ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

REFERENCES 
1.J. S. Cangelosi, Classroom Management Strategies: Gaining and Maintaining 
Students’ Jessner, Ulrike. 1999.
2.Metalinguistic awareness in multilinguals: Cognitive aspects of third language 
learning. Langua ge Awareness 8. 201-209. Jessner, Ulrike. 2006.


~ 267 ~ 
3.Linguistic Awareness in Multilinguals: English as a Third Language.Edinburgh: 
Edinburgh University Press.
4.Joško Sindik, Nikolina Božinović, Importance of Foreign Languages for a 
career in Student’s English for Special Purposes Competence in Tourism Studies at 
Tertiary Level.
5.The paper presented at the International bilingual conference “Assessing 
language and (inter-) cultural competences in Higher Education” in Finland, the 
University of Turku,30
6.http://scholarworks.umass. 
ТУРИЗМ РИВОЖЛАНИШИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
 
Ғаффорова Наргиза
1-босқич 106 гуруҳ Меҳмонхона хўжалигини 
 ташкил этиш ва бошқариш таълим йўналиши талабаси. 
Илмий раҳбар: Ботирова Х.О 
 
Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар 
ўтказилмоқда. Мамлакатимиз раҳбари томонидан кўплаб фармонлар имзоланди. 
Хорижлик сайёҳларга кўплаб шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Шуни айтиш 
лозимки, шу йилнинг 1 февралидан эътиборан, 45 давлат фуқаролари учун 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан, 30 кунлик муддатда 
визасиз режим белгиланди. Шу билан бирга 76 та давлат фуқаролари учун виза 
режими соддалаштирилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Давлат 
хавфсизлик хизматининг 2019 йилнинг 1 февралидан электрон кириш визаси 
олувчи мамлакатлар рўйхатини кенгайтириш, 15 мартдан эса 30 кунлик амал 
қилувчи электрон визалар турлари (икки марталик, консуллик йиғими 35 АҚШ 
доллари миқдорида; кўп марталик консуллик йиғими 50 АҚШ доллари 
миқдорида) туризмни жорий қилиш, шунингдек алоҳида хорижий фуқаролар 
гуруҳларига қўшимча визалар тоифасини йўлга қўйишга оид таклифлар қабул 
қилинди. 
Ўзбекистоннинг миллий-маданий тикланиши шароитида ички туризмнинг 
роли тобора ортиб бормоқда. Шунинг учун Ўзбекистон туристик 
компанияларининг режаларида унинг ижтимоий-иқтисодий ва билиш 
функцияларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш назарда тутилган, чунки бозор 
муносабатларига ўтишда айнан уларга катта зарар етади. XXI асрда Ўзбекистон 
Республикасидаги туристик фаолиятнинг асосий мақсади меҳмондўстлик 
саноатини янада ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий ва иқтисодий муҳит 
яратиш, республикамиз табиий ва тарихий-маданий салоҳиятидан самарали 
фойдаланиш асосида рақобатдош туристик хизматлар бозорини шакл-лантириш, 
унинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва экологик хавфсизлигини 
таъминлашдир. 


~ 268 ~ 
Дарҳақиқат, мазкур тармоқ иқтисодий тараққиётнинг муҳим манбаи 
ҳисобланиб, ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, бандликни таъминлаш, аҳоли 
фаровонлигини оширишда ўзига хос ўрин тутади. Ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш 
ва рағбатлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар Қашқадарё вилоятида ҳам 
ижобий натижани бермоқда. Яъни аниқ мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар 
туфайли туризмнинг энг илғор инфратузилмаларини шакллантиришга эътибор 
қаратилмоқда. 
Юртимизда сайёҳлар эътиборига ҳавола этадиган, ҳали тўла-тўкис 
ўрганилмаган жуда катта захиралар мавжуд. Улардан бугунги тезкор тараққиёт 
даврида фойдаланмаслик ёки ушбу қувватларни ишга солмасликни ҳеч нарса 
билан оқлаб бўлмайди.
Дунё тобора ўзаро боғланиб, саёҳат ва туризм саноатига эътибор қарата 
боргани сари ушбу соҳани ривожлантириш учун инновацион бизнес моделлари 
муҳим аҳамият касб эта бормоқда. Энг яхши амалиётлар ва жорий тамойиллардан 
воқиф бўлиш Ўзбекистон каби мамлакатларга туризм соҳасида энг мақбул 
қарорлар қабул қилишни давом эттириш имкониятини беради. 
Туризм бугунги кунда сердаромад соҳа аҳолининг иш билан бандлиги ва 
мамлакатнинг 
интеграциялашувидаги 
аҳамияти 
юқори 
экан 
уни 
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади: 

Туризм ривожланишига хизмат қилувчи халқаро ташкилотларга аъзо 
бўлиш; 

Туризм ривожланишига хизмат қилувчи инфратузилмани халқаро 
стандартлар даражасига етказиш; 

Халқаро туристик ярмаркаларда турмаҳсулотлар билан иштирок этиш ва 
миллий брендга эга бўлишга эришиш; 

Миллий туристик маҳсулотлар ҳақида халқаро ҳамжамиятга маълумот 
етказишни тизимлаштириш; 
Туризм ривожланишига хизмат қилувчи ташкилий ва ҳуқуқий базани 
такомиллаштириш.

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish