Юқорида келтирилган масалаларни ечиш учун интеллектуал информацион тизим қуйидаги имкониятларга эга бўлишлиги керак:
Юқорида келтирилган масалаларни ечиш учун интеллектуал информацион тизим қуйидаги имкониятларга эга бўлишлиги керак:
- Енгил ва осон моделлар асосида ва асосий кўрсатмалар аниқ бўлмаган ҳар қандай масалаларни ечиш;
- Динамик равишда ўзгариб турадиган маълумотлар билан ишлай оладиган ва қайта ишлаш даврида кириб келаётган янги маълумотларни ҳисобга оладиган бўлиш;
- Йиғилган тажриба асосида керак бўлган билимларни ажратиб олиб, тизимни ривожлантириш қобилиятига эга бўлиш;
- Умумий сақланаётган маълумотларнинг хажмини ошириб юбормаслик учун, бошқа ерда сақланаётган маълумотлар омборидан фойдаланиш ва бошқалар.
ИИТ ларга қуйидаги хусусиятлар киради:
ИИТ ларга қуйидаги хусусиятлар киради:
- Коммуникатив имкониятини ривожлантириш, диалог режимда инсон тилига максималь яқин холатда ҳар қандай сўровларни қайта ишлай олиш (табиий тил интерфейс тизими – ТТИТ);
- Бўш структурланган ва етарли формаллаштирилмаган масаларни (енгил моделлар асосида) ечишга мўлжалланган бўлиш;
- Ноаниқ ва динамик маълумотлар билан ишлай оладиган қобилиятга эга бўлиш;
- Конкрет ситуациялар асосида йиғилган билимларни ажратиб олиб, тизимни ривожлантириш;
- Маълумотлар омборидан керакли маълумотларни олиш ҳусусиятига эга бўлиш ва бошқалар.
- Интерфейс фойдаланувчи билан табиий тилда бажарилишини таъминлаш;
- Ҳар қандай объектларни ва унинг атрофидагиларни билим базаси модели шаклида кўриш, яъни ноаниқ ва тўлиқ бўлмаган маълумотлар пайтида тўғри ҳулоса чиқариш;
- ИИТнинг ечими “очиқ – ойдинлиги” бўлишлиги, яъни фойдаланувчига юқори даражада тушунтура олиш;
- Эксперт тизимлари ўз билимларини экспертлар билан мулоқотда бўлиб тўлдириб бориш;
- Автоматик равишда йиғилаётган фактлар асосида билим базасини тўлғазиб бориш;
- ИИТ фойдаланувчисига “тайёр” жавоб бераолиш, эксперт – инсон берган жавобга тўғри келишлигини таъминлаш;
1.3. ИИТ классификацияси.
Юқорида келтирилганлар асосида интеллектуал тизимлар қуйидаги характерли хусусиятларга эгадирлар:
1. Коммуникатив имкониятини ривожлантириш.
2. Мураккаб ва етарли даражада формаллаштирилмаган масалаларни ечиш билимига эга бўлиш.
3. Ўзини – ўзи ўқитиб ривожланиш қобилиятига эга бўлиш.