«iqtisod-moliya»


Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет



Download 2,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/84
Sana22.02.2022
Hajmi2,29 Mb.
#84834
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84
Bog'liq
davlat moliyasini boshqarish

5.2. Давлат бюджети ва маҳаллий бюджет 
Маҳаллий бюджетлар умумдавлат иқтисодий ва ижтимоий ва-
зифаларини амалга оширишда, биринчи навбатда, давлат маблағ-
ларини тақсимлаш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш-
да муҳим аҳамиятга эга. Улар маҳаллий ҳокимиятнинг фаолият 
кўрсатишларида молиявий манба бўлиб, давлатнинг ижтимоий сиё-
сатини жойларда амалга оширишда асосий рол ўйнайди. Ўзбекис-
тон Республикасининг мустақилликка эришиши ва ижтимоий йў-
налтирилган бозор иқтисодиёти сари йўл тутиши даврида бюджет-
нинг ва маҳаллий бюджетларнинг республикани ижтимоий-иқтисо-
дий ривожлантиришдаги роли янада ошди. Аҳолини ижтимоий ҳи-
моялаш мақсадида бюджетдан кўп миқдорда маблағ талаб қилинади, 
ушбу маблағларни бериш маҳаллий бюджетлар томонидан амалга 
оширилади. Шундай экан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллан-
тириш ҳозирги бозор иқтисодиётига ўтиш даврида республика ва 
унинг ҳудудларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда бюджет тизимида олиб борилаётган ўзга-
ришларнинг марказида Давлат бюджети даромадларини тўлиқ ва ўз 
вақтида тушириш, республика ва маҳаллий бюджетлардан молия-
лаштириладиган иқтисодий-ижтимоий соҳа харажатларини режа-
1
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. //Халқ сўзи. 
2000 йил, 14 январь. 4-модда. 


81 
лаштиришда ва харажатларни молиялаштиришда янги шакл ва 
усуллардан самарали фойдаланиш, бюджетдаги тақчилликни ўси-
шига таъсир кўрсатувчи сабабларнинг олдини олиш, иш ҳақи ва на-
фақаларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш, шунингдек, бюджет 
маблағларидан фойдаланиш жараёнида бюджет интизомига риоя 
этиш масалалари туради. 
Бюджетнинг қайси даражада эканлигидан қатъи назар унга уч 
жиҳатдан ёндашиш мумкин: 

иқтисодий категория сифатида; 

моддий маънода; 

ҳуқуқий категория сифатида. 
Бюджет иқтисодий категория сифатида турли бюджет фонд-
ларини шакллантириш, тақсимлаш, фойдаланиш пайтида юзага ке-
лувчи ва рўёбга чиқувчи иқтисодий муносабатлардир. 
Бюджет моддий маънода тегишли даражадаги давлат ва ма-
ҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятини таъминловчи, улар олдига 
қўйилган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий вазифаларни бажариш им-
конини берувчи марказлаштирилган пул маблағлари фондидан ибо-
ратдир. Давлат томонидан режалаштирилган тадбирларни бюджет 
ҳисобидан молиявий таъминлаш деганда бюджетнинг айнан ана шу 
моддий маъноси кўзда тутилади. 
Бюджет ҳуқуқий категория сифатида тегишли ҳудуд доираси-
да марказлаштирилган пул маблағларини шакллантириш, тақсим-
лаш, фойдаланишга қаратилган ва тегишли давлат ёки маҳаллий ҳо-
кимият идораси томонидан тасдиқланган, ҳуқуқий меъёрлардан 
иборат асосий молиявий режадир.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг асосий прин-
циплари қуйидагилардан иборат:

бюджет таснифи тизими, ҳисоб-бюджет ҳужжатлари ва бюд-
жет жараёни тузилишининг ягоналиги; 

бюджет тузилишининг Ўзбекистон Республикаси маъмурий-
ҳудудий тузилишига мувофиқлиги; 

турли даражадаги бюджетларнинг ўзаро боғлиқлиги; 

Давлат бюджетининг баланслилиги; 

давлат даромадларини аниқ манбалар бўйича ва харажатлари-
ни йўналишлари (моддалари) бўйича режалаштириш; 

Давлат бюджети харажатларини бюджетдан ажратиладиган 
тасдиқланган маблағ доирасида сарфлаш; 


