Интерфаол методлар


Ноанъанавий таълим моделининг методлари



Download 172,5 Kb.
bet2/5
Sana21.02.2022
Hajmi172,5 Kb.
#30039
1   2   3   4   5
Bog'liq
metodlar

Ноанъанавий таълим моделининг методлари
«КИЧИК ГУРУҲЛАРДА ИШЛАШ» методи
Кичик гуруҳларда ишлаш -Ўқитувчи томонидан берилган маълум бир топшириқни ҳамкорликда бажариш учун Ўқувчиларни кичик гуруҳларга ажратиб, берилган топшириқнинг ечиш йЎлларини ишлаб чиқишни тақозо этувчи методдир.
Ушбу метод қЎлланилганда Ўқувчи кичик гуруҳларда ишлаб, дарсда фаол иштирок этиш ҳуқуқига, бошловчи ролида бЎлишга, бир-биридан Ўрганишга ва турли нуқтаи-назарларни қадрлаш имконига эга бЎлади.
Кичик гуруҳларда ишлаш методи қЎлланилганда Ўқитувчи бошқа ноанъанавий методларга қараганда вақтни тежаш имкониятига эга бЎлади. Чунки Ўқитувчи бир вақтнинг Ўзида барча Ўқувчиларни мавзуга жалб эта олади ва баҳолай олади.
«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг афзаллиги:

  • Ўқитиш мазмунини яхши Ўзлаштиришга олиб келади;

  • мулоқотга киришиш кўникмасининг такомиллашишига олиб келади;

  • вақтни тежаш имконияти мавжуд;

  • барча Ўқувчилар жалб этилади;

  • Ўз-Ўзини ва гуруҳлараро баҳолаш имконияти мавжуд бЎлади.

«Кичик гуруҳларда ишлаш» методининг камчиликлари:

  • кучсиз Ўқувчилар бЎлганлиги сабабли кучли Ўқувчиларнинг ҳам паст баҳо олиш эҳтимоли бор;

  • барча Ўқувчиларни назорат қилиш имконияти паст бЎлади;

  • гуруҳлараро Ўзаро салбий рақобатлар пайдо бЎлиб қолиши мумкин.

  • Гуруҳ ичида Ўзаро низо пайдо бЎлиши мумкин.

«ДАВРА СУҲБАТИ» методи
Давра суҳбати- Ўқувчилар Ўртасида ва кичик гуруҳларда айлана стол атрофида Ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш орқали олиб бориладиган Ўқитиш методидир.
«Давра суҳбати» методи қЎлланилганда стол-стулларни доира шаклида жойлаштириш керак. Бу ҳар бир Ўқувчининг бир-бири билан «кЎз алоқаси»ни Ўрнатиб туришига ёрдам беради. Давра суҳбатининг оғзаки ва ёзма шакллари мавжуддир. Оғзаки давра суҳбатида Ўқитувчи мавзуни бошлаб беради ва Ўқувчилардан ушбу мавзу бЎйича Ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сЎрайди ва айлана бЎйлаб ҳар бир Ўқувчи Ўз фикр-мулоҳазаларини оғзаки баён этадилар. СЎзлаётган Ўқувчини барча диққат билан тинглайди, агар муҳокама қилиш лозим бЎлса, барча фикр-мулоҳазалар тингланиб бЎлингандан сЎнг муҳокама қилинади. Бу эса Ўқувчиларнинг мустақил фикрлашишига ва нутқ маданиятининг ривожланишига ёрдам беради.
Ёзма давра суҳбатида ҳам стол-стуллар айлана шаклида жойлаштирилиб, ҳар бир Ўқувчига конверт қоғози берилади. Ҳар бир Ўқувчи конверт устига маълум бир мавзу бЎйича Ўз саволини беради ва ёнидаги Ўқувчига узатади. Конвертни олган Ўқувчи Ўз жавобини қоғозга ёзиб, конверт ичига солиб қЎяди ва ёнидаги Ўқувчига узатади. Барча конвертлар айлана бЎйлаб ҳаракатланади. Якуний қисмда барча конвертлар йиғиб олиниб, таҳлил қилинади.

Download 172,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish