76
УМУМИЙ ХУЛОСА
Хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, мен ушбу тадқиқот ишни юритиш
орқали ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад, вазифалари,
объекти, ўрганилганлик даражаси, кутилаѐтган натижалар,
махсус
адабиѐтларда ўрганилиши, тадқиқотнинг назарий-амалий асослари, I боб
орқали таълим жараѐнларида интерфаол методлардан фойдаланиш асосида
таълим самарадорлигини оширишнинг
илмий-назарий асослари, II боб
орқали педагогик технологиялар тараққиѐти ва таълим назарияси
муаммолари, III боб орқали таълим жараѐнларида интерфаол методлардан
фойдаланишнинг амалий асослари, педагогик жараѐнни лойиҳалаш
технологиясининг умумий моҳияти, интерфаол дарсларда ўқувчиларнинг
билув фаолиятларини ташкил этиш йўллари, интерфаол методлар ва улардан
таълим жараѐнларида фойдаланиш тажрибасидан манбалар берилган.
Шунингдек, таълимнинг интерфаол методи ва дарс самарадорлигини
ошириш муаммосини ечишга илмий ѐндашиш ўқувчиларнинг билим малака,
кўникма, шахсий сифатларини шакллантириш асосида интерфаол
усулларнинг вазифаларини ҳал этиш энг яқин кундаги мақсаддир, шу
мақсадга мувофиқ уларни амалга оширишнинг қуйидаги йўналишларини
тавсия этамиз:
-
таълим жараѐнида янги интерфаол усулларни қўллаш;
-
таълим жараѐни қатнашчиларининг интерфаол таълим
юзасидан
билим даражасини ошириш;
-
таълим жараѐнида илмий тадқиқотлар, ташкилий бошқарувни
қўллаб қувватлаш таълимдаги интерфаол усул тузимини яратиш;
-
бирлашган маълумот берувчи интерфаол усул оламини қўриш ва
ривожлантириш.
Юқоридаги тавсияларни амалиѐтга татбиқ этиш ва таълим
самарадорлигини
ошириш
мақсадида
интерфаол
методлардан
77
фойдаланишнинг энг қулай усулларини дарсларга жорий қилиш мақсадида
тажриба-синов ишларини ўтказдим ва таҳлил натижаларини бераман.
ТАЖРИБА-СИНОВ ТАҲЛИЛИ
Мен ушбу тадқиқот ишимни Қўқон педагогика коллежи ва Енгил
саноат касб-хунар коллежи II гуруҳлари ўртасида ўтказдим. 2-“A”
”Назорат”гуруҳи, 2-Б гуруҳни “Тажриба" гуруҳи этиб тайинланди.
Кузатув
натижасига кўра, гуруҳ ўқувчиларидан интерфаол усуллар ҳақидаги
билимлари текшириб кўрилди. Бунда аниқловчи тажриба натижасига кўра
касб-хунар коллежларида интерфаол таълим асосида таълимни ташкил этиш
орқали энг қулай интерфаол усуллардан фойдаланиш ва унинг
натижаларини таҳлил қилдим ва қуйидаги 3та даража асосида ўргандим.
I. Юқори даража: илғор тажриба шуни кўрсатадики, таълим
жараѐнида интерфаол усулларидан фойдаланиш таълим самарадорлигини
ошириш манбаи бўлиб, бу даражадаги ўқувчилар интерфаол методлар ҳақида
юқори маълумотга эга, дарсларда эркин, фаол қатнашдилар.
II. Ўрта даража: бунда коллеж ўқувчилари интерфаол усуллар асосида
ташкил қилинган дарсларда ўрта даражада қатнашдилар. Интерфаол усуллар
ҳақида маълумотга эга.
III. Қуйи даража: бунда ўқувчилар интерфаол усуллар ҳақида
маълумотга эга, бироқ таълим самарадорлигини оширишда бефарқ
қатнашдилар.