Юбканинг юқори қирқимини тикиш
Юбканинг юқори четида қайтарма белбоғ, уланма белбоғ ва корсаж тасма
бўлиши мумкин.
Юбканинг юқори чети уланма белбоғли бўлса, асосий детал тескарисига
белбоғнинг ўнгини қаратиб қўйиб, 0,7 см. кенгликдаги чок билан уланади (чок 1).
Белбоғнинг ўнгини ичкарига қаратиб, очиқ қирқим томонини бириктирма чокдан 1,0 см.
а б
74
ўтқазиб букилади ва белбоғ учлари ағдарма чок билан тикилади. Белбоғ учларидаги чок
ҳақидан 0,2-0,3 см. қолдириб, ортиқчаси қирқиб ташланади. Белбоғ бурчаклари ўнгига
ағдарилади ва очиқ қирқими томони 0,5-0,7 см. ичкарига букланади. Букилган белбоғ
зийи белбоғ уланган чокни 0,1-0,2 см. бекитадиган қилиб, букилган зийдан 0,2 см. ма-
софада бостириб тикилади (6.8.2-расм а, чок 2).
Қалин газламадан тикиладиган юбкаларнинг пастки белбоғини ички қирқимлари
йўрмаланиб (чок 1), очиқ қирқимли қилиб, устки белбоғ уланиб (чок 2), белбоғнинг учлари
ағдарма чок солиб тикилгандан кейин, устки белбоғ юз томонидан бостириб тикилади
(6.8.2-расм б, чок 3).
6.8.2-расм. Юбка белбоғини тикиш.
Юбканинг этагини тикиш
Юбканинг этагини тикиш учун, юбка ўнгига ағдарилади, ѐн чокларини бир-бирига
тўғрилаб, орт ва олд бўлаклар ўртасидан букиб, андаза қўйиб, этакнинг нотекис ва букиш
ҳақи бўрланади. Нотекис жойлари қирқиб ташланади.
Кийим жун, ипак, лавсан ва бошқа аралаш толалардан тикиладиган бўлса, этакнинг
букиш ҳақидан 2 см. узунроқ оралиқда тахлама чоклари ва бошқа чоклар бахяқаторга 0,2 см.
етказмай кертиб қўйилади ва чок этак қирқимидан кертимгача ѐриб дазмолланади. Ип газла-
мадан тикиладиган кийим этаклари универсал машинада махсус тепки ишлатиб, ѐпиқ
қирқимли буклама чок билан тикилади. Бахяқатор букилган зийдан 0,1-0,15 см. оралиқда
юргизилади (а).
Юпқа жун, лавсан, ипак газламалардан тикиладиган кийимлар этаги белги чизиқ
бўйлаб ѐпиқ қирқимли қилиб букилади ва махсус яширин бахяли 285 кл. машинасида тики-
лади (б).
Лавсан ва қалин жун газламалардан тикиладиган кийимлар этагининг қирқими
йўрмаланиб, махсус яширин бахяли 285 кл. машинасида очиқ қирқимли чок билан тикилади
(в).
Кийим этагига мағиз қўйиб, мағиз чок билан тикишда асосий деталда букиш ҳақи
қўйилмай бичилади. Кийим этагини фақат битта чизиқ билан бўрлаб, шу бўр чизиқ бўйлаб
а б
75
нотекис жойлари қирқиб ташланади. Юбканинг биронта чокида 4-5 см. узунликда тикмай
очиқ жой қолдирилади. Мағиз чок махсус 1023-3 кл. машинасида битта бахяқатор юритиб
тикилади. Тикилмай қолдирилган чок бириктириб тикилади (г).
Мағиз ѐки бейкани махсус буклагич ѐрдамида букиб, асосий деталга қўш игнали ма-
шинада бостириб тикиш ҳам мумкин (6.8.3-расм , д).
6.8.3-расм. Юбка этагини тикиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |