ҚИРҚ олтинчи илмий-амалий конференцияси материаллари



Download 6,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/185
Sana08.06.2022
Hajmi6,93 Mb.
#644261
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   185
Bog'liq
Talabalar konferensiyasi 2020.05.22

 
Adabiyotlar: 
1.
“O‘quv qo‘llanma”. - M.: Sovet sporti, 2005 .-- 142 p. 
2.
“Psixologiya atlas” Moskva 1989
 
3.
A. Abdullayev Sport jismoniy tarbiya nazariyasi va uslubiyoti “Toshkent” 
-2016
 
4.
F.T. Miravmedov, J.S. Sobirov Trenerlik metodikasi Toshkent-2017 
“Faylasuf”
 
 
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИНГ ҚАРОР ТОПИШИГА ТАЪСИР 
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
 
Абдураимов Шахбоз
жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси хамда методикаси 
мутаҳассислиги 2-босқич магистранти 
Илмий рахбар: п.ф.н Дониева Яркиной. 


~ 189 ~ 
Инсон дунёга келар экан, бахтли бўлишни орзу қилади ва унга интилади. 
Бахт - кенг қамровли тушунча бўлиб, инсон ҳаётининг мазмуни ҳисобланади. 
Инсоннинг бахтли ҳаёт кечиришини таъминловчи омил - бу унинг соғлом турмуш 
тарзидир. 
Турмуш тарзининг ўзи нима? Соғлом турмуш тарзи носоғлом турмуш 
тарзидан қандай хусусиятларига кўра фарқ қилади? 
Турмуш тарзи- бу инсоннинг маълум мақсад асосида ўзининг яшаши, ҳаёт 
кечириши учун зарур бўлган турмуш шароитларини ўзлаштириш усули.
Турмуш тарзини инсоннинг айрим одат, кўникма ва малакаларни 
ўзлаштириш усулига кўра соғлом ва носоғлом турмуш тарзи сифатида икки 
гуруҳга ажратиш мумкин. 
Соғлом турмуш тарзи деганда қуйидагиларни эътиборга олиш зарур: 
-
фаол жисмоний ҳаракат қилиш, чиниқиш, жисмоний тарбия ва спорт 
билан шуғулланиш; 
-
кун тартибини оқилона режалаштириш ва унга доимо амал қилиш; 
жисмонан ва руҳан толиқишга йўл қўймаслик; ақлий ва жисмоний меҳнатни 
гигиеник талаблар асосида тўғри режалаштириш; 
-
тўғри ва сифатли овқатланиш; 
-
шахсий ва умумий гигиена талабларига риоя қилиш; 
-
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик маданиятга эришиш; 
-
юқумли касалликлар, жароҳатланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг рўй 
беришини олдини олиш; 
-
тўғри жинсий тарбия олиш; 
-
психогигиена талаблари (ҳаддан ташқари асабийлашиш ва 
ҳаёжонланишнинг олдини олиш) га амал қилиш; 
-
зарарли одатларга берилмаслик (тамаки маҳсулотларини истеъмол 
қилмаслик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка йўл қўймаслик ва ҳ.к.). 
Юқоридаги мезонларга асосланиб, қуйидаги тўхтамга келиш мумкин: 
соғлом турмуш тарзи – бу инсоннинг ҳаёти ва саломатлиги хавфсизлигини 
таъминлашга хизмат қилувчи кўникмаларга эга бўлиш асосида ҳаётий фаолиятни 
йўлга қўйиш ҳамда саломатлигини юқори даражада бўлишига эришишни 
таъминловчи ижтимоий ҳодисадир. 
Соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш инсоният тарихининг барча
замонларида ҳам энг муҳим устивор муаммоларидан ҳам бири бўлиб келган. 
Тарихий қилиб анъаналарга содиқ қолган ҳолда соғлом, баркамол авлодни
тарбиялаб барчага етказишга алохида эътибор берилмоқда. Шунинг ҳам учун
Республикамизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш устида катта
имкониятлар яратиб берилаяпти. 
Комил инсон тарбияси – бу таълим – тарбия жараёнида орқали амалга 
оширилади ва педагогика асосида таркиб топтирилади. Бунинг учун қуйидаги 
манбаларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш, ўзлаштириш ва уларни ўз турмуш 
тарзимизда жорий этишимиз лозим 
XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида яратилган педагогик 
асарларда соғлом турмуш тарзи масалаларининг ёритилишини таҳлил қилиш 


~ 190 ~ 
натижалари, ушни кўрсатдики, мазкур даврда яратилган асарларнинг аксариятида 
боланинг жисмоний жиҳатдан соғлом этиб тарбиялашга аҳамият қаратилган..
Жумладан маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг қуйидаги фикрини 
алоҳида қайд этиб ўтиш ўринли: «Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи 
инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ, ўргатмоқ учун 
инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир». Мазкур фикр ўша даврда ҳам инсон
саломатлиги масаласининг диққат марказда бўлганлигини англаш билан бирга 
бугунги кунда муҳим қийматга эга эканлигини кўрсатади. 
Абдурауф Фитрат ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил 
этиш, шахснинг саломат ва бақувват қилиб тарбиялаш алоҳида аҳамият касб 
этишига урғу беради. Унинг «Раҳбари нажот» асарининг «Бола тарбияси» номли 
бобида бадан тарбияни ташкил этиш борасидаги қуйидаги фикрлар илгари 
сурилган: «Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. 
Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ 
яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига ҳалал тегса, у киши 
ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади». 
Юқоридаги 
соғлом 
турмуш 
тарзини 
шакллантиришга 
бўлган 
муносабатлардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, инсон бор экан унинг 
саломатлиги, айниқса, ўсиб келаётган авлодни жисмоний жиҳатдан бақувват 
қилиб, фавқулодда рўй бериши мумкин бўлган ҳар қандай вазиятларга тайёрлаш 
масаласи доимо халқ эътиборида бўлган ва ҳар бир даврда мазкур масалага ўзига 
хос тарзда ёндошилган 
Соғлом турмуш тарзини белгиловчи асосий кўрсаткич ва уни аниқлаш 
мезонлари 
Турмуш тарзи – инсонларнинг ўзида маълум ғояни ифода этувчи ҳамда 
турғун, барқароролик хусусиятга эга бўлган ҳаётий фаолиятининг муайян шакли 
саналади. 
Инсонларда соғлом турмуш тарзининг қарор топиши, унинг соғлом 
турмуш тарзи борасидаги асосий назарий билим ва кўникмалар билан 
қуролланиш даражасига боғлиқ. 
Соғлом 
турмуш 
тарзини 
талабалар 
уртасида 
шакллантириш 
кўникмаларининг шаклланганлик даражасига мувофиқ улар: А, Б, В тарзда 
гуруҳларга ажратилади. 
Хўш, кун тартибининг ўзи нима? У қандай ташкил қилинади?
Кун тартиби – инсон томонидан ташкил этиладиган турли фаолият: меҳнат 
қилиш, дам олиш, овқатланиш, фаол ҳаракат қилиш, спорт билан шуғулланиш ва 
ҳоказоларнинг маълум вақтларда тартиб билан кетма-кет бажарилишидир. 
Табиийки, кун тартиби ҳамма учун бир хил бўла олмайди. У кишининг ёши, 
касби, соғлиги, иш қобилияти ва турмуш шароитига қараб белгиланади. 
Бироқ, барчанинг бажариши зарур бўлган умумий талаблар борки, буларга 
қуйидагилар: кун тартибида ақлий ҳамда жисмоний меҳнатнинг мутаносиблигига 
эришиш, меҳнатнинг ўз вақтида дам олиш билан алмаштирилиб туриши, вақтида 
овқатланиш, барвақт уйқуга ётиш ва ўриндан туришга одатланиш каби 
ҳаракатлар киради.


~ 191 ~ 
Кун тартиби инсоннинг бутун умри давомида амал қилиниши талаб 
этиладиган мураккаб жараён. Инсоннинг соғлом ёки носоғлом турмуш тарзига эга 
бўлиши ҳам кун тартибининг тўғри ёки нотўғри уюштирилишига боғлиқ. 
Тўғри, оқилона уюштирилган кун тартиби организмнинг ҳар томонлама 
-
тўғри ривожланиши; 
-
ироданинг мустаҳкамланиши; 
-
меҳнат унумдорлигининг ошиши, ишчанлик қобилиятининг
узоқ вақт сақланиши; 
-
касалланишнинг олдини олиши (ва ҳоказо)га ижобий таъсирини 
кўрсатади. 
Аксарият болалар вақтларини нотўғри ўтказадилар, натижада улар доимий 
равишда вақт танқислигидан азият чекадилар, ҳар бир ишни шошилиб 
бажарадилар, овқатни яхши чайнамай истеъмол қиладилар, уйқуга кеч ётадилар, 
эрталаб барвақт турмайдилар ва тоза ҳавода сайр қилиш ўрнига 5-6 соатлаб 
телевизор кўрадилар.
Болалик, ўсмирлик давридан бошланган чиниқтириш машғулотлари 
айниқса фойдалидир. Ҳар бир киши организмни мустаҳкам режимга ўргатиши 
зарур. Бадантарбия, очиқ тоза ҳавода сайр қилиш, спорт ўйинларида иштирок 
этиш каби чиниқтирувчи машғулотлар билан шуғулланиш – узоқ умр ва 
саломатликни таъминловчи омиллардандир. 
Ҳаво ваннасидан йил фаслларининг исталган вақтида, исталган шароитида 
ҳамма ёшдаги кишилар фойдаланишлари мумкин. Ҳаво ваннасини очиқ ҳаво, соя-
салқин жой, айвонда ҳамда ҳарорати 20 С бўлган шароитда қабул қилиш мақсадга 
мувофиқ. Ҳаво ваннасини йилнинг иссиқроқ вақтида қабул қилиш яхшироқ. 
Биринчи ҳаво ваннасининг муддати 58 дақиқадан ошмаслиги керак. 
Кейинги кунларда бу муддат 1-2 дақиқага узайтирилиб, секин-аста 1-2 соатга 
етказилади. Ҳаво ваннасини чопиш, юриш ҳаракати, енгил жисмоний машғулот 
билан биргаликда олиб бориш фойдалидир. Ундан кейин қабул қилинган душ 
саломатликка яхши таъсир кўрсатади. Ҳаво ваннаси организмнинг модда 
алмашиниш жараёнини тезлаштиради, асабни мустаҳкамлайди, юрак қон-томир 
тизими ишини яхшилайди. 
Қуёш ваннасини дарё, денгиз бўйларида, алоҳида қурилган жойларда, 
сайҳон ерларда, чўмилиш жойларида ёзнинг иссиқ кунлари соат 8 дан то 11 гача, 
ҳаво мўътадил кунлари соат 11 дан то 13 гача бўлган вақт оралиғида қабул қилиш 
тавсия этилади.
Қуёшда биринчи марта тобланиш 5-7 дақиқадан ошмаслиги керак. 
Кейинчалик секин-аста бу муддатни 30 дақиқага етказиш мумкин. Қуёш нурида 
тобланиш вақтида бошни сояда тутмоқ лозим. Ваннадан кейин 10-15 дақиқа дам 
олиш, кейин чўмилиш ёки совуқ душ қабул қилиши керак. 
Сув билан чиниқиш организмга тез ва самарали таъсир этувчи омиллардан 
ҳисобланди. 
Сув организмни ташқи муҳитнинг турли хилдаги ҳарорат ўзгаришларига 
ўргатади, нафас олиш ва қон айланишни яхшилаб, модда алмашувини 
кучайтиради. Сув ваннасини қабул қилиш учун эрталабки бадантарбиядан кейин 
бошдан сув қуйиш ва танани ҳўл сочиқ билан артиш лозим. 


~ 192 ~ 
Ўсмирларнинг жисмоний ривожланишига, фақат тана вазни, бўйи, боши ва 
кўкрак айланасига қараб эмас, балки гавда тузилиши, қадди-қомати, оёқ кафти 
ҳажмига қараб баҳо бериш мумкин. 
Қадди-қомат – тана ва бошни унча зўриқтирмасдан эркин тутиш билан 
характерланади. Умуртқа поғонасининг қийшайиши қоматнинг нотўғрилигидан 
далолат беради ва бу умуртқа поғонасининг ёмонлашуви ҳамда бошқа салбий 
оқибатларга олиб келади. Кўпинча қоматдаги нуқсонларнинг қуйидаги турлари 
учрайди: букчайган, юмалоқ орқа, ясси орқа, эгарсимон орқа.
Бундай болалар кун тартиби борасида тушунчаларга эга эмасликлари ёки 
нотўғри тузилган кун тартибига амал қилишларини эътироф этадилар. 
Бироқ қатъий айтиш мумкинки, ҳар бир ўқувчи кун тартибига амал қилса, 
уйқу, меҳнат, овқатланиш, телевизор кўриш, спорт билан шуғулланиш, дарс 
тайёрлаш, шунингдек, уй ишларини бажаришга ёрдамлашиш учун ҳам вақт топа 
олади. Фақатгина кундалик фаолиятни тўғри режалаштира олиши лозим. 
Кун тартибини тузишда қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия қилинади: 
-
турли фаолиятни ташкил этиш вақти, уларнинг энг маъқул давомийлиги, 
бир-бири билан навбатлашуви ва вақтини аниқлаш; 
-
дам олиш вақтини иложи борича очиқ ҳавода ўтказиш; 
-
ўз вақтида сифатли овқатланиш; 
-
тўлақонли уйқу, гигиеник маданиятнинг шаклланиши. 
И.П.Павлов организмнинг ташқи муҳит билан уйғун, бир бутун ҳолда 
ривожланишини қайд этиб ўтади. Ушбу уйғунлик, шунингдек, барча аъзолар 
фаолиятини марказий асаб тизими системаси бошқариб туради. Жисмоний 
машғулотни ташкил этиш у ёки бу мускуллар гуруҳига таъсир қилмай балки 
яхлит организм ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Доимий, узлуксиз равишда 
бажариладиган жисмоний ҳаракат киши соғлигига яхши таъсир этади.
Чунончи, модда алмашинуви яхшиланади, организм тўқималари озиқ 
моддаларни яхши ўзлаштиради, парчаланган моддалар организмни тезроқ тарк 
этиши кузатилади. Шунингдек, юрак чиниқади ва янада чидамли бўлади. 
Бадантарбия, гимнастик машғулотлар орасида туризм ва спорт жисмоний 
ҳаракатнинг турли шакллари ҳисобланиб, улар орасида энг асосийси ва кенг 
тарқалгани - эрталабки бадантарбия машғулотидир. 
Эрталабки бадантарбия машғулотлари билан барча ёшдаги кишилар 
шуғулланишлари мумкин. 
Хулоса килиб шуни айтишимиз мумкинки, инсон камолотининг 
ривожланиши ва юксалиши кишиларнинг бунёдкорлик фаолияти, уларнинг ақл-
заковати, фидокорона меҳнати билан бевосита боглиқдир. Бошқача қилиб 
айтганда, кишиларнинг маънавий қиёфаси ўзларининг қўлидадир.. Бу йиллар 
давомида биз эришган энг катта ва энг муҳим ютуқ – бу аҳолининг фаоллиги 
ошаётгани, ҳаётимизни ислоҳ этиш ва янгилаш зарурлигига, мамлакатимизнинг 
келажагига бўлган қатъий ишончдир. Юқорида айтилганлардан яққол кўриниб 
турибдики, маънавий баркамол инсон жамият тараққётининг қудратли кучидир. 

Download 6,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish