Аврага астар қўйиш
Елка чоклари тикилган авра ва астар солиштириб текширилади, уларнинг елка ва ѐн
чоклари бир-бирига тўғриланади.
Эркаклар пиджагида астар адипга, ѐқа кўтармасига астар томондан Германия
«Пфафф» фирмасининг 5487-814/ 01-706/82-6/41 ВS кл. бир игнали икки ипли занжирсимон
машинасида, кертимларга аҳамият бериб уланади. Астарнинг кўкракдаги бўртма жойлари
солқироқ қолдирилади.
Аѐлларнинг ички чўнтаклари бор кийимларида астарни адипга улаш билан бир вақтда
чўнтак халтанинг адип томондаги қирқими ҳам қўшиб тикилади.
Кийим ўнгига ағдарилади ва адипнинг ички чети борт қотирмасига яширин бахяли
машинада илинтириб кўкланади ѐки астарни адипга улаѐтганда ўргимчак уя типидаги елим-
ли газлама ѐрдамида қотирмага ѐки иситувчи қатламга ѐпиштирилади.
Ёқанинг чоки астар билан бирга остки ѐқанинг ўтқазма чокига универсал ѐки яширин
бахяли машинада илгакнинг учлари билан бирга пухталаниб қўйилади. Ички чўнтак халтаси
борт қотирмасига яширин бахяли машинада тикилади. Кийим ўнгига ағдарилиб, астари те-
кисланади ва ѐн ҳамда елка чоклари тўғриланиб, енг ўтқазма чокидан 3 см масофада енг
ўмизига параллел тўғри бахя солиб илинтириб кўкланади.
97
Астар енг ўмизларининг чоки авра енг ўмизлари чокига тўрсимон бахяли машинада
енг астарида тикмай қолдирилган жойи орқали тикилади. Эркаклар кийимида айни вақтда
ички чўнтак бўйламаси енг ўмизига тикилади.
Енг астари учи авранинг букиш ҳақига енг астаридаги тикилмай қолдирилган жойи
орқали, 1 см чок ҳосил қилиб, авра билан астарнинг тирсак чокларини тўғри келтириб ула-
нади. Иситувчи қатлам қўйилган кийимларда енг учи букиш ҳақи иситувчи қатламга тикиб
қўйилади.
Астарнинг тирсак чоки авра тирсак чокига ѐки иситувчи қатламга универсал машина-
да чок қирқимларидан 0,5 см нарида бахяқатор юритиб уланади
Астарнинг ѐн чоклари авра ѐки иситувчи қатлам ѐн чокларига универсал ѐки яширин
бахяли махсус машинада енг ўмизидан 8-10 см пастдан бошлаб, бел чизиғидан 15-20 см.
пастроқгача бириктириб тикилади.
Иситувчи қатлами бор кийимларда астар иситувчи қатлам этак учидан 10-12 см. ма-
софада қўлда қавиқ солиб кўкланади. Астарни иситувчи қатлам этак қирқимига параллел
қилиб, 5-6 см. букиш ҳақи қолдириб қирқилади. Иситувчи қатлам чети устига астардаги бу-
киш ҳақи қайирилиб, ѐпиқ қирқимли қилиб тикилади. Астарнинг шу жойи аѐллар ва қиз бо-
лалар палтосида синиқ бахяли машинада, эркаклар палтосида эса универсал машинада
бахяқатор юритиб тикилади.
Астарнинг этаги аврага улаб қўйиладиган кийимларда кийимни ўнгига ағдариш учун
астарнинг орт бўлак ўрта чокида 30-35 см. жойи тикилмай қолдирилади. Енги ўтқазилган
астарнинг этаги аврага астар томондан, авра билан астар ѐн чоклари бир-бирига тўғри келти-
рилиб, уни ўрта чок устига букиб, 1 см чок ҳосил қилиб уланади.
Орт бўлаги кесимли кийимларда ҳам кесим қирқиб, унинг юқори учи икки томонга
45 градус қиялатиб кертилади. Аврадаги кесим ишлов ҳақининг юқори қисмига астарни
улаш учун орт бўлак ўнг томонидаги кесим ҳақининг юқори учи қотирма билан бирга 2 см
кертилади. Астарнинг қирқилган жойи авра кесим ҳақининг ѐн ва юқори четларига 1 см. чок
ҳосил қилиб уланади. Бунда бахяқатор астардаги кертимлар учидан 0,2 см нарига ўтиб,
пастда астар авранинг букиш ҳақига уланган чок тўғрисида тугаши керак.
Астар адипга уланаѐтганда, астар авра этагининг букиш ҳақи устига сал букланиб ту-
риши учун имкон қолдириб тикилиши керак. Адипнинг ички чети, ѐқа кўтармасининг ички
чети, чўнтак халталари, ѐн чоклари этаги аврага уланмайдиган астар қўйишдаги каби пухта-
ланади. Этак четига безак бахяқатор юритилмайдиган кийимларда этак қирқими ѐн чокларга
машинада чатиб қўйилади. Этагидаги букиш ҳақи кенг кийимларда астар этаги аврага улан-
гандан кейин, букиш ҳақининг қирқими астар билан аврага яширин бахяли махсус машина-
да тикиб қўйилади. Кийим этагини дазмоллаѐтганда астарни авра букиш ҳақи устига ту-
шиброк турадиган қилиб, букиб дазмолланади. Орт бўлак астарида тикилмай қолдирилган
жой орқали кийим ўнгига ағдарилади. Енг астарининг олд чокида тикилмай қолдирилган
жой орқали орт бўлак астаридаги тикилмаган жой бириктириб тикилади. Шундан кейин енг
астарининг олд чокида тикилмай қолдирилган жой орқали енг астарининг ўтқазма чоки енг
аврасининг ўтқазма чокига тикилади.
98
Енг астарининг олд чокидаги тикилмай қолган жойи ўнги томонидан 1 см.
кенгликда ичкарига букилиб, букилган зийдан 0,1 см нарида бахяқатор юритиб бириктириб
тикилади. Енг ўнгига ағдарилиб текисланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |