ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2015, 8
зиё дини хорижий инвестиция ва кредитлар
ташкил қилди. Уларнинг тўртдан уч қисми
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир
1
.
Энди бевосита Ўзбекистон мисолида ин-
вестициялар манбаларининг таркибини таҳ-
лил қилишимиз мумкин (1-жадвал).
Ҳозирги вақтда инвестиция манбалари
сифатида ўз маблағларидан фойдаланиш
фақат нисбатан йирик, барқарор
ишлай-
диган корхоналар учун қулай бўлмоқда.
Улар одатда барқарор ёки кенгайиб бора-
диган сотиш бозорига эга бўлган корхона-
лардир. Инвестициялаш манбаи сифатида
амортизациянинг ҳатто асосий фондлар-
ни қайта баҳолаш шароитидаги роли анча
ошиб бормоқда.
Охирги пайтларда инфля-
ция суръатлари пасайиб бораётганлиги би-
лан боғлиқ равишда уларнинг роли янада
ўсмоқда.
Нисбатан янги молиялаштириш ман-
баи — асосий фаолияти ишлаб чиқариш
(кўпинча фан сиғимли маҳсулот) билан
боғлиқ бўлган кооперативлар ёки кичик
корхоналар шак лида қайта қуриш бошлан-
ганда вужудга келган корхоналар фаолияти-
нинг умумий турларидан олинган фойдадир.
Бундай корхоналар асосий фаолиятини кен-
гайтириш учун савдо-воситачилик фаолияти
билан маблағ ишлаб олишга уринадилар.
Бироқ бундай корхоналарнинг кўпчилиги
у ёки бу
тарзда тугатилади, қолганлари эса
тўлиқ тижорат фаолиятига ўтказилади ёки
кўпроқ савдо-сотиқ билан, жумладан, ташқи
савдо билан шуғулланишда давом этадилар.
Фонд биржаси умумий фаолиятга мисол
бўлиб хизмат қилиши мумкин, у битимлар-
дан йиғим орқали ўз харажатларини қоплай
олмайди (чунки қимматли қоғозлар билан
биржа битимлари бўйича оборот кам), асо-
сий даромадни бизнес-мактаблар ва семи-
нарларни ўтказишдан олади.
1
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда
туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, мо-
дернизация ва диверсификация жараёнларини
изчил давом эттириш ҳисобидан
хусусий мулк
ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл
очиб бе-
риш – устувор вазифамиздир. / Мамлакатимизни
2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси-
даги маъруза. // «Халқ сўзи», 2015 йил 17 январь.
Табиийки, ўзлик маблағлари етишмаган
шароитда корхоналарнинг асосий эътибо-
ри ташқи инвесторлар ва
инвестиция ре-
сурсларини жалб қилиш имкониятларига
қаратилган. Бу ерда ҳар бир корхона учун
хорижий инвестицияларни, биринчи нав-
батда эса, инвестиция лойиҳалари ишлан-
маларини жалб қилиш
муаммоси долзарб
бўлиб қолади.
Жами инвестицияларнинг 73% дан ортиғи
ишлаб чиқариш соҳасига ва қарийб 40%и
машина ва ускунлар харид қилишга сарф-
ланди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган
инвестиция сиёсатининг ўзига хос хусусия-
ти маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур
қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори
технологияларга асосланган янги ишлаб
чиқаришларни ташкил этишга қаратилган
инвестиция лойиҳаларига устувор аҳамият
берилаётганида намоён бўлмоқда.
2014 йилда иқтисодиётимизнинг етак-
чи тармоқларида замонавий юқори тех-
нологияларга асосланган ускуналар билан
жиҳозланган, умумий қиймати 4 млрд 200
млн долларга тенг бўлган 154 та йирик объ-
ект фойдаланишга топширилди
2
.
Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилаёт-
ган инвестицияларнинг технологик тарки-
бида ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда.
1995-2012 йилларда сарфланаётган инвес-
тицияларнинг
технологик таркиби асосий
капиталнинг пассив қисми ҳисобланган қу-
ри лиш-монтаж ишлари, биноларни қуриш
учун сарфланаётган харажатлар улуши
55,8%дан 53,2%га ёки 2,6 фоизли пунктга
камайган. Шу билан бирга асосий капитал-
га сарфланаётган инвестиция таркибида ма-
шина, ускуна, жиҳозларга сарфланган хара-
2
Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда
туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, мо-
дернизация ва диверсификация жараёнларини
изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк
ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бе-
риш – устувор вазифамиздир. / Мамлакатимизни
2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси-
даги маъруза. // «Халқ сўзи», 2015 йил 17 январь.
48
ИҚТИСОДИЁТНИНГ РЕАЛ СЕКТОРИ / РЕАЛЬНЫЙ СЕКТОР ЭКОНОМИКИ