82 

барча даражадаги бюджетларнинг мустақиллиги. 
Ҳар бир мамлакат бюджетининг таркиби, аввало, унинг давлат 
қурилишига боғлиқдир. Унитар тузумга эга бўлган мамлакатларда 
бюджет тизими икки бўғинли қурилмага — давлат бюджети ва ма-
ҳаллий бюджетларга эга бўлади. Федератив тузумга эга бўлган мам-
лакатларда (АҚШ, ГФР) оралиқ бўғин — штатлар, ўлкалар (вилоят-
лар) ва уларга мувофиқ маъмурий тузилмаларнинг штатлари мавжуд.
Давлат бюджетининг кўрсаткичлари мамлакатда марказлаш-
тирилган молиявий маблағлардан фойдаланиш ва уни шаклланти-
ришни таҳлил қилишда муҳим ўринни эгаллайди. Ўзбекистон Рес-
публикаси Давлат бюджетининг кўрсаткичлари ёрдамида мамла- 
катда тузиладиган ва давлат молиявий балансида акс эттириладиган 
молиявий ресурсларни марказлаштириш даражаси аниқланади.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети республика бюд-
жети ва маҳаллий бюджетлардан иборатдир. Давлат бюджети тарки-
бида давлат мақсадли жамғармалари жамланади. Маҳаллий бюджет-
лардан бири - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети таркибига ун-
да жойлашган туманлар, шаҳарлар бюджетлари киради.
Демак, Ўзбекистон Республикасининг бюджет тизими икки 
бўғиндан иборат: Республика бюджети, Қорақалпоғистон Респуб-
ликаси бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри бюджетлари.
Ўзбекистон Республикаси бюджети бир бутундир, яъни бюд-
жет тизими барча бўғинларга давлатнинг ягона давлат бюджетига 
кирадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент 
шаҳри, шаҳар ва туманлари бюджетларининг узвий бирлигини бил-
диради. Бюджет биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси иқти-
содий тизимининг яхлитлигини белгилаб беради. Бюджет тизими 
бутун республика ҳудудида амал қилаётган давлат даромадлари 
ҳамда умуман, республиканинг Қорақалпоғистон Республикаси, ви-
лоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқти-
содий ривожлантиришга йўналтириладиган давлат харажатлари-
нинг бир бутун тизимига асосланади. Бюджет яхлитлиги бюджетга 
доир прогнозлаштириш услубияти ва ташкил этиш бир бутунли-
гини кафолатлайди.
Бюджетнинг яхлитлилиги туфайли республика ўз тасарруфига 
пул ресурсларининг ягона марказлаштирилган фондини олади, уни 
бюджет тизимининг фақат бирор-бир бўғинига тақдим этиш мумкин 
эмас ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига бирлаштири-
ладиган барча бюджетларнинг мажмуи сифатида ифодаланади. Рес-


83 
публика бюджет тизимининг яхлитлиги ва бир бутунлиги қонун томо-
нидан мустаҳкамлаб қўйилган, унда қуйи бюджетларнинг бири юқори 
бўғинга кириши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси бюджет ти-
зимининг етакчи бўғини - республика бюджетидир. «Республика бюд-
жети - Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молия-
лаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манба-
лари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайни-
да аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари 
ва миқдори назарда тутилади»
1
. Ўзбекистон Республикаси бюджет 
тизимининг муҳим таркибий қисми маҳаллий бюджетлардан иборат 
(5-чизма).
Умумдавлат пул маблағларини бюджет звенолари ўртасида тақ-
симланишининг асосини, ҳудудий бюджетлар мустақиллиги, уларни 
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватланиши, улар даромадла-
рини ҳудудий манбалар ҳисобидан шаклланиши тамойиллари ташкил 
этади. Ушбу тамойиллардан келиб чиққан ҳолда, маҳаллий бюджет-
ларнинг даромадлари ўз даромадлари ва бошқариладиган манбалар 
ҳисобидаги даромадлардан шаклланади.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, маҳаллий бюджетлар маҳал-
лий солиқлар ва йиғимларни йиғиш ҳамда бошқаришда мустақил бўл-
салар-да, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан иш-
лаб чиқарилган тегишли меъёрий ҳужжатлар доирасида фаолият юри-
тадилар. Маҳаллий бюджетлар амалиётидаги муҳим хусусият Ўзбе-
кистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонунда бел-
гиланганидек, маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўймаслигидир. 
Давлат молия сиёсатида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва 
харажатларининг баланслилиги бюджетлараро муносабатлар орқа-
ли амалга оширилмоқда. 
Республикамизда бюджетдан молиялаштиришни амалга оши-
ришда эса марказлашмаган йўналиш асосий ўрин тутди. Яъни, ма-
ҳаллий бюджетлар харажатларининг давлат бюджети харажатлари 
таркибидаги улушининг ошиб бориши кузатилди.
1
Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги Қонуни. //Халқ сўзи. 2000 
йил, 14 январь.



Download 2,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish