International Journal of Intellectual and Cultural Heritage Volume: 2 Issue: 02


International Journal of Intellectual and Cultural Heritage



Download 496,21 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana07.01.2023
Hajmi496,21 Kb.
#898252
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12550 1 9B22D45DEBC6D630BC764E74D08F8E46A9506B9B (1)

International Journal of Intellectual and Cultural Heritage 
Volume: 2 Issue: 02 | 2022 
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314 
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich 
39 
Асарда етимларнинг ҳақ-ҳуқуқи масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Кейинги 
пайтларда етимнинг ҳақига хиёнат қилиш авж олаётгани, бу эса оғир гуноҳ эканини уқтиради: 
“Бирор киши вафот этиб, ундан бола ворис қолса, қариндошларнинг барчаси: “Бу менинг 
жигаргўшам, уни мен бағримга оламан ва тарбия қиламан” деб, бир-бирлари билан 
жанжаллашадилар ва ҳақоратлашадилар. Асли мақсадлари унинг молига эгалик қилишдир. 
Бунинг далили шуки, гўдакни ўз тарбияларига олишга расман эришганларидан сўнг, бола 
бечорага нон-ош ўрнига таёқ ва ҳақоратларни едирадилар. Кўйлак ўрнига ёқасидан олиб, 
кўчага ҳайдайдилар. Шу каби “едириб-ичириш”лардан ташқари унга кучи етмайдиган энг 
оғир юмушларни буюрадилар. Бола бу бераҳм тарбиячиларининг нишидан қўрққанидан 
хизматларни бажарадилар. Агар бажармасалар таёқлар жонларини оғритади. Бундан ташқари 
етимнинг ҳаққи ва мулкини имконлари борича ейдилар. Ва агар етим қиз бола бўлса, унинг 
маҳрини худди ўзларининг савдо маблағларидек кўриб, тасарруф қиладилар. Барча манъ 
қилинган жиноятларни қудратлари етгунча бажарадилар, Худодан қўрқмаслар, ҳеч бир 
шариат амрларига амал қилмаслар” [11]. Айрим кишилар томонидан етимнинг ҳақига 
қилинаётган хиёнат ҳоким томонидан бартараф этилиши керак деб таъкидлайди.
Аҳоли орасидаги исрофгарчилик ҳам муаллифнинг эътиборидан четда қолмайди: “Тўй 
ва зиёфатлардаги исрофгарчиликларнинг барча кўринишлари том маънода бугунги кунда халқ 
орасига ўрнашган. Уни бирон киши исроф демай қўйган, аксинча, исрофчиларни карам ва 
сахийлик соҳиблари деб айтишади, исрофгарчилик қилмайдиганларни эса зиёфатхўрлар бахил 
деб аташади. Масалан, биров дастурхон устига аҳли салаф одати деб битта нон ва таом қўйса, 
уни бағоят айблайдилар. Бугунги кунда диёримизда бир кишининг олдига турфа 
ширинликлару ичимликлар ва егуликларни чунон кўп қўядиларки, ўтиришга жой топилмас” 
[12].
Асарда “Қозилик ва раислик ишлари” ҳақида ҳам фикр юритилган бўлиб, муаллиф бу 
лавозимларни фарзи кифоя (“Фарз” шариатда қатъий тарзда буюрилган буйруқлар бўлиб, у 
одатда икки турга бўлинади: фарзи айн ва фарзи кифоя. “Фарзи айн” ҳар бир мусулмоннинг 
ўзи бажариши лозим бўлган намоз, закот, ҳаж каби амаллар. “Фарзи кифоя” эса баъзи 
мусулмонлар бажарса, бошқалардан соқит бўладиган, бошқалар бажармаса ҳам бўлаверадиган 
амаллардир.) деб атайди ва “Мажолису-л-аброр” (“Яхшиларнинг мажлислари”) китобидан 
ҳавола келтиради. бу китобнинг саксон биринчи мажлиси “Қазо баёни” деб аталиб, унда 
қозилик ишлари ҳақида қуйидагилар баён қилинган: “Қаерда қозилик ишларида ришват 
(порахўрлик) бўлса, у жойда қозилик ишлари умуман йўқ дегани. Киши пора бериб қози 
бўлса, ҳукм қилиш ишлари не бўлгай? Бас, замонимизда ҳукм қилишга ҳақли киши мавжуд 
эмасдир. Шундайки, ҳамма эшонлар қозиликни пора бирла олурлар. Порага бошқа номлар 
берурлар. Бас, қозиликни ришват бирла олишлик кўплаб шаръий ҳукмларни чиқаришнинг 
ботиллигини вожиб қилур. Чунки жуда кўп мусулмонларнинг ишлари ва ҳукмларининг 
қандай бўлиши уларнинг раъйларига боғликдир” [13].
Домла Икром ўз асарида жамиятдаги бир қатор ижтимоий-сиёсий ва диний муаммолар 
ҳақида ҳам тўхталиб, уларни тугатишни тавсия қилади. 
Биринчиси, авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш масаласи бўлиб, халқ томонидан 
уларнинг қабрини ўпиш ва сажда қилишни қоралайди ва: “Ўғрию девоналар ҳам 
тушунарларки, фақатгина “Қора тош”ни ўпиш ва фақатгина Каъбанигина тавоф қилиш 
мумкин. Аксинча айрим одамлар қабр тоши ёки тупроғга юзларини суртарларки, бу худди 
саждага ўхшар, куфрдир” [14], - дейди.
Иккинчиси, “Биби Сешанба” маросими бўлиб, муаллиф бу ҳақда: “Бизнинг аҳмоқ 
аёлларимиздан ҳар бири мазкур мажлиснинг одобларига ғоятда амал қилурлар. Биронталари 
овозларини баланд қилиб гапирмаслар. Уларнинг эътиқоди бўйича ўзи аслида йўқ бўлган, 



Download 496,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish