International Journal of Intellectual and Cultural Heritage
Volume: 2 Issue: 02 | 2022
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich
38
Домла Икром бу асарни ўқиб, “жамиятдаги барча бузуқликлар ҳукмдордан эмас, балки
ўзимизнинг нафси амморамиздан ҳосил бўлар экан”, деган хулосага келади ва халқни янги
пайдо бўлган кераксиз одатлардан воз кечиб, ўз қилмишларидан ҳушёр тортишга даъват этиш
мақсадида ушбу асарини ёзишга қарор қилади.
Домла Икром диний илмсизликни Мовароуннаҳрдаги энг катта фожеа деб атайди.
Шаҳардан ташқарида яшовчилар, яъни саҳро ва даштликларнинг аксарияти “Ла илаҳа
иллаллоҳ” (Таржимаси: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”) калимасини ҳам билмасликларидан
афсусланади [6]. Халқни билимли бўлишга чорлаб: “Қаротоғ ва Ҳисор зилзилалари
огоҳлигингиздан бўлган эмас ва ёки чигиртка ҳужумлари сизнинг тавбангиз қабул
бўлганлигиданми, қимматчилик ва қаҳатчилик сизларнинг ҳушёрлигингиздан бўлмади.
Ҳокимлар зулми ва бегоналарнинг ўпка қилиши сизни ғафлат уйқусидан уйғотмади.
Кичигингиздан тортиб каттангизгача бегоналар қўлида мутеъсиз, нега воқиф эмассиз!
Ҳамонки, одам жинсидан бўлмадингиз – азизларингиз бошқалар олдида хордирлар. Бу бало
ҳали нима бўлибди, бундан юз баробар ортиғи шуки, қози қазо (ҳукм чиқариш)ни билмас,
муҳтасиб иҳтисоб (тергов) қилолмас, муфти эса фатвога қодир эмас”, - дейди. Бу
муаммолардан қутилишнинг ягона йўли илмда эканини таъкидлаб: “Авом халқни ислоҳ
қилиш уламога вожибдир, олим учун эса толибга фарзи айн (яъни ўрганилиши ва амал
қилиниши шарт бўлган диний амаллар ва билимлар)ни токим тушуниб ёдлаганича таълим
бериши фарздир. Бу дангасаликларимиз ва бепарволикларимизнинг гуноҳи олимларга
тушади”[7], - деб фикрини якунлайди.
Ислом дини арконларидан бири намоз ўқиш бўлиб, бу даврда масжидларда намоз ўқиш
кескин камайиб кетгани ҳақида ҳам асарда муносабат билдирилади: “Шаҳардан ташқаридаги
аксарият кишлоқларда имом ва муаззин йўқ. Кўп қишлоқларнинг масжидлари ғоятда хароб
бўлган” [8]. У фикрини бир ҳикоя орқали изоҳлаб беришга ҳаракат қилади: “Эшитилдики,
қишлоқдан бир кишининг ҳўкизи йўқолиб қолди. Қанча қидирмасинлар топилмади. Охирул-
амр бир ой ўтиб, фалон ибн фалон ўғирлаган экан деган овозаси чиқибди. Қозининг ёнига
келиб (ҳўкизнинг) ўғирланганлик даъвоси қилинди. Ўғри гумон қилинган киши (ўғрилигини)
инкор қилди. Суриштирув узоқ чўзилди. Охир машварат шунга қарор топдики, фалон кун шу
қишлоқ аҳли мазкур масалага ойдинлик киритиш учун қишлоқ масжидига тўплансинлар.
Даъвогарнинг ўғирланган молининг маблағини келишиб, узсинлар, деб. Шу (йиғилиш) бўлиб
турганда бир ҳангома воқеъ бўлди. Бир киши қазойи ҳожат қилиб келиб, таҳорат қилмоқчи
бўлиб, кийимларини ечиб, тоза жойга осиш учун масжидга кирди. Кирса, масжиднинг ичи
ифлос ва ҳидланиб кетган экан. Масжиднинг ўртасида катта бир нарса ётибди, бориб
текшириб кўрса (ўша ўғирланган) мол чириб, ҳидланиб ётган эмиш. Бу
не
ажиб
ҳодиса
бўлдики, бундан бирор киши хабардор эмас, яқин орада масжидга биров яқин ҳам йўламаган.
Барча маҳалла аҳолиси шу жойда жам эдилар ва (ўлиб ётган молни) масжидга кириб
кўрдилар. Кўрсаларки, жанжалга сабаб бўлган ҳўкиз шу экан. Даъвогар ғоят хижолат бўлди ва
хусумат тугади” [9]. Шу ўринда “Садои Туркистон” газетасида Бухородаги масжидларнинг
аҳволи ҳақида ҳикоя қилувчи “Масжидда эшак боғланган” номли мақолани айтиб ўтиш жоиз.
Мақола муаллифи Бухорога саёҳат қилиш бораётганда, Карманадан 18 чақирим юқорида бир
қишлоқдаги масжидга 2 дўсти билан пешин намозини ўқиш учун киради. Масжид ичида бир
эшак ва унинг боласи ётганини кўриб ҳайратланадилар. Мулла Содиқ кўчага чиқиб, 1-2
кишидан “Масжидда намоз ўқимайдиган бўлдингизларми? Нега шунча одамдан бирор киши
намоз ўқимайди?”, - деб сўрайди. Одамлар эса: “Бизлар намоз ўқимаймиз. Чунки раис ва
қозиларимизга одам бошига 2 тангадан намоз пули тўлаймиз”, - деб жавоб берадилар. Мақола
муаллифи бу жавобни эшитиб, Туркистонда авж олган бу одат ислом динининг маркази
Бухорода ҳам амал қилаётганидан чуқур қайғуга ботади [10].
Do'stlaringiz bilan baham: |