Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва усулларини ривожлантиришнинг назарий асослари



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana12.06.2022
Hajmi0,74 Mb.
#658327
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ ВА УСУЛЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

Мавзуга оид адабиётлар
 
шарҳи
 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёв томонидан 
ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган концепциялари ишлаб 
чиқилиши, бу борада биринчи қадам сифатида Ўзбекистон Республикасининг 
ривожланиш давлат дастурлари қабул қилиниб, мазкур дастурларни ишлаб 
чиқишда молиялаштириш фонди ташкил этилиши таъкидланди. Бунда 
иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни 
инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, мамлакатимизда тадбиркорлик 
ҳиссини кучайтириш муҳим вазифаларимиздан бири эканлиги эътироф этилди 
[1]. 
Таниқли иқтисодчи олимлардан У.Шарп ҳам инвестиция фаолиятини 
фонд бозори орқали молиялаштириш механизмига алоҳида эътибор қаратади. 
Унинг фикрига кўра, қимматли қоғозларнинг даромадлилиги ва рисклилиги 
ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқага эга бўлган оқилона инвестицион стратегия 
инвестицион фаолиятни молиялаштиришнинг асоси ҳисобланади. Молиявий 
воситачилар (тижорат банклари, жамғарма ва кредит уюшмалари, кредит 
иттифоқлари, суғурта компаниялари, ўзаро ёрдам фондлари, пенсия фондлари) 
эса, корпорацияларни фонд бозоридан қўшимча маблағлар жалб қилиш 
имкониятини билвосита таъминлайди 
Фикримизча, Я.Миркиннинг фонд бозори орқали инвестицион 
лойиҳаларни молиялаштириш механизми хусусидаги фикри алоҳида илмий-
амалий аҳамият касб этади. Бунинг боиси шундаки, кўпчилик МДҲ 
мамлакатларида 
корпоратив 
акция 
ва 
облигацияларга 
қилинадиган 
инвестицияларнинг риск даражаси юқорилиги ва инвесторлар ишончининг 


“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журнали. № 4, август, 2020 йил. ISSN: 2181-1016 
 

пастлиги фонд бозорининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган асосий 
сабаблар эканлиги қатор илмий изланишларда ўз ифодасини топган. 
У.Шарпнинг инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда молиявий 
воситачиларнинг роли хусусидаги фикрига мувофик, улар инвестицион 
фаолиятни молиялаштиришнинг фаол субъектларидан бири ҳисобланади. 
Мамлакатимиз 
иқтисодчи 
олимларидан 
Д.Ғ.Ғозибеков 
“инвестицияларнинг мазмуни аниқ ва ишончли манбалардан маблағлар олиш, 
уларни асосли ҳолда сафарбар этиш, рикслар даражасини ҳисобга олган ҳолда 
капитал қийматини сақлаш ва кўзланган самарани олишдан иборат бўлади” 
каби таъриф берган [4].
Ушбу иқтисодчи олимларнинг илмий ишларида республикамизда 
инвестиция фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-назарий ва методологик 
асосларини такомиллаштиришнинг айрим жиҳатлари ёритилган. Буларнинг 
барчаси миллий иқтисодиётнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш 
манбалари ва усулларига таъсир этувчи омиллар асосида ривожланиш 
йўлларини тадқиқ этиш ва уларни молиявий таъминлашнинг илмий-назарий ва 
методологик асосларини такомиллаштириш бўйича чуқур тадқиқотларни 
амалга оширишни, буларни мамлакатимиз амалиётига тадбиқ қилиб 
инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ва усулларини 
шакллантириш жараёнларини жадаллаштириш лозимлигини талаб қилади. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish