Ключевые слова:
«Кампырдевор», Сийпанчиктепа, оборонительные укрепления,
курганы, стены, Джизакский оазис, Я.Г.Гуломов, Мохандарьинская археологическая
экспедиция, А.Р.Мухаммаджонов, Х.Мухамедов, М.Пардаев, Сийпанчиктепа, Равот,
Кургантепе, Зомин, Уратепе, Кошканд, Уяс
ҚАДИМГИ МУДОФАА ДЕВОРЛАРИ ТАРИХИДАН
Аннотация.
Қадимда ўлкани ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий ҳалқ томонидан турли
мудофаа истеҳкомлари, қўрғонлар ва деворлар қурилган. Бундай мудофаа иншоотлари
ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, жумладан Самарқанд ва Бухоро Суғдида, Жиззах ва Тошкент
воҳаларида хам қадимдан амалга оширилган. Мақолада Ана шундай мудофаа иншоотларидан
International Journal of Intellectual and Cultural Heritage
Volume: 2 Issue: 05 | 2022
ISSN: P – 2181-2306, E – 2181-2314
http://ihm.iscience.uz/index.php/ijich
62
бири Уструшона воҳасидаги, Кампирдевор ҳақида фикр юритилади. Олиб борилган
тадқиқотлар, Уструшонанинг марказий қисми илк ўрта асрларда (V-VIII) чўл ва дашт
ҳудудларида яшаган кўчманчиларнинг ҳужумларига қарши мустаҳкам мудофаа деворлари
билан ўраб олинганлигидан кўрсатади.
Калит сўзлар:
“Кампирдевор”, Сийпанчиқтепа, мудофаа истеҳкомлари, қўрғонлар,
деворлар,
Жиззах
воҳаси,
Я.Ғ.Ғуломов,
Моҳандарѐ
археология
экспедицияси,
А.Р.Муҳаммаджонов, Ҳ.Муҳамедов М.Пардаев, Сийпанчиқтепа, Равот, Қурғонтепа, Зомин,
Ўратепа, Қўшканд, Уяс.
-Кириш (Inroduction)
Ўзбекистон умумжахон цивилизицияси бешикларидан бири ҳисобланади. Бу қадимий
ва табаррук заминдан буюк алломалар, олиму уламолар, саркардалар, давлат арбоблари
етишиб чиққан. Диний ва дунѐвий илмларнинг ривожланиши ва сайқалланиши мана шу кўҳна
заминда амалга ошган. Эрамизгача ва ундан кейинги даврларда қурилган сув иншоотлари,
ҳозирги кунгача ўз файзини, кўркини йўқотмаган тарихий обидаларимиз қадимдан биз
яшаѐтган тупроқда деҳқончилик, ҳунармандчилик маданияти, меъморчилик ва шаҳарсозлик
санъати юксак даражада бўлганидан далолат беради. Мана шундай иқтисодий, маънавий-
маданий бой ўлкага қўшни ўлкаларда яшовчи халқлар вақти-вақти билан тажовуз қилиб
тургани тарихдан маълум.
Ўлкани ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий ҳалқ томонидан турли мудофаа
истеҳкомлари, қўрғонлар ва деворлар қурилган. Бундай қурилишлар Ўрта Осиѐда, хусусан,
ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан амалга оширилган. Ана шундай мудофаа
иншоотларидан бири “Кампирдевор”дир. Бу девор қолдиқлари Самарқанд ва Бухоро Суғдида,
Жиззах ва Тошкент воҳасида қайд этилган ва ўрганилган. Ушбу кичик мақолада
Уструшонанинг воҳа девори, Кампирдевор ҳақида фикр юритамиз.
Қадимги Уструшона ҳудудида асосий археологик тадқиқотлар XX асрнинг биринчи
чорагидан бошланиб бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Тарихан қисқа вақт ичида бу
йўналишда салмоқли ишлар амалга оширилди. Ушбу тадқиқотлар натижасида, Уструшонада
қайд этилган ва уларнинг мажмуи тузилган археология ѐдгорликларининг 60-65 фоизи илк
ўрта асрларга оид маконлар эканлиги аниқланди.
1955 йил кузида Бухоро воҳаси атрофидаги Кампирдевор харобаларини текшириб
Тошкентга қайтаѐтган Моҳандарѐ археология экспедициясининг бошлиғи академик
Я.Ғ.Ғуломов Жиззах воҳасида ҳам Кампирдевор қолдиқлари мавжудлигини аниқлайди.
Экспедиция раҳбарининг топшириғига биноан отряд ҳодимларидан А.Р.Муҳаммаджонов 1957
йил баҳорида Жиззахдан жанубда 18 км. масофада жойлашган Такалисой бўйидаги
Такалитош деган жойдан тоғ қоя тошларига ўйиб ишланган ибтидоий суратларни,
Ҳ.Муҳамедов эса Жиззах воҳасидаги Кампирдевор ҳаробаларини текшириб ўрганадилар.
[Муҳамедов, 1961, 51-б.]
Тадқиқотлар натижасида, Жиззахнинг жанубий-шарқ томонидаги Сийпанчиқтепа
номли V-VIII асрларга оид турар жой маконидан бошланиб, Равот ҳудудидаги Қурғонтепага
қадар қарийб 20 км. масофада девор харобалари анча яхши сақлангани аниқланади.
1959 йил баҳорда Х.Муҳамедов тарафидан мазкур Кампирдевор харобаларини
текшириш давом эттирилиб, девор Равотдан нарида Зомин ва Ўратепа атрофидаги қадимги
Do'stlaringiz bilan baham: |