Функтсионал - қиймат таҳлили. Маҳсулот таннархини камайтириш борасида кераксиз ва ортиқча харажатларни минимал даражага келтириш маҳсулот ишлаб чиқаришни лойиҳалаштириш ва уни ишлаб чиқариш чоғида ҳар томонлама ҳисобга олиш керак. Бу масалани ижобий ҳал қилишда ФҚТ асқотади. ФҚТ – обҳектни (маҳсулот) технологик ва меҳнат жараёнлари тизимли тарзда тадқиқ қилиб, меҳнат ва моддий ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган чора - тадбирларни ишлаб чиқади. Ушбу таҳлил усули ушбу ма`рўзалар курсида алоҳида мавзу сифатида куриб чиқилади.
8-variant. 1. Iqt tahlilda qollaniladigan usular. Иқтисодий таҳлилда қўланилладиган усуллар ўз навбатида икки гуруҳга бўлинади:Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳи (статистик усуллар);Иқтисодий математик усуллар.Оддий-анъанавий (одатдаги) усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бўлгандан буён қўлланилиб, анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қўлланилиб келаётган усуллар киритилади. Улар таркибига мутлоқ ва нисбий фарқларни аниқлаш усули, таққослаш усули, гуруҳлаштириш усули, балансли боғланиш усули, занжирли боғланиш усули, индекс усули, фоизлар фарқ усули ва ҳакозо усулларни киритишимиз мумкин. Кенг тарқалгани статистик усуллардир. Шулар жумласига солиштириш, кўрсаткичлар фарқи, занжирли боғланиш, балансли боғланиш, индекс усуллари киради. Булар орасида иқтисодий таҳлилда кенг қўланиладиганлари кўрсаткичлар фарқи ва занжирли боғланиш усулларидир. Батафсил уларни қўллашни кўриб чиқамиз.Кўрсаткичлар фарқи (фарқлаш) усули. Кўрсаткичлар фарқи усули – бу ҳодисалар орасидаги боғланиш функсионал кўринишда бўлган тақдирда ишлатилади. Ушбу усулнинг моҳияти шундаки, натижа кўрсаткичига омиллар таъсирини аниқлаш учун таъсири аниқланаётган омиллар орасидаги фарқни қолга-ҳисоблаш техникаларидан фойдаланиш осонлашади ва ҳ.к.
2. Eks.xarajatlarning tashish tannarxini darajasini aniqlovchi omillar tasirida ozgarishi. Ташиш таннархига таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳаракатланувчи таркибдан фойдаланиш даражаси, яъни вагонларнинг кўтарувчанлик кўрсаткичи, юксиз ҳолда босиб ўтган йўлнинг фоизи, поезднинг ўртача оғирлиги, юк вагонларнинг ҳаракат тезлиги ва ҳ.к. Бу кўрсаткичларнинг ижобий ўзгариши ташиш таннархи даражасини камайтириш, эксплуататсион харажатларни қисқартиришнинг асосий захирасидир.
Ташиш бўйича алоҳида иш турлари таннархининг ўзгариш сабабларини баҳолаш таҳлилнинг алоҳида объекти. Таннархнинг ўзгариши натижасида харажатларга таъсирини 11 чизмада кузатиш мумкин. Таққослаш натижаси омилларнинг икки гуруҳида вужудга келади. Уларнинг бири ташишлар бўйича меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғимини тавсифловчи омиллар. Иккинчиси – материалларга, энергетик ресурсларга нархларнинг ўзгаришини, меҳнатга ҳақ тўлаш ставкаларининг ўзгаришини тавсифловчи омиллар. Биринчи гуруҳ омиллари меҳнат жамоасининг иш сифатини акс эттирса, иккинчи гуруҳ омиллари ташқи шароитлар таъсирини акс эттиради. Бу омиллар таҳлилини харажатларни, кейинчалик МТУ бўйича умумлаштирган ҳолда, келиб чиқиш жойларида бажариш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |