Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиалининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари «Ipoteka-bank» aтб наманган вилояти филиали фаолиятини ривожлантириш йўллари Хулоса Кириш


bank oldida bir qator muammolar ham mavjud



Download 291,76 Kb.
bet11/11
Sana08.06.2022
Hajmi291,76 Kb.
#645305
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AT Ipateka bank

bank oldida bir qator muammolar ham mavjud. Ularga quyidagilar kiradi:

  • tijorat hajmining istiqbolli o’sishidan va bank foizsiz harajatlarining asosiy manbai hisoblangan, mehnat kuchlari harajatlarining o’sishi ehtimolini keltirib chiqargan, daromadga nisbatan harajatlarning tezroq o’sishi xavfi;

  • bank uchun strategik manfaatlarni kasb etuvchi, bank mahsulotlari va xizmat ko’rsatish bozorida raqobatni kuchaytirish;

  • kapital yetarliligini tartibga solish talablarini oshirish, bank sohasining xalqaro moliyaviy hisobot me’yorlariga o’tishi.

Банкнинг мақсади —Ўзбекистоннинг замонавий, инновацион ва жўшқин ривожланувчи, мамлакатнинг бутун ҳудуди бўйича барча кўринишдаги молиявий хизматларни кўрсатувчи банк мавқеини тутиб туриш ва янада мустаҳкамлашдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун банк қуйида келтирилган вазифаларнинг ҳал қилинишига эътибор қаратади:
- хизматлар бутун кўламини тақдим этишга асосланган, ҳар бир мижознинг алоҳида ўзига хос хусусиятларига қаратилган мижозлар базасини кенгайтириш;
- замонавий банк технологияларини жорий этиш;
- бизнес жараёнларни оптималлаштириш, хизмат кўрсатиш сифати ва тезлигини яхшилаш билан айни вақтда ишлаб чиқариш харажатларни камайтириш ҳисобига самарадорлик кўрсаткичларини ошириш; 
- хавф-хатарларни бошқариш тизимини такомиллаштириш; 
- ходимлар касбий салоҳиятини ривожлантириш.
Келгуси йилда банк замонавий банк технологияларга улкан инвестициялар киритишни мўлжалламоқда. Мазкур қадам янги интерфаол хизматларни жорий этиш имконини беради ва мижозларга тезкор ва кеча-кундуз хизмат кўрсатишни таъминлаб беради. Бундан ташқари, бизнес жараёнларнинг катта қисмини автоматлаштириш, банкни мажмуавий бошқариш ва самарадорлигини баҳолаш янги усулларини жорий қилиш режалаштирилмоқда.
Кейинги йил банк бизнеснинг корпоратив, тижорат ва чакана каби стратегик йўналишларини ривожлантиришни давом эттиради.
Корпоратив бизнесни ривожлантириш мижозлар базасини кенгайтириш ва таркибини сифат жиҳатдан яхшилашга, ва айниқса банк хизматлари мажмуига эҳтиёжи бўлган мумкин бўлган мижозларга урғу берилган ҳолда йўналтирилади. Ресурс базани кучайтиришда йирик пул маблағлари қолдиқлари мавжуд мижозлар, шунингдек ресурс базани диверсификация қилиш мақсадида кичик бизнесга таяниш мўлжалланмоқда. Ресурсларнинг барқарорлигини сақлаш учун юридик шахсларнинг муддатли депозитларини жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Чакана бизнесни ривожлантириш жисмоний шахслар тўловлари ва пул ўтказмалари билан боғлиқ хизматларни кенгайтиришга йўналтирилади.



Республикада жисмоний шахсларга нақд пулсиз тўловлар амалга ошириш ҳажми тезкор ошиб бораётганлиги, шунингдек электрон тижоратнинг тез суръатларда ривожланаётганлиги билан боғлиқ равишда, кейинги йилда инфокиосклар ва бошқа масофавий усуллар орқали кўрсатиладиган хизматлар қатори сезиларли даражада кенгаяди. Пул ўтказмалари бўйича хизматларни ривожлантириш мақсадида кейинги йилда миниофислар тармоғини– банкоматлар ва инфокиосклар орқали амалга ошириладиган ўзига ўзи масофавий хизмат қилиш шохобчаларини яратиш режалаштирилмоқда.


Келажакда иқтисодий ривожланиш шароитларини сақлаб қолиш учун вақтинчалик функциялар билан ишлаб чиқариш динамикагани прогнозлаштиришда топилган бахолар ёки алохида омиллар экстрополяция қилинади. Экстрополяция моделларини 5 йилдан 7 йилгача қўлланилиши кўпроқ фойдали ва яхши натижа беради. Бу усуллар узоқ муддатга қўлланилганда аниқлик даражаси камаяди.
Республикада қатъий монетар сиёсатини юритилиши, шунингдек пул агрегатларини бозор механизмлари орқали бошқариш ва уларни тартибга солиш, инфляция даражаси ва унга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича қабул қилинган тезкор чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида бахолар ўсиши паст даражада бўлиши таъминланди.
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, аҳолининг турмуш даражагани ошириш ва самарали бандлигини таъминлашда хизматлар соҳаганинг ҳар томонлама ривожланиши муҳим масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий ўсишни таъминлаш учун хизматлар соҳагани жадал ривожлантиришни энг муҳим вазифалардан бири сифатида қўйишмоқда.
Хизматлар соҳаси аҳолининг барча қатламларини қамраб олади ва жамиятда содир бўлаётган деярли барча ижтимоий-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади, бу эса мазкур масаланинг қанчалик муҳим ва аҳамиятли эканлигини кўрсатиб беради.
Молиявий хизматлар ҳажмининг ўсишига, тижорат банкларининг, уларни капиталлаштириш ва молиявий барқарорлигини оширишни ўз ичига олган молиявий фаолиятларини такомиллаштириш натижасида эришилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини кредитлашнинг такомиллашган механизми, истиқболли инвестиция лойиҳаларини кредитлашни кенгайтириш, шунингдек янги электрон тўлов технологияларини жорий қилган ҳолда молиявий ташкилотларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш молиявий хизматларнинг ўсишига таъсир кўрсатган бошқа омиллар бўлди.
Хулоса


Бугун мамлакат молия-банк тизимидаги ҳамма ўзгаришларга зудлик билан мослашиш, мижозларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан доимо хабардор бўлиш ва уларни ҳисобга олиш зарур.
Банкнинг истиқболдаги ривожланиши ислоҳотларнинг қуйидаги асосий йўналишларига қаратилади:
- максимал даражада мижозга йўналтирилганлик, бунда банк ўзининг ҳар бир мижозининг молиявий хизматларга бўлган эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга ва шу билан бирга мижоз муносабатларининг ҳар бир тўпламидан олинадиган даромадни кўпайтиришга интилади;
- бизнесни диверсификациялаш ва янги банк маҳсулотларини татбиқ этиш, банк фойдасида салмоқли ҳиссага эга таянч бизнес йўналишларини аниқлаш;
- банкнинг пассив базаси тузилмасида корпоратив мижозлар улушини кўпайтириш, фаол база тузилмасида – юқори даромадли таркибий қисмларни - аҳолига ва кичик бизнес субъектларига кредитларни кўпайтириш;
- банкдаги жараёнларни оптималлаштириш, бу бошқариш даражасини оширади, харажатларни камайтиради, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди; жараёнларни оптималлаштириш асосий бизнес жараёнларни қайта кўриб чиқишни ва иш усулларини кенг миқёсда маълум бир шаклга келтиришни назарда тутади.
Шу билан бир вақтда, банкнинг бугунги кундаги фаолияти айрим камчиликлар билан боғлиқ, уларни бартараф этмасдан, унинг ривожланиш салоҳиятини амалга ошириш тўғрисида гапириш мумкин эмас. Шулар жумласига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- банкнинг рақобат соҳасидаги энг муҳим устунликларидан фойдаланишда паст даражадаги самарадорлик: сотиш тармоқлари ва мижозлар базаси, бу мижозлар билан ишлаш етарли даражада ташкил этилмаганлиги ва сотиш салоҳиятининг етарли даражада ривожланмаганлиги билан боғлиқ;
- автоматлаштирилган банк тизими, у замонавий талабларга жавоб бермайди;
- халқаро молиявий институтлар билан йўлга қўйилган алоқаларнинг ва ҳамкорликнинг етарли даражада эмаслиги;
- мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилишнинг мураккаблаштирилганлиги, амалиёт хавфининг ошиши ва филиаллар тармоқларининг янада ривожланиши муносабати билан амалиёт чиқимларининг кўпайиши.
Замонавий тараққиёт жараёнлари иқтисодчи кадрлардан макроиқтисодий назария ва энг замонавий макроиқтисодий консепсиялар билан яхши таниш бўлишини, макроиқтисодий таҳлил малакасига, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш кўникмаларига эга бўлишни талаб этади. Шу сабабли ҳам макроиқтисодий жараёнларнинг кечиши қонуниятларини, макроиқтисодий муаммоларни, макроиқтисодий сиёсат юритган ҳолда уларни эчиш йўлларини турли моделлар воситасида мантиқий изчилликка амал қилган ҳолда ўрганиш долзарб вазифадир.
Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таҳлил қилиш, миллий иқтисодиёт ривожланишидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқариш учун бир қатор иқтисодий кўрсаткичлардан фойдаланилади.

1 Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида

2 Ш.М.Мирзиёев. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси/ Халқ сўзи, 2017 йил, 16 январь.

3 Stat.uz

4 Bank ma’lumotlaridan

5 stat.uz.


Download 291,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish