Институти 5540600 «есмт» йўналишидаги талабалар учун «Тикув маҳсу



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/69
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#276534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Андазалар сатҳини ўлчаш. 
Андазалар тайѐрлангандан кейин уларнинг сатҳи ўлчанади. Ҳисоблашнинг бир неча 
усули бор: геометрик усул, андазаларни тарозида тортиш усули, аралаш усул, механи-
зациялаштирилган усул.
Геометрик усул. 
Бунда андаза сатҳи майда геометрик шаклларга бўлиниб, шу шакллар сатҳи ҳисобла-
ниб чиқилади. Улар йиғиндиси андаза сатҳига тенг бўлади. 
Тарозида тортиш усули. 
Андазаларни тарозида тортиб, уларнинг оғирлиги топилади. Кейин шу картондан 10 х 
10 см. бўлак қирқиб олиниб, унинг оғирлиги топилади ва қуйидаги формула орқали андаза-
лар сатҳи топилади : 
Бунда: Q
a
– андазаларнинг умумий оғирлиги; 
S
б
– картон бўлагининг сатҳи;
Q
б
– картон бўлагининг оғирлиги. 
Аралаш усул. 
Андаза сатҳининг катта қисми тўғри бурчакли тўртбурчак сатҳи тарзида топилиб, 
эгри чизиқли қисмларининг сатҳи кутбли планиметр билан ўлчаб топилади. 
2.1.1 – расм . Андазалар сатҳини аралаш усул билан ўлчаш. 
б
б
a
a
Q
S
Q
S





Сўнгра эгри чизиқли қисмларнинг сатҳлари тўғри бурчакли тўртбурчак сатҳидан ай-
рилиб андаза сатҳи топилади: 
S
a
 = S
т
 – (S
1
 + S
2
 + … + S
n

 
Механизациялаштирилган усул. 
Бунинг учун фотоэлектронли ИЛ-1 ва Свет-103 (Чехословакия) машиналари ишлати-
лади. Машиналар ѐруғлик нури ѐрдамида ишлайди. Ўртача хатолиги 5 % дан ошмайди. Ма-
шиналарнинг иш унуми олдинги усуллардан 10 баравар ортиқ.
Бир кийимга газлама сарфлаш нормасини аниқлаш учун стол устига бирта кийим 
андазалари комплекти ѐки бир неча кийим андазалари комплектлари маълум тарзда жой-
лаштирилиб экспериментал жойлашма тайѐрланади. 
Тежамли жойлашма тайѐрлаш учун маълум қоидаларга риоя қилиш керак. Айникса 
бунга андазаларнинг шакли катта таъсир кўрсатади. Мураккаб шаклли андазаларни жой-
лаштирганда чиқиндилар сони кўпаяди. Кийимнинг майда деталлари кўп бўлса, уларни бўш 
жойларга жойлаштириб, чиқинди сонини камайтириш мумкин. Кийимдаги симметрик жой-
лашган деталларнинг гуллари бир хил жойга тўғри келиши керак. Бобрик, бахмал, яримбах-
мал, чийдухоба каби газламалардан тикилган кийимлар барча деталларининг туки юқорига 
йўналган бўлиши керак, акс ҳолда кийимнинг кўп ишқаланадиган жойи ялтираб кетади. Ту-
ки узун бўлса пастга қараб турадиган қилиб бичиш керак. 
Гулсиз сидирға газламаларни бичишга мўлжалланган жойлашмада андазалар қарама-
қарши жойлаштирилса ҳам бўлади. Агар бичиладиган газлама йўл-йўл ѐки катак бўлса, ти-
килаѐтганда йўллари ѐки катакларини тўғри келтириш учун деталлар мўлжалдагидан 
каттароқ қилиб бўрланади. 
Андазаларни газламанинг ўриш ва арқоқ иплари йўналишига мослаб жойлаштириш-
нинг ниҳоятда катта аҳамияти бор, чунки газлама ўриш йўналишида кам чўзиладиган бўла-
ди. Андазалар жойлашмада қанчалик зич жойлашса, бичиш жараѐнида газламалардан шун-
чалик кам чиқинди чиқади. 
Андазалар орасидан чиқадиган чиқиндилар тикиладиган кийим турига қараб 
қуйидагича бўлиши мумкин: эркаклар костюмида 12,5 – 16 %, эркаклар палтосида – 9,5 – 
13,5 %, аѐллар костюмида 9,5 – 13,5 %, аѐллар кўйлагида 13,5 – 18 %. Газлама катак ѐки йўл-
йўл бўлса андазалар орасидаги чиқиндилар 2 % дан 5 % гача ортади. 
Чиқинди камроқ бўлиши газламанинг энлик-энсизлигига, шунингдек, тўшама қандай 
усулда тўшалганига ҳам боғлиқ бўлади. 
Газлама яланг қават тўшалса унинг сарф бўлиши буклаб тўшалгандагига қараганда 1-
1,5 % камаяди. Лекин бунда ҳам ўнгини ўнгига қаратиб яланг қават тўшалса, ўнгини пастга 
қаратиб тўшалганига нисбатан камроқ газлама сарфланади. 
Андазалар жойлашмаси шакли бўр ѐки қалам билан тушириб олинган газлама ѐки 
қоғоз бўрлама деб аталади. Бўрлама чизиқлари аниқ чиқиши ва яхши кўриниши учун, бўр 
билан чизилган чизиқларнинг қалинлиги 2 мм., қалам билан чизилганнинг қалинлиги 1 мм. 
дан ошмаслиги керак, деталлар орасидаги масофа 2 мм. дан кам бўлмаслиги керак. 


10 
Бир хил кийим жуда кўп миқдорда тикиладиган ва бунинг учун эни бир хил газлама-
лар ҳам етарли бўлганда, айниқса кийим астарларини, ѐрдамчи деталларини ѐки фасони узоқ 
вақт ўзгармайдиган кийимларни бичишда, бир хил бўрлама бир неча марта керак бўлади. 
Бундай пайтларда бўрламани қайта-қайта тайѐрламаслик учун трафарет тайѐрланади. Бунинг 
учун қалин В маркали патрон, КВМ-170 ва КМ-179 маркали кабел қоғозларига ва клеѐнкала-
рга андазалар жойлашмасининг шакли чизилган чизиқлар бўйлаб бир-биридан 3 мм. ма-
софада, диаметри 1-1,5 мм. ли тешиклар ўйиб чиқилади. 
Трафаретни тўшаманинг устига ѐзиб, трафарет тешикларига бўр ѐки синка сепилса 
тўшама устки қаватида андазаларнинг жойлашиш шакли ҳосил бўлади. Трафарет ишла-
тилганда бўрлама олиш учун 8-10 марта кам вақт кетади. 
Газламани рационал ҳисоблаш осонроқ бўлиши учун узунлиги ҳар хил бир нечта 
жойлашма тайѐрлангани маъқул.
Ҳар гал жойлаштириб кўрилганда газламалар орасидаги чиқиндилар неча %-лиги 
қуйидаги формула билан аниқланади:
Бу ерда: Ч – андазалар орасидаги чиқиндилар, % 
- жойлашма сатҳи,
 - андазалар сатҳи, 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish