INTERNATIONAL SCIENTIFIC AND PRACTICE CONFERENCE ON "
INTERNATIONAL EXPERIENCE IN INCREASING
THE EFFECTIVENESS OF
DISTANCE EDUCATION: PROBLEMS AND SOLUTIONS"
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
www.iejrd.com SJIF: 7.169
1
THE ROLE OF INTEGRATION OF THEORY AND PRACTICE
IN THE TRAINING OF QUALIFIED PERSONNEL IN THE SYSTEM OF
PROFESSIONAL EDUCATION
Feruz Hasanovich Gaffarov
Doctoral student of the Institute of Pedagogical Innovations, Vocational Education Management and Retraining
of Teachers
----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- ----------
ABSTRACT
The article contains information on the essence of the Dual Education System in the educational institution and
production, the basis of the principle of connection between theory and practice of education
Keywords: professional education, integrated skills, practice, integration system.
INTRODUCTION
Бугунги кунда профессионал таълими миллий стандартлари талабларини халқаро таълим
стандартлари таснифлагичига, халқаро малака талабларига мувофиқлаштириш,
миллий малака
талабларини босқичма-босқич халқаро аналогларга мослаштириш ва эътироф этилишига қаратилган
ишларни ташкил этиш олдимизда турган долзарб вазифалар ҳисобланади. Айниқса, жамият ва шахс
тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутадиган, келажак бунёдкорлари бўлган ёш
авлодни тарбиялаш
масъулияти юкланган таълим соҳаси муттасил янгиланиш, илғор ва инновацион ғоялар билан уйғун
тараққий этишни талаб қиладиган соҳадир.
Шу маънода, касбий таълимда назарий маълумотларни амалиёт билан мустаҳкамлаш бўйича
хорижий тажрибалардан унумли фойдаланиш давр талабидир.
Назария ва амалиёт интеграция тизими ўқитишнинг ишлаб чиқариш фаолияти даврлари билан
уйғунлигини таъминлайди. Ўқувчи бир томондан, педагогика коллежларда (у
назарий билимларни
беради), иккинчи томондан, ушбу касбий компетентликни ошириш учун зарур бўлган ташкилотда
амалий таҳсил олади. Ўқишни ишлаб чиқариш фаолияти билан бирлаштирган ёш
мутахассисларнинг
олинган назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш жуда муҳимдир. Германия дуал таълимни
ташкил этишда тан олинган етакчи мамлакат ҳисобланади, бу ерда касб-ҳунар таълими тизими
ривожланган
мураббийлик, амалиётга йўналтирилган ўқув муассасаси ва кадрлар тайёрлашда
бизнеснинг фаол иштироки билан ажралиб туради. Ушбу мамлакатнинг тажрибаси бутун Европа
Иттифоқи учун намуна бўлиб хизмат қилади.
Таълим назария ва амалиёт ўртасидаги боғлиқлик тамойилига асосланади. Агар биз
интеграция тизими ҳақида гапирадиган бўлсак, унда у касбий ўқув юртидаги назарий тайёргарликни ва
ташкилотдаги ёки корхонадаги иш жойидаги амалий машғулотларни бирлаштиради. Ўқиш
даврлари
амалиёт вақтлари билан алмашади. Ушбу даврлар ўқувчининг олган мутахассислиги ва у ишлаётган
корхонанинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар хил муддатларга эга бўлиши мумкин, аммо вақт
ўлчови бўйича ўқишнинг амалий қисми камида 50% бўлиши керак.
Профессионал таълими тизими учун - амалиёт базаларини олиш, битирувчиларни ишга олиш,
рейтингни ошириш, таълим сифати, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш имконияти, ижтимоий
шериклик, замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган иш жойлари; давлат ва жамият учун – малакали
кадрлар етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш; инновацион жараёнларнинг тезлашиши муҳим
ҳисобланади.
Таълимда назария ва амалиёт интеграциясининг афзалликлари яққол кўриниб турибди, чунки бу
шаклда ўқитиш ишлаб чиқариш эҳтиёжларига имкон қадар яқинлиги, бандликнинг юқори фоизи, турли