14.2. Уй хўжалиги фаолият кўрсатишида мутаассибликнинг роли
Фирманинг фаолият кўрсатишини кўриб чиқишда биз мутаассибликнинг
ахборот харажатлари ва мониторинг ҳамда оппортунистикликдан огоҳлантириш
харажатларини пасайтиришдаги ролини алоҳида кўрсатдик. Фирмадан фарқли
равишда, уй хўжалигининг фаолияти кўпроқ мутаассиблик хусусиятига эга. Бунинг
сабаби умуман трансакция харажатларини тежашда эмас, чунки уй хўжалиги
доирасида барча ўзаро муносабатлар локаллашган бўлиб, назорат қилиш осондир ва
ижтимоий чораларни қўллаш учун имкониятлар мавжуд. Мутаассибликлар ролини
изоҳлаш йўллари бир нечта.
Биринчидан, ўз атрофида ўзига маъқул келадиган муҳитни яратишга бўлган
эҳтиёж инсонга хос хусусиятдир. Бозорда ёки фуқаролик келишуви соҳасида
ҳаракат қила туриб, инсон хоҳ у бозор конъюнктураси ёки сиёсий беқарорлик
бўлсин, ўзгарувчан ҳолатлар билан боғлиқ асабларнинг таранглашувига доимий
равишда дуч келиб туради. Оила ва уй хўжалигини ташкил этиш инсонга ўзини
кундалик ҳаётининг бир қисмини мутаассиблик ёрдамида, яъни узлуксизлик ва
олдиндан билиш тамойилларига мувофиқ равишда ташкил этиш имконини беради.
Одатий кундалик ҳаёт монандлик, инсоннинг шахсий хусусиятларига мослашган
ҳолда харакатларнинг автономияси ва олдиндан айтиб берилишини таъминловчи
мутаассибликлар доирасида кечади.
Айнан мутаассиблик билан ҳимояланган кенглик доирасида дастлаб ишонч
меъёри пайдо бўлади. Энтони Гидденс болада атрофдаги одамларга бўлган
ишончнинг пайдо бўлишини ота-оналарнинг ҳатти-харакатлари билан боғлайди,
чунки улар бола унда ўзини жуда қулай ҳис қиладиган ташқи муҳитдан ҳимояланган
кенгликни ҳосил қилган ҳолда у ҳақида қайғуришади. Ушбу кенгликда бола ўз
ҳатти-ҳаракатларини тўлиқ назорат қила олади, ҳаракатлари натижасига ташқи
омиллар деярли таъсир қилмайди.
Иккинчидан, атрофдаги одамлар билан ўзаро ҳамкорликдаги кўплаб “ўйин
қоидалари” (келишувлар: бозор, индустриал, фуқаролик ва б.) мавжуд шароитда
инсонда у ўзи билан ўзи ёлғиз қолиши мумкин бўлган соҳани шакллантиришга
эҳтиёж туғилади. Бошқача айтганда, инсонда “ўзи учун кундалик ҳаётнинг унинг
бошқа кишилар ва табиат билан мулоқот алоқалари унинг шахсиятли ўхшашликка
эришиши ва уни сақлашга кўмаклашувчи муҳитни яратиш эҳтиёжи мавжуд”. Ушбу
талаб икки соҳани – шахсий ва ошкора ҳаётни чегаралаш орқали амалга оширилади.
Шахсий ҳаёт соҳаси оила ва уй хўжалигини ҳам ўз ичига олиб, ошкора ҳаёт
соҳасидан шахсий ҳаётга аралашмасликнинг қонуний кафолатлари ва
мутаассибликлар билан чегараланган. Айнан инсоннинг ўзи томонидан ва унинг
эҳтиёжлари замирида барпо этилган мутаассибликлар у ўзи билан ўзи ёлғиз
қоладиган кенгликни чегаралайди.
141
Do'stlaringiz bilan baham: |