриниши, янги иш
жойларани
ташкил этиш, ташқи муносабатларнинг янги усулини жорий этиш
каби ва бошқа соҳаларда кўринади.
Бу сўзнинг лотинча ўзаги «novatio» бўлиб, у ҳам янгилик, ўзгариш деган
маъноларни беради. Бир сўз билан айтганда интеллектуал меҳнат жараёнида
пайдо бўладиган, шахс ва жамиятнинг фаровонлигини
таъминлашга хизмат
қилувчи интеллектуал мулклардир. Инновация сўзи XIX асрга оид илмий
тадқиқотларда илк бор учраган. Бу сўзни биринчи бўлиб XX асрда Й.Шумпетер
~ 277 ~
исмли олим «The Theory of Economic Development» (1934) номли китобида илмий
муомалага киритган. У бу сўзни биринчи бўлиб иқтисод соҳаси учун ишлатган.
Инновациялар технология, маҳсулотлар,
социумнинг таълим, бошқарув,
меҳнатни ташкил қилиш, хизматлар, фан, информациялаштириш ва бошқа
соҳаларини қамраб олиши мумкин. Ундаги янги новаторлик ғоялари амалиётга
жорий этилгандагина у ҳақиқий инговация жараёнини бошлаб беради.
Инновациялар бугун даромад, илгарилаш, лидерлик, истиқбол, туб ўзгаришлар,
сифатда бошқалардан ўсиш, креативлик ва тараққиётни таъминлаб беради.
Шунингдек соҳаларни ривожланиши билан бирга,
осонлаштириш ва
қулайлаштириш имконини ҳам беради.
Шундай қилиб, инвестиция янгилик яратиш - амалиётга тадбиқ этиш-сифат
самарадорлигини ошириш инновациянинг муҳим босқичларидандир.
Шундай қилиб, инновациялаштириш тадбиркорликнинг муҳим кўринишидир.
Савдо-сотиқ, давлат, хайрия, маънавий-аҳлоқий соҳаларда ишнинг ташкил
этилиши ва сифатини оширишга хизмат қилувчи
янги имкониятлардан
фойдаланиш, уларга сергаклик билан ўзгартириш кирита олиш кўникмалари
инновацияларга хос хусусиятлардандир.
Do'stlaringiz bilan baham: