Институти 5540600 «есмт» йўналишидаги талабалар учун «Тикув маҳсу



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/69
Sana25.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#276534
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
tikuv mahsulotlari texnologiyasi fanidan

Норматив техник хужжатлар 
Ҳар бир оммавий тайѐрлаш учун қабул қилинган модел учун буюмнинг ўртача раз-
мер, рост ва тўлаликдаги намунаси тикилади, шу модел учун эталон андазалар тайѐрланади, 
ташқи кўринишининг ѐзуви берилади ва ўлчов табели, яъни андазалар ва тайѐр буюмнинг 
ҳамма размер ва ростларининг ўлчов жадвали тузилади. 
Моделнинг техник ѐзувига қуйидагилар киради: 
- моделнинг ташқи кўринишининг ѐзуви ва расми, таклиф этиладиган размер, рост, 
тўлалиги, деталлар спецификацияси, таклиф этиладиган авра, астар, қотирмалик газламалар 
ва фурнитуралар, буюм тикиш технологияси ҳакида йўл- йўриклар . 
Ўлчов табелида андазалар ва тайѐр буюмнинг асосий ўлчов жойлари ва ўлчов кий-
матлари, ишлов бериш учун ҳаклар ва оғишлар берилади. Бу ҳужжатлар ишчи андазаларини 
назорат қилиш ва тайѐр буюмларни қабул қилиш учун ишлатилади.
Конструкция аниқ бўлгандан кейин андазалар техник кўпайтиришга юборилади. 
Андазаларни техник кўпайтириш картондан андазаларни кесиш билан бирга АҚШ нинг 
«Мультигрейдер» асбобида ва Германиянинг «ЦУЗЕ» қурилмасида электрон-ҳисоблаш тех-
никаси ѐрдамида бажарилади. Бунда бир вақтда 7 хил размердаги андазалар тайѐрланади. 
Бир кунлик ишлаб чиқариш унумдорлиги 250 дона андаза. Техник кўпайтиришни қўлда ба-
жариш учун 18-24 соат керак бўлади, машинада эса 3 соат. «Труд» станогида эса бир неча 
операцияни бажариш мумкин: бир неча қават картонни бир бирига бириктириш, андазаларни 
белгиланган чизиқлар бўйича кесиш ва андазаларга осиб қўйиш учун тешиклар ўйиш. 
Бундан ташқари андазаларга фигурали тешиклар ҳосил қилиш учун ВЛО-1, рулондан 
картон кесиб олиш учун РЛЗ-2, картон варакларини бир бирига бириктириш учун 266 кл. 
машиналари, андазаларга тамға қўйиш учун КЛС-1 станоги, андазалар ташқи контурларини 
кесиш учун ВЛН-2, ички контурларини кесиш учун ВЛВ-1 машиналарини қўллаш мумкин. 
Андазалар 3 хил бўлади: эталон андазалар, ишчи андазалар ва ѐрдамчи андаза-
лар. 
Эталон андазалар модел намунасини тайѐрлаш учун ишлатилади. Иш андазалар 5 
тўла комплектда тайѐрланади. 2 таси экспериментал цехига газлама сарфини аниқлаш учун, 
1 таси тайѐрлов цехига бўрлама тайѐрлаш учун, 2 таси бичиш цехига берилиб, улардан бири 
нуқсонли газламаларни бўрлаш, яна бири тўшама устига қўйилиб, бўрламанинг ўчиб кетган 
жойларини бўрлаш учун ишлатилади, лентали бичув машинасига деталларни қирқиш учун 
берилади. 
Ёрдамчи андазалар тикувчилик цехида кийим деталларидаги борт бурчаклари, чўнтак 
ўринлари, витачкалар ва измалар ўрнини белгилаш учун ишлатилади. 



Андазалар қалинлиги 0,9-1,2 мм. қаттиқ прессшпат картондан тайѐрланиб, атрофига 
тунуқа қопланиши мумкин. 
Андазалар четига тунука қопланмаган бўлса иш андазалар синчиклаб текширилгандан 
кейин, уларнинг чети айлантирилиб тамғалаб чиқилади. Ҳамма андазаларга моделнинг но-
мери, размери, рости ѐзилади. Иш ва ѐрдамчи андазалар ойда бир ѐки икки марта эталон 
андаза билан солиштириб, текшириб тўрилади. Эталон андазаларнинг ўзи ҳам йилнинг ҳар 
чорагида бир марта табелда кўрсатилган ўлчамларга солиштириб текширилади, чунки картон 
қўриши натижасида киришиши мумкин. Улар ҳарорати 18-20 
о
С, намлиги 60-70 % бўлган 
жойда кронштейнларда осиғлик тарзда сақланиши лозим.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish