Инвестиция фаолияти ва
инвестиция сиёсати
Режа: - Инвестиция фаолияти тушунчаси. Ўзбекистонда инвестиция фаолиятини мувофиқлаштиришда давлатнинг роли.
- Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар.
- Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг меъёрий-қонуний базаси.
- Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция фаолиятини ташкил этиш.
- Инвестиция сиёсати: унинг мазмуни, роли, асосий йўналишлари ва амалга ошириш босқичлари.
Инвестиция фаолияти - Инвестиция фаолияти деганда, инвестиция фаолияти субъектларининг инвестицияларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатлари мажмуи тушунилади.
инвестиция субъекти,
инвестиция объекти,
инвестор,
эмитент,
инвестиция ресурслари,
реинвестициялар
Инвестиция фаолиятига доир атамалар:
Инвестиция фаолиятининг субъектлари - Ўзбекистон Республикасининг резидентлари — фуқаролари (жисмоний шахслари), юридик шахслари;
- маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқарув органлари;
- хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва чет эллик юридик шахслар ҳамда фуқаролар, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий яшовчи фуқаролари;
- ҳамкорликда инвестиция фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек давлатлар ва халқаро ташкилотлар.
Инвестиция фаолияти объектлари - Моддий ва номоддий неъматлар ишлаб чиқариш объектлари инвестиция фаолиятининг объектларидир.
- Барпо этилиши ва фойдаланилиши қонун ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена, радиация, экология, архитектура-шаҳарсозликка оид ва бошқа талабларга жавоб бермайдиган, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган объектларга инвестиция киритиш таъқиқланади.
Инвестиция ресурсларига қуйидагилар киради: - пул маблағлари (шу жумладан чет эл валютаси) ва бошқа молиявий маблағлар, шу жумладан кредитлар, пайлар, улушлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар;
- кўчар ва кўчмас мол-мулк (бинолар, иншоотлар, ускуналар, машиналар ва бошқа моддий қимматликлар) ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар;
- интеллектуал мулк объектлари, шу жумладан у ёки бу турдаги ишлаб чиқариш турини ташкил этиш учун зарур бўлган, техник ҳужжатлар, кўникмалар ва ишлаб чиқариш тажрибаси тарзида расмийлаштирилган, патентланган ёки патентланмаган (ноу-хау) техник, технологик, тижоратга оид ва бошқа билимлар;
- ер участкаларига ва бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек мулк ҳуқуқларидан келиб чиқувчи бошқа ашёвий ҳуқуқлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |