ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

13.
 
Гигиена обучения и воспитания детей и подростков (сборник научных 
трудов). – (Под. Ред. М.С.Арутюновой, М.Зияева) Т.: 1996.
Глухов В.И. Физическая культура и формирования здорового образа жизни. 
Киев.: «Здоровья» 1989. 
СУРХОНДАРЁДА ҚИЗЛАР СПОРТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ,
 
Амонова Хилола Боходир қизи жисмоний маданият факультети талабаси 
Илмий раҳбар: Даниева .Я.Ч 
 
Мамлакатимизда жисмоний тарбия умумхалқ жисмоний маданиятига 
айланиб бораётган бир пайтда жисмоний маданиятни айниқса талаба-қизлар 
жисмоний маданиятини эскича қарашлардан халос этиш, уни замонавий 
асосларда янгича мазмун ва билимлар билан бойитиш мутахассислар ҳамда ёш 
олимлар олдида турган мухум масала ҳисобланади. 


~ 194 ~ 
Қизларимиз бугун мамалакатимизнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий 
ҳаётидаги янгиланиш жараёнларида фаол иштирок этмоқда, оила ва жамият 
равнақига даҳлдорлик ҳисси билан яшамоқда. Бу давлатимиз раҳбари 
раҳномолигида қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаталарини ҳар томонлама ҳимоя 
қилиш йўлида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларнинг ёрқин 
самарасидир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2004 йил 25 майда 
қабул қилинган “Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-
қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармони асосида 
Республикамизда қизларга ўз салоҳиятини намоён этиши учун шарт-шароитлар
яратиб бериш билан бирга оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ишларига 
алоҳида эътибор қаратилди. 
Спорт инсонни меҳнатга ва ўзига зарурий фаолиятларга тайёрловчи 
воситалардан бири ҳисобланади, нафосат ва одоб-аҳлоқ тарбияси бобида, 
байналминал алоқаларни мустаҳкамлаш ва уларни ривожлантиришда муҳим 
восита ҳисобланади. Бир пайтлар атоқли адибимиз Абдулла Қаххор таъбири 
билан айтганда “Ховуздан эгилиб бир пиёла сув ололмайдиган”, танбаликка 
мойил қизлардан фарқли ўлароқ, бугунги кунда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом 
қизларимиз сафи кундан-кунга кенгайиб бораётганлигини таъкидлаш жоиз. 
Айниқса, сўнгги йиллар ичида қизларимизнинг маънавий дунёси, ақлий ва 
жисмоний салоҳияти юксала бошлаганлиги ҳам айни ҳақиқат. 
Соғлом турмуш, навқиронлик ва гўзаллик спорт билан шуғулланишни тақазо 
этади. Бугун қизларимиз мана шу ҳақиқатни спортнинг жисминий ва руҳий 
баркамолликда муҳим ўрин тутишини тобора теран англаб етмоқдалар. Буни 
спотрчи қизларимиз сафи кенгайиб бораётганида ҳам кўриш мумкин. Бугунги 
кунда халқимизнинг спортга нисбатан қарашлари ижобий томонга ўзгариб, 
қизларимизни спортнинг барча турлари билан шуғулланишларини тўғри қабул 
қилмоқда. Спортнинг қизлар саломатлигини мустаҳкамлашга, ўз навбатида 
уларнинг репродуктив саломатлигига ижобий таъсир этишини аҳолимиз тушуниб 
етмоқда. Жисмоний машқлар, айниқса спорт турлари қизларнинг жисмоний 
баркамол бўлиши, соғлом она бўлиб, соғлом фарзандни тарбиялаб етказишларида 
энг муҳим омиллардан биридир.
Шу билан бирга эришилаётган ютуқлар қаторида ҳал қилиниши лозим 
бўлган долзарб вазифалар ҳам анчагина. Муаммоларни келтириб чиқарган 
омилларни атрофлича ўрганган ҳолда, оила институтини мустаҳкамлаш, соғлом 
турмуш тарзини тарғиб қилиш, қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини 
янада юксалтириш чоралари кўрилиши лозим. Ўқув муассасаларида бу ишларни 
янада жонлантириш, маҳаллалар ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар 
ҳамкорлигида хотин-қизлар спортини ривожлантириш масалалари ҳам доимий 
эътиборда бўлиши керак. 
Маълумки, саломатликни асраш ва мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли - 
спорт билан шуғулланишдир. Сурхондарёда бу масалага катта эътибор 
қаратилмоқда. Нафақат Термизда, балки чекка туманларда ҳам энг замонавий 
спорт мажмуалари барпо этиш, уларда қизлар ҳам спорт билан шуғулланиши 
мумкин. Айниқса, қизлар бўлғуси оналарнинг жисмоний тарбия ҳамда спорт 
билан мунтазам шуғулланиши ниҳоятда аҳамиятлидир. Барча туманларда бадиий 


~ 195 ~ 
гимнастика, стол тенниси ва бадминтон тўгараклари фаолияти эътибордан четда 
қолмаслиги керак. Қизларларимизнинг Ўзбекистон Олимпия ҳаракатида иштирок 
этиш имкониятини кенгайтириш мақсадида Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида 
“Аёл ва спорт” комиссияси ташкил этилган бўлиб, халқаро, республика 
шунингдек, вилоят ва туманлардаги кўплаб мусобақалар айнан қизлар учун 
ташкил этилмоқда. Бу соҳада амалга оширилган ишлар ўз натижасини бермоқда. 
Ҳозирда вилоятимизнинг шаҳар ва қишлоқларида яшаётган қизлар ҳам жисмоний 
тарбия ва спорт билан шуғулланмоқдалар. 
Жойларда, биринчи навбатда, қишлоқларда қизларни спорт билан 
шуғулланишига жалб қилиш масаласи синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда. 
Чунки, бу уларни жисмоний ва маънавий тарбиялаш йўналишларидан биридир. 
Қишлоқларда бадиий ва спорт гимнастикаси каби замонавий спорт турлари янада 
ривожлантирилмоқда. Бунда кам таъминланган оилалар қизларнинг спорт билан 
шуғулланиши учун керакли спорт кийими ва жиҳозлари билан таъминлашга 
алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хулоса қилиб айтганда, вилоятимизда соғлом 
турмуш тарзини шакллантириш ва тарғиб қилиш, турли хасталикларни олдини 
олиш, қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш 
борасидаги кенг кўламли ишлар барча йўналишларда коплекс равишда барча 
мутасадди ташкилотларнинг фаол иштирокида амалга оширилмоқда. Бу эса, 
давлатимиз раҳбари мамлакатимиз аҳолиси, биринчи навбатта, қизлар
саломатлигини яхшилаш борасида доимий ғамхўрликнинг самарасидир. Чунки, 
ватанимиз келажаги ана шундай соғлом қизлар ҳамда оналарга боғлиқдир. 

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish